7-мавзу. Энергетик паспорт. Саноат корхоналариниг энергетик паспорти. Биноларнинг энергетик паспорти. Турар-жой биноларининг энергетик паспорти.
8-мавзу. Энергия мониторинг. Энерго-мониторинг тушунчаси. Энерго-мониторингни ўтказиш босқичлари. Энерго-мониторинг босқичлари ва кўрсаткичлари тизимининг тузилиши.
9-мавзу. Энергетик сервисларининг фаолияти. Энергетик сервис соҳасидаги асосий тушунчалари. Давлат – хусусий шерикчилик сервислари. Энергетик сервис элементлари билан энергия таъминоти шартномаларининг хусусиятлари.
10-мавзу. Энергия тежамкорликда инвеститсияларни энергетик менежменти. Инвеститцион лойиҳаларни бошқариш асослари. Энергия тежамкорликда лойиҳа ўзгаришларини бошқариш. Энергия тежамкорлик соҳасидаги лойиҳаларнинг таваккаллиги.
11-мавзу. Энергия самарадорлигини ошириш ва оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар ва маркетингли таъминот. Саноат корхоналарида энергия тежамкорликни тарғиботи. Энергия самарадорлик соҳасидаги ходимларини рағбатлантириш. Энергия менежментининг ахборот ва маркетингли бошқаруви. Энергия тежамкорлик соҳасидаги сервисларни йўналтириш ва энергия самарадорлиги.
12-мавзу. Энергия тежаш тадбирларининг техник – иқтисодий самарадорлиги. Энергия тежаш тадбирларини техник–иқтисодий самарадорлигини баҳолаш асослари. Энергия тежамкорлик лойиҳаларни самардорлик кўрсаткичлари. Энергия тежамкор лойиҳаларни баҳолаш амалиёти.
2.3. Амалий машғулотлари буйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
1. Энергоменежментни шакллантиришда энергетик кўрсатгичларни ҳисоблаш.
2. Истеъмолчиларнинг истеъмол қилган электр энергиясини ўрнатилган нархлар бўйича ҳисоблаш.
3. Электр таъминоти тизимидаги қувват ва энергия исрофларини ҳисоблаш.
4. Саноат корхоналарида электр энергияни меъёр кўрсатгичларини ҳисоблаш.
5. Келажакда истеъмол қилинадиган электр энергиянинг прогноз кўрсатгичларини ҳисоблаш.
6. Саноат корхоналарида аудит ўтказишда исрофларни ҳисоблаш.
7. Саноат корхоналари ва биноларнинг энергетик паспортини шакллантиришда энергетик кўрсатгичларни ҳисоблаш.
8. Саноат корхоналарида энергомониторинг ўтказишда энергетик кўрсатгичларни ҳисоблаш.
9. Саноат корхоналарида энергетик сервисни шакллантириш.
Амалий машғулотлар мультимедиа қурулмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академик гуруҳга бир профессор-ўқитувчи томонидан ўтказилади. Машғулотлар фаол ва интерфактив усуллар ёрдамида ўтилади ҳамда мос равишда муносиб педагогик ва ахборот технологияларни қўллаш орқали билимларни чуқурлаштириш имкониятларига талабаларда қизиқиш уйғотиш, натижани мустақил равишда қўлга киритиш имкониятини таъминлаш, назарий-методик жиҳатдан тайёрлаш мақсадга мувофиқдир.