Исажон Султон. Боғи Эрам (ҳикоя) Биринчи ҳикоя: «Қисмат дарахти»



Download 278,44 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana26.04.2022
Hajmi278,44 Kb.
#581978
1   2   3   4
Bog'liq
2 5344001964147475141

 
ХОТИМА
Болалик худди узоқдаги бир салтанат цингари кўнглимизда жилваланиб-
товланиб яшайди. У митти бир оламга ўхшайди — теграси Искандар девори 
билан ўралган, адолат ва ростгўйлик, ҳалоллик ва софлик-соддадиллик доимо 
устун бўлган, ёзлари қайноқ, қишлари илиқ, фусункор бир олам… 
Энг ардоқли хотираларимизни ва кечинмаларимизни бизлар ўша ерда 
сақлаймиз. 
Бу ер худди тилсимлангандай — менинг болалигимнинг тилсимлари фақат 
менгагина очилади. Гўё умрнинг дашту саҳролари аро мен тилсим қоясига 
етиб бораман, у ердаги софдил ва садоқатли дев «Исминг нима?» деб сўрайди. 
Мен ўз исмимни айтсамгина очилади. У ерга мендан бошқа ҳеч кимса дахл эта 
олмайди. 
Бу юртнинг қушларию ҳайвонлари одамзод тилида гапира олади. Дарахтлар, 
тошлару 
қумлар 
бўлиб 
ўтган 
воқеалардан 
шаҳодат 
берадилар. 
Бу ерда олтин ниначилар парвоз қиладилар, Семурғ қуш суҳбатга муштоқ 
туради. Софдил девлар истагингизни бажаришга ҳар доим шай. 
Фақат бир нарса етишмайди у ерда. Шу салтанатнинг соҳиби ва қаҳрамони, 
яъни 
сизу 
биз 
йўқмиз 
у 
ерда… 
Бу дунёда ўша маҳаллар ёш ва навқирон бўлган ота-онамизу бобо-
момоларимиз яшайдилар. Ҳозирда кексалик ёшига етган, қартайган 
оталаримиз у ерда «ҳеч кимдан қўрқ-майдиган, дунёдаги энг кучли ва 
энгжасур» қиёфада гавдала-надилар. Бир тутамгина бўлиб қолган онамиз у 


ерда 
ғоятда 
бағрикенг, 
қуёштафтли 
қиёфада 
қолган. 
Қай бирини айтай? У ерда хасталиклар йўқ, у ерда ёзғириш, нафрат йўқ, 
ёмонлик 
йўқ, 
қайғу 
йўқ, 
ғам 
йўқ… 
Аксинча, у ерда маъсумона аразлашлар ва шудрингдай тиниқ орзулар бор. Бу 
орзулар ҳали ҳам ажойиб орзу дарахтларининг япроқларида худди 
шудрингдай 
товланиб-аксланиб 
турипти. 
Афсонавий шаҳарлар, жаннатмакон гўшалар у ерда ҳамон бизларни кутади. 
Болалик чоғларимизнинг сеҳрли боғи бўлган Боғи Эрам ҳам шу салтанатда 
жойлашган. 
Боғи Эрамнинг ичкарисига кириб бораркансиз, хотиралар… хотиралар қуюн 
бўлиб ёпирилиб келади. Оёқ остида тўдалашган хазонларнинг ҳар бид бир 
инсон кечмишини сўйлайди. Боғ сокин, жимжит. Битта япроқ узилиб тушса 
ҳам 
эшитилади. 
Кишиларнинг оламдан ўтганини билдириб, япроқлари тўкиладиган дарахт 
эсга 
тушганида 
эса 
юрак 
увишиб 
кетади… 
Ажабо, дейман ўзимча, сизу бизнинг Боғи Эрамимиз ҳам аслида шу 
эмасмикин? Туманларга чулғанган мислсиз тарихию болалигимиздан бери 
шууримизга нақш бўлиб тушган урфу одатлари билан, барча сиру синоатлари 
ва сал аввал тилга олганимиз ҳикмат тўлуғ боғлари билан, ҳар бири бир 
тарихга гувоҳ қум зарраларию сон-саноқсиз, мунгли-ҳазин қўшиқлари 
билан… Оламда юрганларга ва оламдан ўтганларга бўлган муносабатимиз 
билан, эҳтиромимиз билан… Тупроқ устидаги ва тупроқ остидаги барча азизу 
қадрдонларимиз 
билан… 
Билмадим… Аммо, Бобил салтанати даврида бунёд этилган ва кейинчалик 
самога кўтарилиб кетган афсонавий Боғи Эрамнинг айнан шу — бизнинг 
кечинмаларимизда, бизнинг кўнгилларимизда, бизнинг тупроғимизда ниҳон 
эканига ишонгим келади… 
1999-2003

Download 278,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish