Ишлаб чиқариш експулататсияси хизати фаолияти


Почта хавфсизлиги хизмати фаолияти



Download 239,48 Kb.
bet7/9
Sana11.06.2022
Hajmi239,48 Kb.
#654128
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Jasur 4 amaliyot

6. Почта хавфсизлиги хизмати фаолияти
Почта хавфсизлиги хизмати ҳудудий акционерлик жамиятларининг почта хавфсизлиги бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси объектларидан тузилган.
Корхонада кириш жойида ва мижозлар қабул қилиш жойида кузатув камераси жойлашган, хавфсизлик учун корхона майдони темир панжара билан тўсилган, пастки қават хоналар панжара билан химояланган, корхона ҳужжатлари ва жамғарма пуллар учун ва бир қанча ҳимоя воситалари билан жихозланган.
Почта хавфсизлигининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини бошқариш учун «Ўзбекистон почтаси» АЖ нинг почта хавфсизлиги хизмати зиммасига юклатилган.
Почта хавфсизлиги хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Почта хизмати тўғрисида»ги қонуни, почта хавфсизлиги бўйича меъёрий ҳужжатлар почта хавфсизлиги масалалари бўйича БЖП ва Худудий мамлакатларининг хамдўстлиги тавсияномалари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва йўриқномалари асосида олиб боради.
Жўнатилиши тақиқланган ва чекланган предметлар ва моддалар рўйхати:
1. Ички ва халқаро почта, курьерлик жўнатмаларида қуйидагиларнинг жўнатилиши тақиқланган:
а) ўқотар, сигналли, пневматик, газли қуроллар, ўқ-дорилар, совуқ қурол (жумладан, отиладиган), электрошок қурилмалари ва учқунли разрядниклар, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, жиҳозланмаган портлаш қурилмалари ва ўқ-дорилар, хамда жиҳозланмаган гранаталар, снарядлар ва бошқа ўхшаш предметлар;
б) гиёҳвандлик воситалари, психотроп, кучли таъсир этадиган, радиоактив, портлайдиган, заҳарли, ўювчи, осон алангаланадиган ва бошқа хавфли моддалар;
в) Ўзбекистон Республикасининг пул белгилари ва хорижий валюта;
г) ахлоқсизлик ёки бузуқлик хусусиятидаги предметлар;
д) контрафакт ва қароқчилик предметлари;
е) олиб кириш ёки муомалада бўлиши тайинланган мамлакатда тақиқланган предметлар чиқувчи (халқаро почта жўнатмалари учун);
ж) ўзининг хусусиятига ёки ўровланишига кўра, почта ходимлари ёки оддий аҳоли учун хавф туғдириши, бошқа жўнатмаларни ва почта ускунасини ифлос қилиши ёки бузиши мумкин бўлган предметлар;
з) жорий ва шахсий ёзишма мазмунидаги ҳужжатлар, шунингдек, жўнатувчи ва олувчи бўлмаган шахслар ёки улар билан яшовчи шахслар алмашинадиган оддий ва буюртма хатлар, почта варақчалари ва бандероллар;
и) тирик ҳайвонлар.
к) ускунада мавжуд бўлган ва ускунадан алоҳида жўнатиладиган литийли элементлар ёки литийли батареялар.
Бундан ташқари, халқаро почта, курьерлик жўнатмаларида қуйидаги предметлар ва буюмларни жўнатиш тақиқланган:

  • Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, шунингдек белгиланган мамлакатга олиб кириш тақиқланган;

  • Умумжаҳон почта иттифоқи ҳужжатларига мувофиқ жўнатилиши тақиқланган;

  • Рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ташқи савдо фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган чекловлар қўлланиладиган предметлар ва буюмлар.

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хориж мамлакатларидан келиб тушадиган халқаро почта жўнатмаларида уруғлар ва экиш материали, мевалар, янги мевалар ва сабзавотларни жўнатиш тақиқланади.

2. Тегишлича ўровдаги босма нашрлар ва кўзи ожизлар учун мўлжалланган жўнатмалар:
- ҳеч қандай аннотацияга эга бўла олмайди, жорий ёки шахсий ёзишма мазмунидаги ҳеч қандай ҳужжатларни ичига ололмайди;
- тамғаланган ёки тамғаланмаган ҳеч қандай маркаларни, тўлов бланкларини, пул қийматига эга бўлган ҳеч қандай ҳужжатларни ичига ололмайди, жўнатмада жойланма сифатида жўнатувчининг манзили босилган бандероль ёки варақча, конверт бўладиган ҳоллардан ташқари.
3. Маълум шарт-шароитларда халқаро почта, курьерлик жўнатмаларида жўнатиш рухсат этилган предметлар:
а) маданий бойликлар — Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг махсус қарорлари билан ва бошқа ваколатли органлар томонидан шундай ҳуқуқ берилган ташкилотлар томонидан;
б) Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги тангалар ва банкнотлар, хорижий банклар билан валюталар намуналарини алмашиниш тартибида ва нумизматика мақсадларида;

Download 239,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish