Ишлаб чиқариш кучлари ҳамма элементларини сифат жиҳатдан қайтадан қуриш



Download 19,41 Kb.
Sana10.05.2022
Hajmi19,41 Kb.
#601858
Bog'liq
1-дарс


Ҳукуматимиз томонидан Республикамиз таълим тизимига катта эътибор қаратилмоқда. Бунда таълим мазмуни шакли хамда самара- дорлигини такомиллаштириш мухим масаладир. Айниқса, билимли, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш масаласи ўта долзарбдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ Малакала педагог кадрлар тайёрлаш хамда ўрта махсус касб –хунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ги 2012 йил 28 май қабул қилинган қарори бунинг ёрқин мисолидир. Яъни, Пофессионал мактабларда фаолият кўрсатувчи рахбар хамда педагог ходимлар ишини қайта кўриб чиқиш, такомиллаштириш, юқори поғоналарга кўтариш зарур ҳисобланмоқда. Бу борада қилинган хар бир ижобий иш фойдадан холи бўлмайди. Маълумки, республикамизда турли хил йўналишдаги ўрта махсус касб-хунар коллежлари мавжуд. Уларнинг хар бирида физика асосий фанларидан бири сифатида ўқитилмоқда.
Физикани предмет сифатида ўқитишда касбий йўналтириш ўқитишнинг мақсадларидан бири сифатида ҳам, билимлар сифатини оширишнинг муҳим фактори сифатида ҳам хизмат қилади. Физикани касбий йўналтириб ўқитиш фақатгина касбий чаққонликни оширибгина қолмай, шу билан бирга ўқувчиларнинг маънавий кучларини ва қобилиятларини ҳам ривожлантиришга, уларда илмий дунёқарашни, ижобий муносабатда бўлиш каби фазилатларни шакллантиришга ҳам имкон беради.
Маълумки, фан ва техника тараққиёти таълим ва тарбиянинг мазмуни ва методларига бевосита таъсир этадиган қуйидаги бир қатор белгилар билан характерланади:
- фан, техника ва ишлаб чиқаришдаги ўзгаришларнинг бирга қўшилиб кетиши натижасида фаннинг бевосита ишлаб чиқариш кучларига айланиб кетиши;
- ишлаб чиқариш кучлари ҳамма элементларини сифат жиҳатдан қайтадан қуриш;
- меҳнат характери ва мазмунинининг ўзгариши, унда ижодий элементлар ролининг ўсиши;
- ишчилар умумий ва махсус таълими, ҳамда маданиятининг ўсиш даражаси;
- экологик муаммоларнинг пайдо бўлиши ва шунга боғлиқ бўлган бошқа масалалар.

Касбий йўналтириб ўқитиш ҳам албатта дидактик тамойилларга таянади. Физикани касбий йўналтириб ўқитиш асосан “кўргазмали” бўлади, чунки унинг манбаи техника объектлари ҳисобланади. Шу туфайли, физика ўқитишда политехник тамойилни кетма-кет амалга ошириш кўргазмалилик тамойили воситаларини бойитиш билан бирга физикадан ўқув жиҳозларига аниқ талаблар қўяди.


Касбий йўналтириб ўқитиш инсоннинг меҳнат ва ишлаб чиқариш – техник фаолиятида шаклланади ва аниқ кўринишда намоён бўлади. Шу сабабли, ўқитишни ишлаб чиқариш ва ўқувчиларнинг меҳнати билан боғланиши улар томонидан билимларни ўзлаштиришнинг зарурий шарти бўлиб хизмат қилади. Ўқувчиларни касбга тайёрлаш фан асосларини, меҳнат таълимини ўрганиш жараёнида, техника, технология ва ижтимоий – фойдали, ишлаб чиқариш меҳнати бўйича синфдан ташқари машғулотларда амалга оширилади.
Физикани ўқитишнинг касбий йўналтирилиши муаммоси бугунги кунда айниқса, долзарб ҳисобланади, чунки ҳозирги пайтда техника кириб бормаган соҳанинг ўзи йўқ. Бунда унинг мазмун ва жараёнуал томони фарқланади. Мазмун томони эса ўқитишнинг методларига ва шаклларига қўйилган талаблар ҳисобланади.
Физикани ўрганишда қараб чиқилаётган қонуниятлар халқ хўжалигининг муҳим соҳаларидаги техник қўлланишларни ҳам киритиш кераклигини талаб этади. Бу эса физика курсининг назарий ва амалий қисмларини аниқлаб олишга имкон беради.
Пофессионал мактабларни тугатган ўқувчиларнинг асосий қисми ишлаб чиқариш соҳасига боради. Шу муносабат билан улар меҳнат тарбиясини олган бўлишлари зарур. Меҳнат тарбияси масаласини ҳал этишда физика ўқитувчиси ҳам маълум даражада иштирок этади. Меҳнат тарбиясининг мақсади ёшларни ҳамкасбларга, меҳнат жамоаларга муҳаббат ва хурмат руҳида тарбиялаш, жамият учун зарур ва фойдали ишларни бажаришга тайёрлаш, меҳнат натижасига жавобгарлик ҳиссини, жамоа қизиқишини ўзининг қизиқишларидан устун қўйишга, меҳнатга ижодий муносабатда бўлиш ҳисларига эришишга ёшлигидан тайёрлаб боришдан иборат. Агар, ўқитиш ишлаб чиқариш меҳнати билан қўшиб олиб борилса, яхши самара беради.
Профессионал мактабларда меҳнат тарбияси асосий мақсадлардан бири ҳисобланади. Профессионал мактабларда барча фан ўқитувчилари буни амалга оширишда фаол иштирок этишлари зарур. Физика ўқитувчиси ҳам ҳар бир дарсида фақат фан асосларини ўргатиб қолмасдан меҳнат тарбиясини ҳам амалга ошириши керак.
Физика ўқитувчисининг ўқувчиларни меҳнат тарбияси ва касбга йўналтириш бўйича иш методини аниқловчи тамойил бўлиб политехник тамойил ҳисобланади. Физика ўқитувчиси ўз дарсларида аввалам бор ўз фанига ўқувчиларни қизиқтира олиши зарур, акс ҳолда у ҳозирги ишлаб чиқаришнинг илмий асослари ҳақида, новатор ва ижодкорлар ҳақида ҳар қанча чиройли сўзлаб берса ҳам ўқувчида меҳнатга ижодий муносабат шаклланмайди. Пофессионал мактабларда ишлаётган физика ўқитувчиларининг яна бир муҳим вазифаси шундан иборатки, у ўз дарсларида физикани ўқувчиларнинг келгусидаги меҳнат фаолиятларига қанчалик зарур эканлигини аниқ мисоллар орқали кўрсатиб бера олиши ва буларни тажрибалар орқали намойиш этиб бериши керак бўлади. Ўқитувчи шу йўл билан ўқувчиларни физика фанига бўлган қизиқишини ошириш билан бирга ўз касбига муҳаббат туйғусини ҳам уйғота олади. Физика ўқитишни шундай ташкил этиш керакки, бунда техника тараққиётини белгиловчи фактор физиканинг қонунлари эканлигига ўқувчиларда ишонч ҳосил бўлсин.
Фаннинг инсонпарварлик моҳиятини очиш, яъни ютуқларидан халқ фаровонлиги йўлида фойдаланиш ўқувчиларнинг политехник савиясини, ҳамда касбга йўналтириш бўйича қиладиган ишларининг самарадорлигини оширади.
Физикани ўрганиш ўқувчиларнинг физикадан олган олдинги билимларигагина таяниб қолмасдан, шу билан бирга ижтимоий ва табиий фанлардан олган билимларига ҳам таянади. Масалан, механика, тебраниш ва тўлқинларни ўрганиш учун математика курсидан тригонометрик функциялар, электролиз ҳодисасини, атом ва ядро физикасини ўрганишда кимё курсидан олган билимларга, иссиқлик ва электр ҳақидаги таълимотларни тушунтиришда XIX асрдаги саноат талаблари ҳақидаги тарих курсидан олган маълумотлар, атмосфера, конвенция, ер магнетизм ҳодисаларини ўрганишда географиядан олган билимлардан фойдаланилади.
Унинг мазмуни хар бир йўналишга мос танланган. Академик лицей ва касб-хунар коллежларида физика фанини ўқитишда, уларнинг йўналишлари ҳисобга олинган ҳолда, инновацион педагогик ва ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиб ноанъанавий шаклда ўқитилиши мақсадга мувофиқдир. Жумладан, мазкур методик қўлланма юқоридаги мақсадга қисман бўлсада эришишга йўналтирилган. Унда замонавий педагогик технологиялар хақида маълумотлар, академик лицей ва касб –хунар коллежларида физика фанини ўқитишнинг мақсад ва вазифалари, структураси хамда ноанъанавий ўқитишга оид айрим машғулотларнинг намунавий ишланмалари келтирилган. Уларда келтирилган методик ёндашувлардан хар қандай типдаги машғулотларда айнан шундай ёки айрим такомиллаштиришлар киритилган холда фойдаланишни тавсия этамиз.
Download 19,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish