Қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди



Download 10,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/26
Sana11.06.2022
Hajmi10,15 Mb.
#655263
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
6088f50b891cc

Ўғитлаш.
Пиёздан юқори ҳосил олиш учун ер ҳолатига 
боғлиқ равишда гектарига 150-200 кг азот, 150-160 кг 
фосфор ва 75-80 кг калий солинади. Шудгорлашда тупроққа 
йиллик режадаги фосфорнинг 75%, калийнинг ҳамма 
миқдори, экиш олдидаги бороналашда фосфорнинг қолган 
кисми (25%), азот эса иккига тенг бўлиниб, яганалашдан 
сўнг майсаларнинг 1-2 чинбарглигида ҳамда пиёзбошлар 
шакллана бошлаганда берилади. Пиёз экиладиган 
майдонларга улар ҳайдалишидан аввал 1 м
2
майдонга 2-6 кг 
ҳисобидан чиринди солинади. Янги гўнгни эса 1 м
2
майдонга 
5-6 кг ҳисобидан пиёздан олдин экиладиган ўсимликка 
солган маъқул, акс ҳолда пиёзнинг етилиши бироз 
қийинлашади, бегона ўтлар кўпайиб кетади ва пиёз турли 
касалликларга чалинишга мойил бўлиб қолади. Агар пиёз 
ўсиш даврида уларга минерал ўғитларни ўртача миқдорда 
ва ўз вақтида берилса, ҳамда пиёздан олдинги ўсимликка 
керакли миқдорда гўнг берилган бўлса, у ҳолда пиёздан энг 
юқори ҳосил олиш мумкин. 
Б о ш п и ё з н и н г 
илдиз тизими яхши 
ривожланмаган бўлади 
ва шунинг учун пиёз 
тупроқнинг ҳолатига 
ҳамда ундаги кимёвий 
моддалар 
таъсирига 
жуда 
ҳам 
сезгир 
бўлади. Бунда пиёзни 
о з и қ л а н т и р и ш д а 
керакли бўлган озиқ 
моддаларни 
етарли 
даражада ва кам-камдан солинади. Озиқ моддаларнинг 


39
Пиёз етиштириш 
4–
китоб
жуда кўп солиниши пиёзнинг ривожланишини тўхтатиб 
қўяди ёки анча секинлаштиради. Ўғитларнинг барчасини 
бирданига солиш асло мумкин эмас, бу амал фойдадан 
кўра кўпроқ зарар келтиради. Энг яхшиси, фосфор-калийли 
ўғитларнинг ярмини кузда солиш керак, қолган қисмини 
эса азотли ўғитлар билан биргаликда баҳорда ва баҳорги-
кузги озиқлантиришларда солган маъқул. Лекин шуни ҳам 
унутмаслик керакки, қўшимча озиқлантиришлар кузги 
асосий ўғитлашни ҳамда экишдан олдинги ўғит солишнинг 
ўрнини боса олмайди. Бошпиёз 2 марта озиқлантирилади 
биринчиси пиёз барра бўлиб униб чиққанда (азот 2-3 г/м
2

фосфор 1-2 г/м
2
, калий 1-2 г/м
2
), иккинчиси пиёзбошлар 
ҳосил бўла бошлаганда (азот 1-2 г/м
2
, фосфор 3-3 г/м
2

калий 1-2 г/м
2
). Пиёз етиштираётганда азот, фосфор ва 
калий орасидаги муносабатга алоҳида аҳамият бериш 
керак. Пиёз ўз ҳаётининг биринчи ярмида кўпроқ азотни 
истеъмол қилади, пиёзбошлар ҳосил бўлиш даврида эса 
кўпроқ фосфор ва калийга эҳтиёж сезади. Агар пиёзбошлар 
ҳосил бўлиш даврида азот кўпайиб кетса, у ҳолда пиёзнинг 
етилиши бироз секинлашади. Минерал ўғитларнинг таъсири 
уларни қандай қилиб ишлатишга ҳам боғлиқ бўлади. Агар 
минерал ўғитлар эрта муддатларда солинса, уларни илдизга 
яқинроқ қилиб солинади, озиқлантиришларда эса, қаторлар 
орасига 10-12 см чуқурликка солинади.
Минерал ўғитларни солиш усули тупроқнинг намлигига 
ҳам боғлиқ бўлади. Агар тупроқ нам бўлса, минерал ўғит 
қуруқ ҳолда солинади, агар тупроқда намлик етишмаса, у 
ҳолда ўғитни сувда эритилади ва 1 м
2
майдонга 10-15 литр 
эритма ҳисобидан суғорилади. Пиёз учун энг яхши минерал 
ўғит турлари – сульфат аммоний, оддий суперфосфат ва 
калий сульфат ҳисобланади. Пиёз хлорга нисбатан жуда ҳам 


40
100 китоб тўплами
сезгир бўлгани учун уни экишдан олдин калий тузини солиш 
мақсадга мувофиқ эмас. Бу ишни кузда, ер ҳайдалаётган 
вақтда амалга ошириш маъқул бўлади. Агар пиёз ўтлоқ-
ботқоқли ер майдонларига экилса, у ҳолда бошқа турдаги 
минерал ўғитлар билан биргаликда микроэлементлар ва 
мис сульфати солиш тавсия этилади. Пиёзнинг ароматик 
моддалар ҳосил қилиши учун керак бўлган олтингугуртга 
бўлган эҳтиёжи сульфат аммоний, сульфат магний ёки 
сульфат калий солиш билан қондирилади.

Download 10,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish