ҚИРҚ олтинчи илмий-амалий конференцияси материаллари



Download 6,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/185
Sana08.06.2022
Hajmi6,93 Mb.
#644261
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   185
Bog'liq
Talabalar konferensiyasi 2020.05.22

 
 
 
 


~ 11 ~ 
БИРИНЧИ ҚАДАМ
Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович
Термиз давлат университети ректори, сенатор 
 
 
Жамият тараққиёти ҳамма вақт билимдон, донишманд олимларга ва 
уларнинг баракали ижод маҳсулига таянади. Бундай олимларнинг етишиб чиқиши 
эса ёш авлоднинг илмга бўлган қизиқиши, уларга яратилган шароитларга боғлиқ.
Кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда илм-фан 
соҳасига эътибор кучайтирилмоқда. Ҳар бир вилоятлар марказида Президент 
мактаблари очилаётганлиги, сўнгги уч йилда олий таълимга квоталарнинг икки 
баравар ошганлиги, янги олий таълим муассасалари, жумладан, хориждаги олий 
ўқув юртлари филиалларининг ташкил этилаётганлиги, фаннинг ишлаб чиқариш 
билан уйғунлигини таъминлаш чоралари кўриалаётганлиги, илм-фан билан 
шуғулланаётганларни турли моддий-маънавий қўллаб-қувватлаётганлиги – бу 
борада қилинаётган амалий ишлардир. Ёшларнинг илмий салоҳиятини ошириш 
мақсадида йилдан йилга олий таълимнинг кейинги босқичи бўлган магистатура 
ва докторантура йўналишларини ривожлантириш ва соҳаларини кенгайтириш, 
кўпроқ маблағ ажратиш давлатимиз диққат марказида.
Дунёда ҳукм суриб турган коронавирус пандемияси барча соҳалар сингари 
таълим тизимига ҳам ўз таъсирини ўтказди. 

Ҳар яхшининг бир ёмони, ҳар 
ёмоннинг бир яхшиси бор”, дейди халқимиз. Шу маънода, карантин тартибининг 
жорий этилгани таълим муассасаларинниг масофавий таълимга ўтиш ишларини 
жадаллаштирди. 
Бу эса талабалардан ўз йўналишидаги фанлар билан бирга 
замонавий ахборот технологияларини мукаммал ўрганишни ҳам талаб қилади. 
Шу сабабли, бу йилги талабаларнинг 2019 йилги илмий-тадқиқот ишлари якунига 
бағишланган анъанавий 46-илмий-амалий анжумани онлайн тарзда ўтказилди. 
Ушбу конференцияни ўтказишдан мақсад, олий таълим тизимида ёшларнинг 
илмий-ижодий фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш, илм-фан сифатини 
ошириш, инновацияга йўналтириш, илм-фаннинг турли йўналишларида 
талабаларнинг олиб борган илмий-ижодий изланишлари ва тадқиқотлари 
натижаларини кенг тарғиб этиш, уларнинг илм-фан ривожи йўлида муносиб авлод 
бўлишдек эзгу интилишларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашдир.
Таниқли олимларнинг илк илмий фаолияти шунга ўхшаш анжумандаги 
чиқишларидан бошланган десак муболаға бўлмайди. Илмга қизиқиш ҳам, балки 
ўша маҳал бошлангандир.
Кейинги йилларда турли соҳаларга бағишланган халқаро, республика 
миқёсида кўплаб анжуманлар ўтказилмоқда. Илмий изланишлар натижаларини 
эълон қилиш учун кенг йўллар очилган. Университетимизда бўлиб ўтаётган ушбу 


~ 12 ~ 
анжуман университедаги таълим йўналишларининг барчасини қамраб олди. 35 та 
шўъба фаолият юритиб, жами 800 дан ортиқ талабалар иштирок этди.
Иқтидорли талабалар давлат таълим стандарларига мувофиқ ўқув режасида 
назарда тутилган тегишли фан соҳаларига оид турли мавзулардаги маърузалари 
билан иштирок этишди. Соҳани янада ривожлантириш истиқболлари, олдинда 
турган долзарб вазифалар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари, таклифлари билан 
ўртоқлашдилар. Яна муҳим жиҳати шундаки, бу анжуманда фақат Термиз давлат 
университети талабалари қатнашишди ва улар орасидан илғор тезислар танлаб 
олиниб, илмий фаолиятини давом эттириш учун илмий раҳбарларга 
бириктирилмоқда. Умуман олганда, университет талабалари ўзини намойиш 
қилиш учун кенг имкониятга эга бўлишмоқда. Келаси йилларда анжуман 
фаолияти янада кенгайтирилиш режалаштирилган. 
Мамлакатимизда таълим тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан 
ютуқларини амалиётга кенг тадбиқ этиш, пухта билимга эга, соғлом фикрли 
мутахассисларни тайёрлаш ҳамда иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлашда 
олий таълимнинг, қолаверса ёш илмий изланувчиларнинг ролини оширишга 
алоҳида эътибор қаратилаётган бир пайтда, талабалар, албатта, илм-фан йўлида 
доим олға юришади, ўтказилган анжуман талабаларнинг биринчи илмий қадами 
бўлди деган умиддамиз.

Download 6,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish