~ 33 ~
заводлари фаолияти йўлга қўйилди
31
. Бундай иқтисодий
омилларни
ривожлантириш мамлакатнинг жанубий ҳудудларида ҳам фаол тарзда олиб
борилиб, 1910 йилда Термиз шаҳрида пахта тозалаш заводи
32
барпо этилди.
Пахтачиликнинг ривожланиши туфайли бундай корхоналар сони ортиб
бориб, 1889
йилга келиб, янги Урганч, Тошҳовуз, Хива ва Хонқа туманларида
дастлабки пахта тозалаш заводлари бунёд этилди. Рус-Осиё банки янги Урганч
бўлими маълумотига қараганда, 1909 йилда Хива хонлигида 81 та шу жумладан
27 та нисбатан йирик саноат корхоналари бўлган. Катта пахта тозалаш заводлари
сони Хива, Хонқа, Тошҳовузда биттадан, Янги Урганчда иккита, Гурланда учта
ва Хозораспда битта эди. Пахта заводларининг учдан бири маҳаллий
савдогарларга қарашли эди.
Совет ҳокимияти пахта хом ашёсига бўлган талабини қондирилишиши
ўзининг биринчи даражали масалаларидан деб билар эди. Шу боисдан ҳам
пахтага биринчи даражали ишлов беришни йўлга қўйувчи корхоналарни
таъмирлашга катта эътибор қарата бошлади.
Ушбу тадбирларнинг самараси
ўлароқ Термиз пахта тозалаш заводида ҳам қатор ишлар амалга оширилди.
33
Аммо бу заводларда ҳали мукаммал ишлаб чиқариш жараёни вужудга
келмаган эди. Пахта толасидан чигитни ажратиш ва тайёр бўлган маҳсулотни
тойлашдан бошқа барча ишлар қўлда бажариларди.
1874 йилда рус савдогорларидан В.П.Кузнецов Туркистонда биринчи бўлиб
пахта хом ашёсини буғ машинаси ёрдамида тозалашга уриниб кўрди. Кузнецов 7
нафар ишчи учун мўлжалланган учта дастгоҳ ўрнатиб, бу дастгоҳларнинг ҳар
бирида 1 соат давомида 40-50 фунт пахта қайта ишланиб, 10-11 фунт тола
олинарди, 7 соат мобайнида 1 м куб ўтин, 0,5 фунт канифол сарфланарди.
34
Ушбу тажрибалар Кузнецовнинг ишончли кишиси савдогар Копылов
томонидан ўтказилган бўлиб, тез орада у пахта заводи дастгоҳларини сув ёрдами-
да ҳаракатга келтириш тадоригини кўра бошлади. Чунки Тошкентда ўтин ва
кўмирнинг нархи жуда қиммат эди. Шу тариқа Ўрта Осиёда (асосан Тошкентда)
буғ машинаси билан ҳаракатланадиган биринчи пахта
тозалаш заводи вужудга
келганди.
Заводдаги дастгоҳларнинг унумдорлиги соатига 0,5-0,6 кг толани ташкил
қиларди. Шу ўринда таққослаш учун эслатиб ўтамиз, ҳозирги дастгоҳларнинг
самарадорлиги соатига 10-12 кг толани ташкил этиб, ажратиб олинган пахта
толасининг миқдори пахтага нисбатан 32-34 фоизни ташкил этади.
1880-1890 йилларда Туркистонда 63 та саноат корхонаси очилган бўлса,
улардан 22 таси пахта тозалаш заводлари эди. 1890 йилдан 1900 йилгача яна 111
та саноат корхона ташкил этилди. Бундан 52 таси пахта заводлари, 3 таси эса ёғ-
31
.А.Ахмедов. Пахта сифатини яхшилаш омиллари, Тошкент., 1977.Б-147-149
32
Мирзаев З., Қобулов Э. Сурхондарёда пахтачилик ва Термиз пахта тозалаш заводи тарихи. – Термиз: Жайҳун,
1996. – 86 б.
33
Мирзаев З., Қобулов Э. Сурхондарёда пахтачилик ва Термиз пахта тозалаш заводи тарихи. – Термиз: Жайҳун,
1996. – 86 б.
34
. Мирзаев З., Қобулов Э. Сурхондарёда пахтачилик ва Термиз пахта тозалаш заводи тарихи. – Термиз:
Жайҳун, 1996. – 86 б.
~ 34 ~
мой заводи эди.
35
Пахтачиликнинг ривожланиши ва пахта тозалаш саноатининг ўсиши халқ
хўжалигининг бошқа соҳаларини ҳам олдинга етакловчи асосий буғин бўлиб
қолди. Аммо, бу соҳалар Россия тўқимачилик саноати эҳтиёжларини қондиришга
сафарбар қилинганди. Империянинг пахта толасига бўлган талаби эса 1883 йилда
10455
минг пуд, 1910 йилда 25870 минг пудни ташкил қиларди. Тўқимачилик,
айниқса пахтани қайта ишлаш саноати Россия иқтисодиётида муҳим аҳамият касб
этарди. Оренбург-Тошкент темир йўли қурилгач, бу соҳалар гуркираб ўса
бошлади. Агар, 1900-1905 йилларда Каспийорти темир йўлининг Красноводск
бекати орқали ташилган тижорат юклари айланмаси 9825 минг пудга кўпайган
бўлса, Оренбург-Тошкент йўли ишга тушишининг биринчи йилиёқ Тошкент
орқали Красноводск йўлидагидан 5592 минг пуддан кўп юк ташилди
XX аср бошларида пахта тозалаш саноатида бир қатор ўзгаришлар ва техник
силжишлар юз берди. Масалан, 1913 йилда 145 та пахта тозалаш заводида ички
ёнув двигатели ёки буғ машиналари қўлланилди. Аммо, уларнинг техник
даражаси ҳали анча паст эди. Корхоналарни кенгайтириш ва техник воситаларни
мукаммаллаштириш тўлалигича рус саноати манфаатларидан келиб чиқарди.
Туркистон пахта тозалаш саноати ишлаб чиқариш жиҳатдан Россия пахтани қайта
ишлаш саноати корхоналаридан анча орқада эди.
Хулоса ўрнида
таъкидлаш керакки, Туркистон ўлкасида саноат
корхоналарининг барпо этилиши пахтачилик соҳаси тараққий этишига муҳим
ўрин тутган бўлсада, аммо бу жараёнлар аҳолининг ижтимоий турмуш
даражасининг янада яхшиланишида асосий омил бўла олмади. Бу ҳолатлар шу
билан изоҳланадики, яъни аксарият ҳолатларда маҳаллий аҳоли вакиллари ушбу
саноат корхоналарига малакасизлиги ҳамда уқувсизлиги рўкач қилиниб ишга
олинмас эди. Шу ўринда маҳаллий миллат вакилларининг малакаси ошириш
бўйича ҳам жиддий тадбирлар амалга оширилмаган.
Саноат ходимларининг
малакасини ошириш курслари Россиянинг узоқ ўлкаларида ташкил этилиб,
маҳаллий кадрлардан малакали мутахассислар тайёрлаш ишларига хукумат
томонидан жиддий эътибор қаратилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: