Bog'liq Nizomov Nizom. Mintaqaviy iqtisodiyot fanidan mustaqil ishi
д) саноатнинг устувор тармоқларини ривожлантириш — ягона индустриал сиёсатни юритиш борасида: миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва диверсификация қилишни, шунингдек, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш уйғунлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш кучларини самарали жойлаштириш, ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларидан самарали фойдаланиш асосида мамлакат саноатини ривожлантириш стратегияларини (моделларини) ишлаб чиқиш; Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва аҳолини ёқилғи-энергетика ресурслари билан бозор механизмлари асосида узлуксиз таъминлашга қаратилган стратегияни ва чора-тадбирларни амалга ошириш; асосий саноат тармоқлари ва йирик корхоналарни ислоҳ қилиш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш; саноат тармоқларининг ривожланиш даражасини мониторинг қилиб боришда халқаро тажрибада кенг қўлланиладиган асосий индикаторларни аниқлаш, «яшил иқтисодиёт» ҳамда энергия самарадорликнинг асосий принциплари ва усулларини амалиётга жорий этиш ва мониторинг қилиш услубиётини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; республика саноат корхоналарининг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш, ҳажмлари, ички бозор талабининг қондирилиш даражаси бўйича ҳамда ички ва ташқи бозорларда муҳим саноат маҳсулотлари нархларининг ўзгариш тенденциялари бўйича таҳлиллар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини ташкил этиш; е) давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш борасида: иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш мақсадларидан келиб чиқиб, ҳамда иқтисодий ўсишга таъсири нуқтаи назаридан самарадорлиги паст бўлган йўналишларни аниқлаш асосида давлат иштироки мавжуд тармоқ ва корхоналарни ислоҳ қилиш бўйича таклифларни киритиш орқали яхлит давлат сиёсати амалга оширилишида иштирок этиш; давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш жараёнларини самарали ташкил этиш учун зарур бўлган шароитларни яратиш, хусусан улар томонидан ишлаб чиқариладиган хизмат ва маҳсулотларнинг эркин ва рақобатбардош бозорини шакллантириш билан боғлиқ таркибий ислоҳотлар бўйича асосий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш; давлат улуши мавжуд стратегик тармоқ ва корхоналарда меҳнат унумдорлигини, энергия ва бошқа ишлаб чиқариш ресурслари тежамкорлигини ошириш ҳамда маҳсулот таннархини камайтиришда замонавий механизм ва ёндашувларнинг қўлланилиши бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштиришда иштирок этиш;