Bog'liq Ishlab chiqarish jarayonini tashkil etish shakllari
Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш шакллари
Сервис корхона ва ташкилотларида ишлаб чиқариш соҳасининг ўзига хос хусусиятлари.
Сервис соҳаси корхоналарида истеъмолчилар билан шартномалар тузиш хусусиятлари.
BAJARDI: Faxriddinov.N
TEKSHIRDI: Mustafoyev.G’
1.Сервис фаолиятининг турлари асосан айрим нормаларни кўзда тутади. Улар жумласига қуйидагилар киради: -сервиснинг қулайлиги (хизматлар ўз вақтида, истеъмолчиларга маъқул бўладиган ва керакли жойда тақдим этилиши лозим); -ишлаб чиқаришнинг сервисга кафолатланган мос келиши (яъни истеъмолчи «ўз ўзинга ўзинг хизмат кўрсат» шароитига қўйилмаслиги лозим); -сервиснинг ахборот қайтими (сервис ахборотига корхона рахбарлари, менежерлари, маркетологлари диққат билан қулоқ солишлари лозим).
Сервис хизмат кўрсатиш бўйича фаолият мазмунига кўра интеллектуал хизматлар кенг тарқалиб бормоқда. Бу ўз навбатида сервисни бир неча турларга бўлишни асослади: дағал сервис. У ўз ичига товар харакатининг белгиланган параметрлар, тўхтамасдан ишлаши ва иш қобилиятини қўллаб-қувватлашга боғлиқ бўлган барча хизматларни ўз ичига олади; юмшоқ сервис. Якка тартиблаштириш билан боғлиқ бўлган интеллектуал хизматларнинг барча комплексларини ўз ичига олади, яъни истеъмолчида конкрет шароитда бўлган товарни самарали эксплуатация қилиш ёки товарнинг фойдалилик соҳаларини кенгайтириш;
Сервис хизмат кўрсатиш бўйича фаолият мазмунига кўра интеллектуал хизматлар кенг тарқалиб бормоқда. Бу ўз навбатида сервисни бир -неча турларга бўлишни асослади: дағал сервис. У ўз ичига товар харакатининг белгиланган параметрлар, тўхтамасдан ишлаши ва иш қобилиятини қўллаб-қувватлашга боғлиқ бўлган барча хизматларни ўз ичига олади; -юмшоқ сервис. Якка тартиблаштириш билан боғлиқ бўлган интеллектуал хизматларнинг барча комплексларини ўз ичига олади, яъни истеъмолчида конкрет шароитда бўлган товарни самарали эксплуатация қилиш ёки товарнинг фойдалилик соҳаларини кенгайтириш;
: -норматив-техник ҳужжатларнинг қисқача тавсифини, харакат принцпни, синов методикасини ва ҳокозоларни; махсус технологик асбоб-ускуна ва диагностик назорат-ўлчов ускуналарни таъминланаётган техниканинг барча турлари учун эҳтиёт қисимларини; -ишлаб чиқарилаётган ва таъминланаётган маиший техниканинг янги, замонавий типлари ва моделларини ўзлаштириш ва техник хизмат кўрсатиш учун сервис марказлари мутахассисларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малака оширишини ўтказади. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг катта шаҳарларида диллерлик сервиси юқори потенциалга, кўпроқ ривожланиш истиқболларига эга, чунки у оддий истеъмолчи талаби ва таклифига яхши мўлжалланган.
2.Сервис ташкилотлари (бажарувчи) истеъмолчига (буюртмачига) хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) шартномасига асосан хизмат кўрсатади. Ушбу шартнома ёзма шаклда (квитанция ёки бошқа хужжат) расмийлаштирилади. Шартномада (квитанцияда) қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: -хизматларни бажарувчи ташкилотнинг (якка тартибдаги тадбиркор учун фамилия, исми, шарифи, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида маълумот) фирмали номланиши (номланиши) ва жойлашиши (юридик манзили);
-хизмат тури; -хизмат бахоси; -материаллар (буюмлар)нинг аниқ номи, таърифи ва бахоси. Бу шундай ҳолатда содир бўладики, агарда хизмат бажарувчи материалларидан ёки истеъмолчи материалларидан (буюмидан) тайёрланадиган бўлса; -истеъмолчи томонидан хизматлар бахосини тўлиқ тўланганлиги тўғрисида белги ёки хужжатларни расмийлаштириш пайтида олдиндан қисман тўлаш (аванс); -қабул қилиш ва буюртмани бажариш муддатлари; -иш натижаларига кафолатланган муддатлар; -кўрсатилган хизматларнинг ўзига хослиги билан боғлиқ бўлган қолган зарурий маълумотлар; -буюртмани қабул қилган шахснинг амали, унинг имзоси, шунингдек буюртмани топширган истеъмолчининг имзоси.
Шартноманинг бир нусхаси хизмат бажарувчиси томонидан истеъмолчига берилади. Истеъмолчининг қатнашган холдаги бажарган хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома касса чеки, чиптаси ва хокозолар йўли билан расмийлаштирилиши мумкин. Хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тастиқловчи хужжат йўқолган бўлса, истеъмолчининг шахсини тастиқловчи паспорт ёки бошқа хужжат тақдим этилиши, ва у томонидан ёзилган ёзма ариза асосида хизматлар кўрсатилади. Хизматларни кўрсатиш учун олдиндан берилган буюртма хужжатини тузиш (буюртма ёки квитанция) орқали расмийлаштирилади. Олдиндан берилган буюртмалар сервис ташкилоти ходими томонидан шахсан истеъмолчидан, телефон бўйича, почта ва электрон почта орқалт қабул қилинади.
Сервис ташкилоти (бажарувчи) хизматни шартнома шартларига таалуқли равишда бажаради. Хизмат сифати шартномада кўрсатилган сифатга мос келиши лозим. Агарда шартномада хизмат сифати кўрилмайдиган бўлса, сервис фирмаси ушбу мақсадларга тўғри келадиган ва одатда фойдаланиладиган ушбу турдаги хизматни кўрсатишга мажбур. Агарда истеъмолчи шартномани тузиш пайтида бажарувчига хизмат кўрсатишнинг аниқ мақсадлари ҳақида хабардор қилса, бажарувчи ушбу мақсадларга мос келадиган хизматларни бажаришга мажбур. Агарда Ўзбекистон Республикаси қонуни ёки норматив, хуқуқий хужжатларда хизмат сифатига мажбурий талаблар кўзда тутилган бўлса, унда тақдим қилинаётган хизмат ушбу талабларга мос келиши лозим.
Сервис ташкилоти (бажарувчи) хизматни истеъмолчисига у билан келишган вақтда кўрсатишга мажбур. Хизматни бажариш муддатлари шартномада кўрсатилган муддатларга мос келиши лозим. Шартномада хизмат кўрсатишнинг ҳақиқий муддати ҳақида белги қўйилади. Истеъмолчининг уйида хизмат кўрсатишда, сервис ташкилоти ўзининг сервис бўйича мутахассисини истеъмолчи билан келишилган вақтда келишини таъминлайди. Буюртмани бажариш учун материаллар белгиланган талабларга мос келиши лозим ва у таалуқли хужжат билан (сертификат, мос келиш деклорацияси) тастиқланиши лозим.