“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil
78
1/2020
(№
00045)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
Камбағаллик категорияси кўп қиррали бўлиб, фақатгина инсонларнинг моддий
эҳтиёжларининг қондирилишини эмас, балки ҳаёт кечириш сифати, ижтимоий ҳаётда
фаоллиги ва соғлом иштирок этишини инобатга олган ҳолда ўлчашни талаб этади.
Давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистон статистика ахборотномаси”
илмий электрон журналида қайд этилганидек, аҳолининг камбағаллиги тенгсизлик
муаммоси билан узвий боғлиқ эканлиги тўғрисида тадқиқотлар келтирилган бўлиб,
камбағаллик даражасини аниқлаш учун турмуш кечиришнинг энг қуйи стандартлари
ишлаб чиқилиши қайд этилган. Ушбу стандартлар қонун йўли билан белгилаб
қўйиладиган, аҳоли асосий эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган энг кам
миқдорни таъминлайдиган турмуш даражасининг норматив кўрсаткичларидир.
Мазкур мезонлар орасида “истеъмол савати”, яшаш учун зарур бўлган маблағнинг энг
кам миқдори ва энг кам истеъмол бюджети муҳим ахамиятга эга.
Истеъмол савати миқдори ва таркибига боғлиқ равишда яшаш учун зарур
бўлган маблағнинг энг кам миқдорининг бир неча кўрсаткичи ҳисоблаб чиқилади.
Жаҳон иқтисодиёти фанида яшаш учун зарур бўлган маблағнинг энг кам миқдорининг
икки тури: физиологик ва ижтимоий тури фарқланади.
Физиологик энг кам миқдор (истеъмол саватининг энг кам миқдори) инсоннинг
асосий физиологик эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган маҳсулотларга
харажатларни қамраб олади.
Яшаш учун зарур бўлган маблағнинг ижтимоий энг кам миқдори физиологик
энг кам миқдордан ташқари, муайян давлатнинг ривожланиш даражаси учун хос
бўлган энг кам ижтимоий ва маънавий эҳтиёжларни қондириш учун харажатларни
ҳам қамраб олади.
Истеъмол савати бизнинг давлатда энг кам истеъмол даражасини
таъминлайдиган 35 хил маҳсулот ва хизматлар тўпламидан таркиб топган бўлиб,
уларнинг 11 тасини нон ва нон маҳсулотлари, картошка, сабзавот, мева, гўшт, сут ва
балиқ маҳсулотлари, тухум, шакар ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи ва
маргарин, бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил этади. Истеъмол саватига ноозиқ-
овқат маҳсулотларининг 4 гуруҳи ҳамда хизматларнинг 5 тури ҳам киради.
Камбағаллик – турмуш кечириш, меҳнат лаёқатини сақлаб туриш, авлодлар
узвийлигини давом эттириш учун зарур бўлган энг кам эҳтиёжларни қондириш
имкониятига эга бўлмаган шахс ёки ижтимоий гуруҳлар иқтисодий аҳволининг
кўрсаткичидир. “Камбағаллик” нисбий тушунча ҳисобланиб, ҳар бир жамиятдаги
турмуш даражасининг умумий стандартига боғлиқ бўлади. Камбағаллик ҳолати
ресурсларнинг узоқ муддат давомида етарли бўлмаслигини аввалги жамғармалар
билан ҳам, қиммат товарларни харид қилишдан вақтинча тежаш ҳисобига тўпланган
маблағ билан ҳам қоплаш имконияти мавжуд эмаслигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |