2017 йил “22”майдаги Бошқарув қарорининг 4-сонли илова
Иш берувчи ва ходим ўртасидаги ҳисоб-китоблар доирасида банк хизматларини амалга ошириш тўғрисида
_________-сонли ШАРТНОМА
Навоий шахри 2019 йил «____»_______
«Ипак Йули» акциядорлик инновация тижорат банки (кейинги ўринларда – «Банк» деб юритилади) номидан 04.01.2019 №03-14 га асосан фаолият юритувчи Рахмонов И.Р, бир томондан ва _____________________________________________________________________________
(кейинги ўринларда – «Ташкилот» деб юритилади) номидан _____________________ га асосан фаолият юритувчи _____________________________________________, иккинчи томондан, шунингдек ҳар бири алоҳида “Тараф” ва биргаликда “Томонлар” деб номланувчилар, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
I. МАЗКУР ШАРТНОМАДА
КЎЛЛАНИЛАДИГАН ТУШУНЧАЛАР
Банк- “Ипак Йули” АИТБ ва унинг филиаллари;
Банк картаси - Банк томонидан чиқарилган, тўлов воситаси сифатида фойдаланиладиган ва карта сақловчисига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган шартлар асосида Карта ҳисобварағида турган пул маблағлари доирасида операцияларни амалга ошириш имконини берувчи миллий валютадаги тўлов картаси;
Ташкилот- Банк билан иш берувчи ва ходим ўртасидаги ҳисоб-китоблар доирасида Банк ҳизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;
Ташкилот ходими/Мижоз- Ташкилот билан меҳнат ёки фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларга киришган жисмоний шахс. Шунигдек, мазкур Қоидалар доирасида ушбу тушунча Ўзбекистон Республикаси олий ва таълим муассасаларининг тулабалари/курсантлари/тингловчиларини ҳам ўз ичига олади;
Иш ҳақи-иш ҳақи ва қонунчиликка асосан унга тенглаштирилган тўловлар (нафақа ва стипендиялар);
Карта ҳисобварағи- Банк картаси воситасида ундаги пул маблағларини тасарруф этиш мумкин бўлган Мижознинг банк ҳисобварағи;
Ундаги пул маблағлари Банк картаси воситасида тасарруф этиш мумкин бўлган ва Мижоз номига очиладиган Банк ҳисобварағи;
ЯУПМ- шартнома асосида Банкка МЧЖ шаклидаги “ЯУПМ” ҚҚ номидан Транзакцияларни, шунингдек Карта хисобварағи бўйича ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ барча операцияларни Авторизациялаш ва қайта ишлаш хизматини кўрсатувчи, процессинг ташкилоти бўлган – Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази.
Қайднома– Ташкилот ходимларининг Карта ҳисобрақамларига иш ҳақини киритиб қўйиш учун ўзида керакли реквизитларни акс эттирган Ташкилотнинг молиявий ҳужжати. Банкка Қайднома электрон шаклда ва/ёки қоғоз шаклида тақдим этилади.
Реестр- Ташкилот ходимларининг Ф.И.Ш., табель рақамлари, паспорт маълумотлари, туғилган саналари, туғилган жойлари, яшаш манзиллари ва бошқа мажбурий реквизитлари кўрсатилган, Ташкилот томонидан тузилган Ташкилот ходимларининг рўйхати.
Do'stlaringiz bilan baham: |