Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган ўғитлар ва уларни қўллаш



Download 4,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/58
Sana25.02.2022
Hajmi4,28 Mb.
#261153
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   58
Bog'liq
Ŏğitlar

КОМПЛЕКС ЎҒИТЛАР
Таркибида икки ёки ундан ортиқ озиқ элементини турли 
миқдор ва нисбатларда тутадиган ўғитлар комплекс ўғитлар 
деб юритилади.
Таркибига кўра икки компонентли (фосфорли-калийли, 
азотли-фосфорли, азотли-калийли) ва уч компонентли 
(азотли-фосфорли-калийли), олиниш усулига кўра, мураккаб, 
мураккаб-аралаш (комбинацияланган) ва аралаштирилган, 
агрегат ҳолатига кўра эса қаттиқ ва суюқ комплекс ўғитлар 
фарқланади.
Бир пайтнинг ўзида таркибида юқори концентрацияли 
икки ёки учта озиқ элементни тутиши комплекс ўғитларга 
хос ижобий хусусиятдир. Масалан, аммофос, диаммофос, 
аммонийлаштирилган суперфосфат, нитрофос иккита озиқ 
элементи тутса, нитрофоска, карбоаммофоскалар таркибида 
учта озиқ элементи мавжуд. Айрим мураккаб ўғитлар таркибига 
микроэлементлар ҳам киритилади. 
Комплекс ўғитларни қўллаш асосида ўғитларни тупроққа 
солиш билан боғлиқ сарф-харажатларни оддий минерал 
ўғитларни алоҳида-алоҳида қўллашга нисбатан 1,5-2,0 марта 
камайтириш мумкин. 
Айни чоғда комплекс ўғитлар таркибидаги фосфор 
ўсимликлар томонидан оддий фосфорли ўғитлардагидан 
кўпроқ ўзлаштирилади.
Комплекс ўғитлар фақат ўсимликларни озиқ элементлар 
билан таъминлашни яхшилаб қолмай, ўғитларни юклаш, 
ташиш ва тушириш билан боғлиқ харажатларни камайтиради.


46
100 китоб тўплами
Асосий комплекс ўғитлар таркибидаги озиқ 
моддалар миқдори ва нисбатлари 
Ўғит номи
Озиқ моддалар 
нисбати,
N:P
2
O
5
:K
2
O
Озиқ 
моддаларнинг 
ялпи миқдори, %
Аммофос
Диаммофос
Нитроаммофос
Нитроаммофоска
Нитрофоска
1:4:0
1:2,5:0
1:1:0
1:1:1
1:1:1
56-63
66-68
48
48-51
33-35
Табиийки, 1 кг мураккаб ўғитнинг таннархи шунча миқдор 
оддий ўғитни ишлаб чиқаришдан қимматга тушади, лекин 
таркибида балласт моддаларнинг камлиги (ёки йўқлиги), 
озиқ элементлар концентрациясининг юқорилиги сарф-
харажатларни қоплабгина қолмай, салмоқли иқтисодий 
самара олиш имконини ҳам беради.

Download 4,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish