Кузги юмшоқ буғдойнинг Краснодарская-99 нави тавсифи
П.П.Лукяненко номидаги Краснодар қишлоқ хўжалик илмий-тадқиқот институти ва Шимолий Кубан қишлоқ хўжалик тажриба станцияси билан хамкорликда яратилган. Ўзбекистон Республикасида 2006-йилдан экишга тавсия этилган.
Нав муаллифи: Ю.М.Пучков, Г.Д.Набоков, Л.А.Беспалова, Т.Ф.Салярек, И.Н.Кудряшов, Л.И.Шуровенкова, Р.А.Воробьева, А.М.Васильева, В.И.Ефременкова.
Келиб чиқиши: КН2665Г10233/КН4695h449/КН2621h24-82 дурагай комбинациясидан олинган дурагайларни F2, F3, F4 ва F7 авлодидан тўртқарра якка танлаш усули билан яратилган.
Умумий тавсифи: Паст бўйли, ўсимлик баландлиги 90 см/га яқин, ётиб қолишига чидамлилиги юқори. Ўртапишар. Тур хили Lutescens. Бошоғи цилиндрсимон, зич, ўртача узунликда, қилтиқсимон ўсимталари қисқа. Бошоқча қобиғи елкаси тўғри, ўртача кенгликда, тишчалари қисқа, тўмтоқ. Дони туҳумсимон, йирик, дон чоки чуқур эмас.
Ҳосилдорлиги: Нав маҳсулдор, ҳосилдорлиги гектаридан 72,6 центнерни ташкил этади.
Ун ва нонбоплилик сифати: дон сифати бўйича “қимматбаҳо” минерал озиқлантириш тўғри нисбатларда ўтказилганда “кучли” дон ҳам бериши мумкин.
Касалликларга чидамлилиги: Чанг қоракуяга чидамлилиги юқори, сариқ ва поя зангига чидамли, дала шароитида ун шудринг ва септориоз касалликларига чидамли, бошоқ фузариозига ўртача чидамли, қўнғир занг касаллигига берилувчан. Қурғоқчиликка чидамли, совуққа чидамлилиги ўртачадан юқори.
Экиш муддати: минтақа учун мақбул муддат ҳисобланади.
Экиш меъёри: гектарига 5,0 млн. дона унувчан уруғ ҳисобида белгиланади.
Тариқнинг Саратовская-853 нави таснифи
Нав Саратов тажриба станцияси ҳозирги Саратов жанубий-шарқ дон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида яратилган. Ўзбекистон шароитида 1933 йилдан буён суғориладиган ва лалмикор ерларда етиштирилиб келинмоқда.
Навнинг рўваги зич рўваклилар гуруҳига мансуб. Ушбу нав бошқа тариқ навларига нисбатан қурғоқчилик ва юқори ҳароратга ўта чидамлилиги сабабли минтақамиз шароитида баҳорда ва ёзда такрорий экин сифатида етиштирилади.
Навнинг рўваги йирик, қисқарган ва тиғиз, кучсиз эгилиб туради. Рўвак узунлиги 15-20 см. Дони оч сариқ, йирик, 1000 дон вазни 6,2-7,5 г. Донини тўкилиши кучсиз. Пўстлилиги 16-20 %. Доннинг натура оғирлиги 720-780 г/л. Униб чиқишидан пишиб етилишигача бўлган давр 80 кунгача бўлиб, ўсув даври экин муддати билан чамбарчас боғлиқ. Эрта экилса ўсув даври давомлироқ, кечикиб экилганда эса қисқа бўлади. Лекин, ҳар қандай кечки муддатларда экилишидан қатъий назар сентябр ойи ўртасида 70 % дони пишади. Тариқнинг ушбу нави кеч баҳорда экилиб етарлича сув ва озиқа билан таъминланса, дон ҳосили 40 ц/га ва ундан ҳам юқори бўлиб, чорва моллари учун жуда қимматли бўлган сомони миқдори 100 ц/га ва ундан ҳам юқори бўлади (Давлат реестри 2015).
Do'stlaringiz bilan baham: |