ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШТИРИШ
Шунинг
учун
фермер
хўжаликларида
технологик
карталардан
қишлоқ
хўжалиги
маҳсулотлари
етиштириш
тадбирларини режалаштиришда ва
бизнес режалар ишлаб чиқишда
фойдаланилади. Етиштириладиган
ҳар бир экин турига, уларни
етиштириш
технологияларига мос
ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини
парваришлаш
ва
маҳсулот
етиштириш
бўйича
намунавий
технологик
карталар
ишлаб
чиқилади
Ушбу технологик карталар
илмий-тадқиқот институтлари ва
жойлардаги
тажрибали
мутахассислар томонидан ҳар 5
йилда янгиланиб, унда сўнгги
йилларда мамлакатимиз қишлоқ
хўжалиги
машинасозлиги
корхоналарида
ишлаб
чиқарилаѐтган, шунингдек, хорижий
давлатлардан
олиб
келинаѐтган
тракторлар ҳамда қишлоқ хўжалиги
машиналаридан
унумли
фойдаланишга
катта
эътибор
берилади.
2.3. Ишлаб чиқариш жараѐнларини самарали ташкил этишда
намунавий технологик карталарнинг аҳамияти
Технологик карталар тузишдан
мақсад: 1) минтақаларни ўзига хос
тупроқ-иқлим
шароитларини
ҳисобга
олган
ҳолда
илғор
агротадбирлар
ва
машиналар
тизимидан
самарали фойдаланиб,
экинлар етиштириш жараѐнининг
механизциялаш
даражасини
ошириш; 2) меҳнат ва моддий
ресурслардан унумли фойдаланиш;
3) маҳсулот етиштиришда ишчи
кучи, ѐқилғи, минерал ўғитлар ва
механизация
сарфларини
қисқартириш;
4)
маҳсулот
таннархини камайтириш мақсадида
фойдаланадиган
техника
ва
жиҳозларни арзонроқ турлари билан
алмаштириш; 5) бир юришда бир
неча
турдаги ишларни бажарадиган
қурама (аралаш) агрегатлардан кенг
фойдаланишдан иборат.
Технологик
карталар
агрономия, мухандислик, иқтисодий
ва ташкилий йўналишлар бўйича
аниқ тавсиялардан тузилган режали
хужжат ҳисобланади.
Технологик
хариталар
намунавий бўлганлиги учун ҳар бир
фермер хўжалиги ўзининг бизнес-
режасини
тузишдан олдин ушбу
технологик
карталар
асосида
ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитини
ҳисобга олган ҳолда экиладиган ҳар
бир экин тури учун амалий
технологик
карталар
тузиб
чиқишлари ҳамда қайси минтақага
тўғри
келиши,
ҳосилдорликни
канчалик бўлишига қараб сарф
харажатларни ҳисоблашлари керак.
Пахта
етиштириш
учун
республикамиз ҳудудлари 3 та
минтақага бўлинган.
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШТИРИШ
Биринчи
минтақага
сатхи
сезиларли даражадаги қияликлардан
иборат, ѐғингарчилик нисбатан кўп
бўлиб, чигитнитупроқнинг табиий
намига ундириб олиш имконини
берадиган тоғ олди ерлар – Фарғона
водийси, Қашқадарѐ, Самарқанд,
Жиззах, Сурхондарѐ,
Наманган ва
Тошкент вилоятларининг тоғ олди
туманлари киради.
Иккинчи минтақа киялиги
унчалик
сезиларли
бўлмаган,
ѐғингарчиликлар камроқ, чигитни
тупроқнинг табиий намига ундириб
олиш имкониятини бермайдиган ва
нам тўплаш суви беришни тақазо
этадиган тоғ олди ерлардан иборат.
Бу минтақага Фарғона
водийсининг
асосий
туманлари,
Андижон,
Сурхондарѐ, Наманган, Навоий,
Жиззах,
Қашқадарѐ,
Самарқанд
вилоятларининг
бир
қатор
туманлари киради.
Учинчи минтақа саҳни бир оз
қия бўлган, тупроғи турли даражада
шўрланган, экишдан олдин шўр
ювиш
талаб
этиладиган
майдонларни ўз ичига олади. Бу
минтақага
Қарақалпоғистон
Республикаси, Хоразм, Сирдарѐ ва
Бухоро
вилоятларининг
барча
туманлари
ҳамда
Андижон,
Тошкент,
Жиззах,
Самарқанд,
Навоий, Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ
вилоятларининг қолган туманлари
киради.
Бундан ташқари хўжаликнинг
шароитини
ҳисобга
олган
ҳолдачигитни қатор ораси 90 см ва
60 см, пленка остига ѐки қўшқатор
қилиб
экиладиган
технологик
карталар ҳамда барча қишлоқ
хўжалиги
экинларини экиш учун
мос ҳолда намунавий технологик
карталардан фойдаланиш зарур.
Фермер
ва
деҳқон
хўжаликларида
ердан
фойдаланишнинг
ўзига
хос
ҳусусиятлари,
яъни,
экин
майдонларининг кичиклиги, дала
атрофига дарахтлар экилганлиги,
дала
шаклининг
мураккаблиги,
агрегатлар ишига ҳалақит берувчи
тўсиқларни
мавжудлиги
иш
унумини пасайишига ва ѐқилғи
сарфини
ошишига олиб келадиган
омиллар ҳисобланади.Шунинг учун
амалий
технологик
карталарни
тузишда
хўжалик
жойлашган
ҳудудда юқорида кўрсатиб ўтилган
омилларнинг мавжудлигини ҳисобга
олган ҳолда машиналарнинг иш
унумини
аниқлашда
ушбу
омилларнинг таъсирини эътиборга
оладиган
махсус
тузатиш
коэффициентларидан
фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: