Ишлаб чиқариш, товарни такомиллаштириш ва тижорат жараёнларини жадаллаштириш концепцияси


Маркетинг концепциялари эволюцияси



Download 88 Kb.
bet2/5
Sana05.04.2022
Hajmi88 Kb.
#530234
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-mavzu.

Маркетинг концепциялари эволюцияси


Йиллар

Концепция

Асосий ғоя

Асосий восита

Асосий мақсади

1860-1920

Ишлаб чиқариш

Имконияти борича ишлаб чиқариш

Таннарх, меҳнат унумдорлиги

Ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, сотиш ҳажмини устириш

1920-1930

Товар

Сифатли товарларни ишлаб чиқариш

Товар сиёсати

Истеъмол товарлари хоссаларини такомиллаштириш

1930-1950

Сотиш

Сотиш тармоқлари ва каналини ривожлантириш

Сотиш сиёсати

Товарлар сотиш интенсификацияси

1960-1980

Анъанавий маркетинг

Истеъмолчига нима керак бўлса ўшани ишлаб чиқариш

Маркетинг микс комплекси, истеъмолчини тадқиқ қилиш

Мақсадли бозорни хоҳиш-эҳтиёжларини тадқиқ этиш

1980-1995

Ижтимоий-ахлоқий маркетинг

Жамият талабларини ҳисобга олган ҳолда истеъмолчига керак бўлган таврларни ишлаб чиқариш

Маркетинг микс комплекси, ишлаб чиқариладиган товар ва хизмат ишлаб чиқариш, истеъмолчи билан боғлиқ булган ижтимоий ва экологик оқибатларни тадқиқ этиш

Мақсадли бозорни хоҳиш-эҳтиёжлари-ни қондириш

1995 йилдан шу давр-гача

Маркетингни ўзаро алокавий концепцияси

Бизнес бўйича шериклар ва истеъмолчиларни кондирадиган товарлар ишлаб чиқариш

Маркетинг микс комплекси, интеграция ва тармоқли тахлил, координация услуби

Мақсадли бозорни хоҳиш-эҳтиёжларини қондириш

Кўрсатиб ўтилган маркетинг концепциялари ҳар бир мамлакат учун стандарт ёки норма ёки қоида сифатида кўрилмаслиги керак. Маркетинг эволюцияси ҳар қайси мамлакатда ўзини хусусиятлари ва бозор муносабатлари ривожланиш даражасига боғлиқ бўлади. Бироқ маркетингни пайдо бўлиши билан боғлиқ жаҳон тажрибаси ҳамда бозор муносабатларини ривожланиши аниқ мамлакатларда тадбиркорлик фаолиятини тадбиқ тадбиқ бозор муносабатларини шакллантиришга ишлатилиши мумкин эканлиги фойдали ҳисобланади. Бундан ташқари маркетингни ривожланишида машҳур умумий тенденция – эътиборни товар ишлаб чиқаришдан истеъмолчига, унинг хоҳиш ва эҳтиёжларига қаратиш талаб этилади.



  1. Ишлаб чиқариш, товарни такомиллаштириш ва тижорат жараёнларини жадаллаштириш концепцияси

Маркетинг концепциясининг шаклланишига илмий-техник тараққиёт, уларнинг тез суръатлар билан янгиланиб туриши, ишлаб чиқаришни самарали бошқариш ва ҳоказолар катта таъсир кўрсатди. Маркетинг эволюциясининг биринчи босқичи ХХ асрнинг бошидан 30-йилларнинг ўрталаригача, иккинчи босқичи эса 30 йилларнинг ўрталаридан 80-йилларнинг ўрталаригачани, учинчи босқичи эса 80-йилларнинг ўрталаридан то ҳозирги кунгача бўлган даврни ўз ичига олади.
Маркетинг эволюциясининг биринчи босқичида кетма-кет икки концепция пайдо бўлди: ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва товарни такомиллаштириш концепциялари.
Ишлаб чиқаришни такомиллаштириш концепциясини қўллаш икки ҳолатда ўринли бўлади. Биринчиси, талаб таклифдан юқори бўлган ҳолатда. Бу ҳолатда корхона раҳбарияти асосий эътиборни ишлаб чиқаришни юксалтиришга қаратади. Иккинчиси, товарнинг таннархи юқори бўлганда, чунки уни камайтириш учун ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш талаб этилади. Демак, бу концепцияда товар ишлаб чиқарилса бас, ҳеч қандай маркетинг тадбирлари қўлланмаса ҳам товарнинг харидорларга сотилиши таъминланади.
Товарни такомиллаштириш концепциясининг моҳияти шундан иборатки, истеъмолчилар юқори сифатли, яхши эксплуатацион хусусиятларга ва тавсифларга эга бўлган товарга нисбатан ҳайриҳохлик билан қарайдилар. Демак, фирма ёки корхона бошқарувчилари товар сифатини яхшилашга, эксплуатацион хусусиятларини оширишга, ўраб-жойлаш, баҳо ва дизайн ёрдамида товарнинг харидоргирлигини оширишга, умуман бу товарнинг сифати аъло даражада эканлигига истеъмолчини ишонтиришга ўз куч-қудратини сарфламоғи зарур. Бошқача айтганда бу концепция “узоқни кўролмайдиган маркетинг”га олиб келиши мумкин. Масалан, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компаниясининг раҳбарияти мижозларга фақат самолёт керак деб ўйлаб, бошқа қулайликлар ва хизматларни ташкил этишни ўйлашмаса, у ҳолда мижозларини йўқотиб қўйиши ҳам мумкин.
Маркетинг эвалюциясининг иккинчи босқичида тижорат фаолиятини жадаллаштириш ва маркетингнинг умумий концепциялари (маркетинг-микс) вужудга келди. Бу концепцияларда асосий эътибор товарни сотишга ва истеъмолчиларга қаратилган.
Тижорат фаолиятини жадаллаштириш концепцияси товарни силжитиш, сотиш ва сотилишларини рағбатлантириш соҳасида етарли даражада, ҳатто агрессив ҳаракатлар амалга оширилмаса, истеъмолчилар корхонанинг товарларини керакли миқдорда сотиб олмайдилар – деб ҳисоблайди. Кўпгина фирмалар сотишда қийинчиликлар туғилса, ортиқча ишлаб чиқариш белгилари кўрина бошласа, мазкур концепцияни мўлжал қиладилар. Бундай фирма ва компанияларнинг мақсади - бозор талаб қилаётган товарларни ишлаб чиқариш эмас, балки ишлаб чиқарилган товарларни сотишдан иборатдир.
Кўпчилик ҳолларда тижорат фаолиятини жадаллаштириш ва маркетинг концепцияларини бир-бири билан чалкаштирадилар. Маркетинг соҳаси бўйича йирик мутахассис Т.Левитт уларни бир-биридан қуйидагича фарқлайди: тижорат фаолиятини жадаллаштириш концепцияси - бу диққат-эътиборни сотувчи заруриятига қаратиш, маркетинг концепцияси эса бутун диққат-эътиборни харидорга қаратишдан иборатдир.
Қуйидаги 2-чизмада бу икки концепция таққосланади.
Бу чизмада келтирилган маълумотлардан шуни англаш мумкинки, тижорат фаолиятини жадаллаштириш ва маркетинг концепциялари эътибор берилаётган асосий объект, мақсадга эришиш воситалари ва ниҳоят сўнгги мақсадлари бўйича бир-биридан маълум даражада фарқ қилар экан.
Келтирилган 2-чизма маълумотларидан кўриниб турибдики, маркетинг концепциясида эътибор берилаётган асосий объект истеъмолчилар зарурияти, яъни уларнинг эҳтиёжларини тўлароқ ва самаралироқ қондириш ҳисобланади. Бу ерда фирманинг кўзланган мақсадга эришиши унинг қанчалик даражада истеъмолчилар талабини ўрганганлиги ва рақобатчиларга нисбатан қанчалик даражада уларнинг талабини самаралироқ қондирганлигига боғлиқ бўлади.




Download 88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish