Машғулот тури: лаборатория (А)
|
Соат
|
1-семестр
|
|
А1
|
Фармацевтик кимё фани, асосий термин ва тушунчалари, меъёрий ҳужжатлар. Дори моддаларни тасвирланиши ва эрувчанлигини аниқлаш. Дори моддаларини умумий ва хусусий сифат реакциялари.
|
3
|
А2
|
Дори моддалар эритмаларининг тиниқлиги, лойқалиги ва ранглилик даражасини аниқлаш. Дори моддаларининг тозалигини аниқлаш. Рухсат этилган ва этилмаган ёт моддалар чегараси.
|
3
|
А3
|
Учувчан моддалар ва сувни аниқлаш усуллари. калий бромид, калций лактат, натрий цитрат, натрий хлорид.
|
3
|
А4
|
Дори моддалар суюқланиш ва қайнаш ҳароратини аниқлаш. Терпингидрат, этил спирти, ментол.
|
3
|
А5
|
Дори моддалари рН, кислоталик ва ишқорийлилигини аниқлаш. калий бромид, натрий бензоат, натрий салицилат, магний сулфат, стрептосид, глюкоза эритмаси.
|
3
|
А6
|
Фармацевтик таҳлилда қўлланиладиган индикаторлар, титрланган эритмалар тайёрлаш ва титрини аниқлаш. Трилон Б, натрий нитрит, калий бромат, натрий тиосулфат, натрий ишқори эритмалари
|
3
|
А7
|
Дори моддаларнинг миқдорини аниқлашда қўлланиладиган кимёвий усуллар (кислотали – асосли титрлаш, йодометрик, перманганатометрик, нитритометрик, комплексонометрик ва б. усуллар). Кальций глюконат, анестезин.
|
3
|
А8
|
Дори моддаларнинг миқдорини аниқлашда қўлланиладиган физикавий усуллар. Рефрактометрия усули. Глюкоза ва магний сульфат эритмалари.
|
3
|
А9
|
Тозаланган ва инъекция учун ишлатиладиган сув таҳлили.
|
3
|
А10
|
Ноорганик тузилишга ега бўлган дори моддалар таҳлили. Натрий гидрокарбонат, магний сулфат, калций хлорид ва калций лактат.
|
3
|
А11
|
Галогенлар, бор, азот, висмут ва алюминий бирикмалари таҳлили. Пероксидлар, натрий тиосулфат.
|
3
|
А12
|
Алифатик карбон кислоталар таҳлили. Калций глюконат, Натрий цитрат, калций лактат, калий ацетат, аскорбин кислотаси.
|
3
|
А13
|
Алифатик аминокислоталар таҳлили. Глютамин кислота, метионин, глицин.
|
4
|
А14
|
Беталактам антибиотиклар – пенициллинлар ва цефолоспаринларнинг дори воситалари таҳлили. Пенициллин, цефазолин.
|
3
|
А15
|
Алифатик циклик бирикмаларнинг тиббиётда қўланиладиган ҳосилалари таҳлили. Ментол, валидол, камфора, бромкамфора, терпенгидрат.
|
3
|
КИРИШ
Фармацевтик кимё модули юқори малакали фармацевт таҳлилчи-мутахассисларни тайёрлашда етакчи модуллардан бири бўлиб ҳисобланади. Модулни ўрганиш жараёни фармацевтика корхоналарида фаолият юритувчи фармацевт-таҳлилчиларнинг етарли билим, кўникма ва малакага эга бўлишларини, ҳамда фармацевтика талаблари, меъёрий ҳужжатлар ва белгиланган тартибларга мувофиқ кимёвий, биологик ва физик-кимёвий усуллардан фойдаланган ҳолда дори воситалари, хом ашё, оралиқ маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш воситаларини синовдан ўтказиш жараёнини олиб бориш, биологик фаол қўшимчалар, фармацевтик маҳсулотлар, тиббиёт буюмларини дори воситаларини сифатини назорат қилиш ва сертификатлаштириш ишларида иштирок этишни ўргатади.
Модулни ўқитишнинг асосий мақсади: тингловчиларда дори воситаларини излаб топиш, уларнинг кимёвий тузилишини ўрганиш, кимёвий тузилиши билан биологик фаоллиги орасидаги боғлиқлик қонунларини аниқлаш, стандартизацияси ва сифатини назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш, сақланиш жараёнида модданинг турғунлиги, узоқ муддат сақлаб туриш муаммоларини ҳал қилиш каби вазифаларни ечишни шакиллантиришдир.
Шунингдек мутахассисларни дори воситалари сифатини назорат қилиш соҳасидаги илмий тадқиқот усуллари, уларнинг назарий асослари, маълум мақсадга йўналтирилган тадқиқот усулини танлай билиш ва муаммо ечимини излашда фойдаланиш учун билим, кўникма ва малакаларни шакиллантиришдир.
Модулнинг асосий вазифалари:
- дори воситаларини сифатини назорат қилиш соҳасидаги асосий меъёрий ва қонуний ҳужжатларни, шу жумладан усуллар, тамоллар ва қоидаларни, уларни корхоналар (ташкилотлар) фаолиятида қўллаш, метрологик назоратни ўрганиш;
-дори моддалари ва воситаларининг физик-кимёвий, кимёвий ва фармакологик хусусиятларининг уларнинг структурасига боғлиқлигининг асосий қонуниятлари бўйича назарий билимларни ўзлаштириш, уларни олиш усуллари, сифат ва миқдорий таҳлиллари;
-биосамародорлиги, дориларнинг инсон организми ва сақлаш вақтида мумкин бўлган ўзгаришини башорат қилиш;
- замонавий кимёвий ва физик-кимёвий усуллардан фойдаланиб дори моддалари ва воситалари таҳлилини ташкил этиш ва ўтказиш кўникмаларини шакллантириш;
- дори воситалари сифатини назорат қилишни қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилган ҳолда амалга ошириш кўникмаларини ривожлантириш;
- дори воситалари сифатини назорат қилишнинг назарий асосларининг яхлит тизимини ишлаб чиқиш, тақдим етиш ва ишлаб чиқариш босқичларида мавжуд усулларни такомиллаштириш ва унификациялаш, янгиларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
- фармацевтиканинг ривожланиш истиқболларига мувофиқ ва доимий ривожланаётган фундаментал физик-кимёвий ва тиббий-биология модуллари ютуқлари билан дори воситаларини сифатини назорат қилиш ва ташкил этиш соҳасидаги зарур бўлган кўникмаларни шакллантириш;
-сифат назорати техник воситалари, тизимлар, жараёнлар, асбоб-ускуналар ва материалларни сертификатлашда амалий муаммоларни ҳал қилиш учун тингловчи томонидан дори воситаларини сифатини назорат қилиш, сертификатлаш ва ушбу билимларни қўллаш соҳаларида зарур билимларни олиши.
Фармацевтик кимё модулида лаборатория хавфсизлик қоидалари:
Лабораторияларига фақатгина хавфсизлик техникаси билан танишиб махсус журналга имзо қўйган тингловчиларгина кириб ишлашга рухсат берилади.
Лаборатория ишига тушишдан олдин тингловчилар техника хавфсизлигини тушунгандан сўнг рухсат берилиши лозим:
• лабораторияда тозалик ва техника хавфсизлигига риоя қилиш шарт;
• кимёвий реактивлар қадоғида ёзилган кўрсатмалар асосида сақланиши шарт;
• ишни тугатгандан сўнг иш жойини тозалаш, кимёвий қолдиқларни нейтраллаш ва идишларни зарарсизлантириш шарт;
• кимёвий реактивларнинг қолдиғини, органик эритувчилар ва сувли кимёвий моддалар эритмасини раковинага тўкиш мумкин еэмас. Бундай қолдиқлар махсус идишларга солинади (шиша).
Лаборатория иш жойида овқатланиш ва озиқ овқат махсулотларини сақлаш ман этилади. Сув ичиш ва дори моддаларини мазасини татиб кўриш ман этилади. Моддаларни хидини захарли эмаслигига ишонч хосил қилингандан сўнг аниқлаш мумкин.
Лабораторияда хар доим қуйидагини есда сақлаш лозим: неорганик бирикмалар токсик хусусиятга эга бўлганлари жуда кўп ва бундан ташқари алангада портлаш хусусиятига эга. Лаборатория халатда бўлиш шарт. Захарли ва ўювчи ишқор, кислота моддалари билан ишлаганда эҳтиёт чораларини қўллаш шарт. Лаборатория столларида шахсий буюмларни қўйиш, устки кийимларни илишва оёқ кийимларни қолдириш мумкин эмас.
Эритмаларни қиздириш жараёнида пробирканинг боши девор томонга қаратилиши лозим. Сувда яхши эримийдиган ва пробиркада озроқ сув қолганда еритма тошиб учиши эхтимоли мавжуд. Органик модда қатлами остидаги сув қайнаб отилиш эхтимоли мавжуд. Шунинг учун пробирка бош қисмини иложи борича хеч ким йўқ томонга қаратилади. Захарли хидли моддалар билан ишлаганда хаво тортувчи ускуна тагида иш бажарилиши лозим. Идишларни қуритиш шкафида 1100-1400 C да қуригунча қолдирилади ва уша эрда совутилади. Оловли спиртовка ёки электроплиткада идишларни қуритиш ман этилади.
1-Мавзу: Фармацевтик кимё фани, асосий термин ва тушунчалари, меъёрий ҳужжатлар. Дори моддаларни тасвирланиши ва эрувчанлигини аниқлаш. Дори моддаларини умумий ва хусусий сифат реакциялари.
Фармакопея дори воситаларининг сифатли тайёрланишини, сифат ва миқдорий назоратни белгиловчи, номланиши ва сақлаш шароити кўрсатилган давлат стандартлари йигиндисидир. Давлат фармакопеяси фармакопея мақолалари, умумий физикавий – кимёвий, кимёвий ва биологиc таҳлил усуллари, қўлланиладиган реактивлар, титрланган еритмалар, индиқаторлар ва дори воситаларига бўлган умумий талаблар ва меъёрий ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар туплами бўлиб, қонуний макомга ега бўлган ҳужжатдир.
Дори моддаларнинг тасвирланиши деганда униг ранги, ҳиди, мазаси, ҳамда кукун кристалларининг шаклини визуал аниқлаш тушинилади.
ФМ нинг тузилишига мувофиқ дори модданинг тахлили унинг ташқи кўринишини тавсифлаш билан бошланади, бундаунинг агрегат ҳолати кўрсатилади (қаттиқ, суюқ, газ), ранги, ҳиди; аморф кукунлар ёки кристаллик, гигроскопиклик ёки қуруқ ҳавода сувни йўқотиш хоссаси; ёруғлик, ҳаво кислородига чидамлилиги; учувчанлик, ҳаракатчанлик, ёнувчанлик (суюқликлар учун).
Дори воситаларининг кўринишидаги ўзгаришлар турли хил атроф-муҳит омилларининг (ёруғлик, намлик, ҳароратнинг камайиши ёки кўтарилиши, кислород, карбонат ангидриди, қуруқ ҳаво,чанг),таъсири остида содир бўлиши мумкин. Бунда рангнинг ўзгариши, еритмаларда чўкмаларнинг хосил бўлиши кузатилади. Бундай ходисалар кимёвий реакцияларнинг содир бўлишини кўрсатади.
Ранг. Кўпгина дорилар оқ кристаллдир ёки нозик кристалли кукунлардир. Бир қатор дори моддаларининг ранги мавжуд: кўк (мис сулфат), кулранг қора, металл ялтирокли (йод), тўқ ёки қизил-бинафша (калий перманганат).
Препаратнинг рангига қараб уларнинг чинлиги ва тозалиги хақида фикр юритиш мумкин. Мисол учун, мис сулфат - кўк кристалли кукун, ва унинг куриши натижасида юзасида оқ доғлар пайдо бўлади.
Ҳид. Баъзи доривор моддалар ўзига хос ҳидга ега. Уларнинг хидига қараб олдиндан идентификация қилиш мумкин (ментол, фенол,камфора, тимол, тиббий ефир, валидол, метионин, тиамин хлорид ва бромид, формалдегид).
Буюм ойначасига еки шиша пластинка устига дори моддасининг 0,05 г порошогидан солинади. Пластинканиоқ фондаги қоғоз устига қўйилади ва ташқи кўриниши аниқланади: кристаллми еки амор кукунми, агар кристалл бўлса унда кристаллар шакли ва ранги ўрганилади.
Хидини аниқлаш. Синов упаковкани очилиши билан дархол ўтказилади. 1-2 г дори модданинг кукуни буюм ойначасида диаметри 6-8 см катталикда текис жойлаштирилади ва тахминан 2 мин дан сўнг 4-6 см масофада аниқланади
Дори моддаларнинг эрувчанлиги деганда уларнинг Давлат фармакопеяси талабига кўра турли эритувчиларда эриш ҳоссаси тушунилади.
Қайси эритувчида модданинг қай тарзда эриши меъёрий ҳужжатда келтирилади. Одатда модданинг эрувчанлиги маълум даражада унинг тозалигини ҳам белгилайди. Лекин эрувчанлик модданинг тозалиги кўрсаткичи ҳисобланса, фармакопея мақоласида бу ҳақда маҳсус кўрсатилади.
Фармакопеяда модданинг эрувчанлигини белгилаш учун шартли атамалар қабул қилинган бўлиб, улар жадвалда келтирилганн.
Дори моддаларининг эрувчанлиги
|
1 г модданинг эриши учун керак бўлган эритувчининг ҳажми (мл ҳисобида)
|
Жуда осон эрийди
|
1 мл гача
|
Осон эрийди
|
1 мл дан 10 мл гача
|
эрийди
|
10 мл дан 30 мл гача
|
Мўтадил эрийди
|
30 мл дан 100 мл гача
|
Кам эрийди
|
100 мл дан 1000 мл гача
|
Жуда кам эрийди
|
1000 мл дан 10000 мл гача
|
Амалда эримайди
|
10000 мл дан кўп
|
Аниқлаш тартиби:
Эритувчининг ўлчаб олинган миқдорига дори моддасининг тортиб олинган миқдори солиниб, 200С ҳароратда 10 минут давомида чайқатилади. Бунда модда дастлаб майдалаб олинган бўлиши ҳам мумкин.
Эриши учун 10 минутдан кўп вақт керак бўладиган, секин эрийдиган моддалар учун 300С гача сув ҳаммомида иситишга йўл қўйилади. Бунда эритмани 20±20С гача совитиб, 1-2 минут чайқатилиб, сўнг кузатилади.
Секин эрийдиган дори моддалар учун эрувчанликни аниқлаш шароити маҳсус мақолада кўрсатилади. Агар эритмага нурнинг тўғри тушиш ҳолатида оддий кўз билан қаралганда модданинг эримай қолган заррачалари кўринмаса, дори моддаси эриган ҳисобланади.
эритилганда тиниқ бўлмаган эритма ҳосил қилувчи дори моддалар учун меъёрий техник ҳужжатда тегишли кўрсатма берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |