Иш д а ф т а р и факултет Курс гуруҳ



Download 3,01 Mb.
bet17/58
Sana28.04.2022
Hajmi3,01 Mb.
#587426
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   58
Bog'liq
farmatsevtik kimyo ish daftari (2)

Ацидиметрик усул ноорганик дори препаратларидан натрий гидрокарбонат, натрий тетраборат, симоб (ИИ) оксид, симоб амидохлорид, органик кислота ва шу хоссадаги органик бирикмаларнинг тузлари, жумладан, калий ацетат, натрий бензоат, натрий салицилат, барбитуратларнинг натрийли тузлари ва бошқа шуларга ўхшаш препаратлар миқдорини аниқлашда қўлланади.
Ацидиметрик усулда органик дори моддаларининг кислота-асос хоссаларидан ҳам фойдаланилади. Таркибида иккиламчи, учламчи ва тўртламчи азот сақлаган кўпчилик бирикмалар сувли ёки спиртли эритмаларда асос хосса намоён қилади. Уларнинг ушбу хоссаларидан фойдаланган ҳолда миқдорини ацидиметрик усул бўйича аниқлаш мумкин.
Масалан, амидопирин, метилморфин, цитизин, гексаметилентетрамин каби асос хоссага эга бўлган препаратлар кислота билан бевосита титрлаб аниқланади.
Алкалиметрик усул барча дори сифатида ишлатиладиган ноорганик ва органик кислоталарни (хлорид кислота, борат кислота, никотин кислота, цитрат кислота, глютамин кислота, бензой кислота, салицил кислота ва бошқалар) ҳамда кислота муҳити ярата оладиган дори моддалари (бутамид, пропамид, цикламид, неодикумарин, бутадион, витамин С ва бошқалар)ни аниқлашда тавсия қилинади. Бунда уларнинг молекуласидаги турли функционал гуруҳдардан (— СООН, -ОН, -СО2НҲ-Р, — С=С—ва бошқалар) фойдаланилади.
Масалан, бутамид, пропамид ва цикламидлар миқдорини аниқлаш, улар таркибидаги кислота хосса туғдирувчи сульфамид гуруҳини титрлашга асосланган.
Оксидланиш-қайтарилиш реакциясига асосланган усуллар, титрант билан таҳлил қилинувчи моддалар ўртасидаги оксидланиш ва қайтарилиш реакциясига асосланган бўлиб, унда қайтарилувчи хоссали моддалар оксидловчи хоссага эга титрантлар билан титрланади ва аксинча оксидланиш-қайтарилиш усули бўйича аниқлашда авваламбор, таҳлил қилинаётган модда билан титрант ўртасидаги оксидланиш-қайтарилиш реакцияси тез ва охиригача бориши ҳамда реакция қайтмас бўлиб, ундан ҳосил бўлган маҳсулот маълум бир доимий, кимёвий таркибда бўлиши лозим.
Оксидланиш-қайтарилиш усулида реакциянинг эквивалент нуқтасини аниқлаш мақсадида оксидланувчи ва қайтарилувчи хоссага эга бўлган индикаторлардан фармацевтика таҳлилида кўпинча ферроин, дифениламин ва баъзида метилен кўки, метилоранж индикатори ишлатилади. Ферроин, бу темир (ИИ) сульфат билан о-фенантролиннинг ўзаро бирикишидан ҳосил бўлган қизил рангли комплекс бирикма бўлиб, у оксидловчилар таъсирида, яъни титрлашнинг эквивалент нуқтасида таркибидаги темирнинг уч валентгача оксидланиши ҳисобига кўк рангли комплекс туз ҳолига ўтади ва аксинча қайтарувчи моддалар таъсирида аввалги рангида қолади. Шундай усуллардин бири бу перманганатометрия усулидир.
Перманганометрия усулида, фармацевтик таҳлилда, титрант сифатида кўпинча калий перманганатнинг 0,1 моль/л ли эритмаси ишлатилади. Бу усул сульфат кислота муҳит ида препаратларни бевосита титрлаш ва аксинча титрантнинг ортиқчаси бўйича, яъни қайта титрлаш йўли билан аниқланади.
Перманганометриянинг бевосита титрлаш усулида тит­рантнинг ўзи индикатор вазифасини бажаради ва титрлаш суюқлик пушти рангга бўялгунга қадар олиб борилади. Масалан, бу усул бўйича водород пероксид, гидроперит, магний пероксид, қайтарилган темир, темир (ИИ) сульфатга ўхшаш препаратлар, сульфат кислота иштирокида суюқлик пушти рангга ўтгунича калий перманганатнинг 0,1 моль/л эритмаси билан титрлаб аниқланади.

Перманганометриянинг, титрантнинг ортиқчаси бўйича қайта титрлаш усулини Давлат фармакопеяси натрий нитритнинг миқдорини аниқлашда тавсия қилади. Бунда маълум миқдор препарат сақланган эритмага ортиқ ҳажмда калий перманганатнинг 0,1 моль/л ли эритмаси ва сульфат кислотани қўшиб, маълум вақтгача қўйиб қўйилади. Сўнгра эритмага калий йодид қўшилади ва ажралиб чиққан эркин йод натрий тиосульфатнинг 0,1 моль/л ли эритмаси билан титрланади.

Комплексонометрия икки, уч ва тўрт валентли ишқорий-ер ва оғир металл тузларининг миқдорини аниқлашда бир хиллаштирилган усул бўлиб, у металл ионларининг турли аминополикарбон кислота ва уларнинг натрийли тузлари (комплексонлар) билан сувда эрувчан ва бирмунча барқарор ички комплекс тузлар ҳосил қилишига асосланган.
Фармакопея таҳлил амалиётида титрант сифатида аминопликарбон кислота тузларидан этилендиаминтетрасирка кислотасининг динатрийли тузи кенг қўлланади. Уни шартли ном билан комплексон ИИИ ёки трилон Б деб ҳам аталади.

Трилон Б нинг сувдаги эритмаси қуйидаги тенглама бўйича диссоцияланади,

ёки уни қисқартириб, қуйидаги шартли белгилар билан ифодаланади.

Трилон Б металл ионлари билан уларнинг неча валентликларидан қатъи назар, стихиометрик равишда бирга-бир нисбатда бириккан ҳолда ички комплекс бирикма, ҳосил қилади.

ёки

Этилендиаминтетрасирка кислотасининг динатрий тузининг металл ионлари билан ҳосил қилган комплекс бирикмаларининг барқарорлиги ҳар хил бўлиб, у металл ионининг фаоллигига (зарядининг сонига), эритмадаги муҳит рН нинг қийматига боғликдир. Титрланадиган эритмада рН қийматини тегишли муҳит даражасига келтириш мақсадида, турли буфер эритмаларидан фойдаланилади. Уч ва тўрт валентли металл ионлари трилон Б билан кўпинча кислотали, икки валентли ишқорий-ер ва оғир металл ионлари эса ишқорий ёки кислотали муҳитда барқарор комплекс туз ҳосил қилади.
Комплексонометрия усулида қўлланадиган индикаторлар металлохром ёки металл — индикаторлар деб аталади. Улар кимёвий тузилишлари жиҳатидан турли, гуруҳ органик буёқ (диазобуёқ трифенилметан қатор бўёқлар) моддалар бўлиб, маълум муҳитда металл ионлари билан тегишли рангга бўялган комплекс тузлар ҳосил қилади.
Металл индикаторларга қўйилган асосий талаблардан бири уларнинг металл ионлари билан ўзаро реакцияси қайтар бўлиши, иккинчидан, эса индикаторни металл билан ҳосил қилган комплекс бирикмасининг барқарорлиги, айни металлнинг титрант, яъни трилон Б билан ҳосил қилган комплекс бирикмасига нисбатан кам бўлиши лозим.
Комплексонометрия усулида кенг қўлланадиган металл индикаторлардан фармацевтика таҳлилида қуйидаги органик буёқ моддалардан кенг фойдаланилади:
а) Кислотали хром тўқ кўк (кислотный хром тёмно синий). У кимёвий тузилиши жиҳатидан азобўёк қатор бирикма бўлиб, 1,8- диокси— 2(2- оксифенилазо)- нафтолин 3,6- дисульфонатнинг динатрийли тузидир, Индикаторни ишқорий муҳитда магний, кальций, рух ва бошқа икки валентли металл ионлари билан ҳосил қилган ички комплекс тузлари қизил рангга бўялган бўлади.

б) Махсус кислотали хром қора (кислотный хром черный специальный ёки хромоген черный специальный ЕТ — 00) ёки 1 — (1 — Оксинафтилазо-2)-2 окси-5 нитронафтилалин-4- сульфонат натрий индикатори ҳам азобўёқ гуруҳи бирикмаларига кириб, у ҳам рН қиймати 9,5—10,0 га тенг муҳитдаги эритмаларда бинафша рангда бўлиб, унинг икки валентли металл ионлари билан ҳосил қилган ички комплекс тузлари қизил рангда бўлади.

в) Металл индикаторларидан яна пурпур кислотанинг аммонийли тузи (мурексид) ҳам икки валентли металл тузларини, айниқса кальций тузларини аниқлашда яхши натижа беради. Унинг ўзи ишқорий муҳитда (рН- 11,0 да) бинафша рангга бўялган бўлиб, айни муҳитда кальций иони билан ҳосил қилган комплекс тузи қизил рангда бўлади.

г) Пирокатехин-бинафша индикатори, трифенилметан қатори бўёқларига кириб, у ишқорий муҳитда қизил бинафша рангга бўялган бўлади. Унинг шу муҳит да магний ва рух билан ҳосил қилган комплекс тузи яшил-кўк рангда бўлади. Пирокатехин-бинафша кислотали муҳитда (рН-2— 3 муҳитда) сариқ рангда бўлади. Уни айни муҳитда висмут билан ҳосил қилган комплекс бирикмаси эса кўк рангда бўлади. Бу индикатор фармацевтика таҳлилида асосан, кислотали муҳит да висмут препаратларини аниқлашда ишлатилади.

Пирокатехин-бинафша индикаторидан рН 5—6 муҳитда мис (ИИ), темир (ИИ), рН 9—10 муҳит да зса магний, рух препаратларининг миқдорини аниқлашда фойдаланилади.
Шундай қилиб магний, кальций, рух препаратларининг эритмаларида аммиакли буфер эритмаси ёрдамида рН 9,5—10,0 га тенг муҳит туғдирган ҳолда, кислотали хром тўқ кўк ёки махсус кислотали хром қора индикатори иштирокида суюқлик қизил рангдан кўк бинафша рангга ўтгунича трилон Б нинг 0,05 моль/л эритмаси билан титрланади.

Download 3,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish