Ишга тиклаш ва ноилождан бекор юрган вақт учун иш ҳақи ундириш тўғрисида



Download 19,06 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi19,06 Kb.
#175506
TuriКодекс
Bog'liq
Сирдарё вилоя-WPS Office


Сирдарё вилояти, Сирдарё туман судига Даъвогар: Рустам Холмуратов Исмадиёр ўғли- Сирдарё туман, Туркистон МФЙ Озодйурт кўчаси, 4-уйда яшайди; Жавобгар: Сирдарё шаҳар қурилиш бошқармаси, Уйчи кўчаси, 5-уйда жойлашган.

ДАЪВО АРИЗА


(Ишга тиклаш ва ноилождан бекор юрган вақт учун иш ҳақи ундириш тўғрисида)


Мен Сирдарё қурилиш бошқармасида 2017 йилдан бери дурадгор бўлиб ишлаб келганман. Бошқарма бошлиғининг 2020 йил 4 августдаги буйруғи билан Меҳнат кодексининг 100-моддаси билан ички меҳнат тартиб-қоидасини доимий равишда бузганликда айбланиб, ишдан бўшатилдим. Буйруқда кўрсатилишича, мени ишдан бўшатишга асос қилиб, 2019-йил 2 август куни бир соату ўттиз дақиқа кечикиб келганлигим бўлган. Қуйидаги асосларга кўра мени ишдан нотўғри бўшатган деб ҳисоблайман:
1.Буйруқда ички меҳнат тартиб-қоидалари мунтазам равишда бузилган дейилган важ асоссиздир. Иш давримда қурилиш бошқармаси томонидан 2018 йил 2 июнда, 63-буйруқ билан менга интизомий жазо эълон қилинган эди. Намунавий ички иш тартиб қоидасига кўра, бу жазо ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблайман.
2. 2019 йил 2 августда 1 (бир) соат 30 (ўттиз) дақиқа ишга кечикиш ҳақиқатда бўлган, лекин бу кечикиш узрли сабабларга кўра йўл қўйилган: 1 август куни хотиним оғир касал бўлиб қолди, шунинг учун 2 август куни бир қанча уй ишларини ўзим қилишга (овқат тайёрлашга, болаларни мактаб ва яслига олиб бориб қўйишга), шунингдек, уйга врач чақиришга мажбур бўлгандим. Бу ҳолатни қўшниларим А.Турсунов ва Б.Ғаниевлар тасдиқлашлари мумкин.
3. Юқорида баён этилганларга кўра, менинг ишдан бўшатилишим тўғрисидаги бошқарма бошлиғининг шу йил 4 августдаги буйруғи амалдаги қонунчиликка зид равишда чиқарилган деб ҳисоблайман. Шунинг учун Меҳнат кодексининг 240-245-моддаларига асосланиб,
Сўрайман:
1 .Мени ўз иш жойимга, Сирдарё қурилиш бошқармасига дурадгор вазифасига тиклашингизни.
2.Жавобгардан менинг фойдамга ноилождан 2019 йил 4 августдан бошлаб бекор юрган кунларим учун иш ҳақи ундириб беришни. Суд мажлисига гувоҳ сифатида Сирдарё шаҳар, Заргар кўчаси, 12-уйда яшовчи В.И.Громовани чиқаришингизни сўрайман.
Бундан ташқари, қурилиш бошқармасидан:
а) 2018 йилда менга интизомий жазо берилганлик тўғрисида чиқарилган буйруқ нусхаси;
б) маҳаллий касаба уюшмаси қўмитасининг менинг ишдан бўшатилганим тўғрисида берган розилиги бўйича қарорнинг нусхаси;
в) ишдан бўшатилишдан олдинги даврдаги уч ойлик иш ҳақимнинг миқдори тўғрисидаги маълумотни сўраб олишингизни илтимос қиламан
Илова:
1. Сирдарё қурилиш бошқармасининг 2019 йил 4 августдаги буйруғидан нусха;
2. Шаҳар поликлиникасининг 2 августда хотинимнинг касал бўлиб қолганлиги тўғрисида берган маълумоти.
3. Даъво аризасининг иккинчи нусхаси.


2019 йил 13 август Р.Х.Исмадиёр ўғли
Download 19,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish