Ипак қуртини боқиш агротехникаси. Режа



Download 112,5 Kb.
bet2/4
Sana31.03.2022
Hajmi112,5 Kb.
#521494
1   2   3   4
Bog'liq
5-мавзу-1

2. ИПАК ҚУРТИНИ БОҚИШ.
  • Ипак қуртларидан мўл ва сифатли пилла ҳосили олиш юқорида қайд этилган ташқи омилларни ўрганиш билан бир қаторда уларни қурт боқишда бажаришга ҳам боғлиқ. Шунинг учун ҳам ипак қуртларини парвариш қилишда ҳар бир ёши учун талаб этиладиган агротехника қоидаларига тўлиқ риоя қилиш талаб этилади.
    • Ипак қуртлари ўзининг 23 – 25 кудан иборат қуртлик даврида пилла ўрагунга қадар 4 маротаба пўст ташлаб 5 ёшдан иборат даврни ўтайди. Шундан 1 – 2 – 3 ёшини ипак қуртининг к и ч и к ё ш л а р и, 4 – 5 ёшини эса к а т т а ё ш л а р и деб аталади.
    • Биринчи ёшда қуртларнинг тишлари кичик ва нозик бўлганлиги учун уларга серсув ва майин тут барглари 5 – 6 мм кегликда қирқиб (тўғраб) берилади. Тайёрланган барг сўлиб қолмаслиги учун 3 – 4 марта боқишга етадиган қилиб тайёрланиб, салқин жойда сақланади ва устига ҳўлланган мато ёпиб қўйилади ёки пленка халтачаларга солиб қўйилади. Ҳар сафар қуртларга барг беришда керакли миқдорда олиниб пешма-пеш тайёрланади. қуртларни агротехника қоидалари бўйича яхши парвариш қилинса, биринчи ёши 3 кун давом этиб жами 6 – 7 килограмм барг сарфланади. Уларга бир кунда 9 – 10 маротаба (шундан икки маротабаси кечаси) барг берилади.
    • Иккинчи ёшга ўтган қуртлар бирмунча йириклашиб бош қисми тўқ жигаррангга киради, кўкрак қисми эса оқаради ва теридаги тукчалари сийраклашиб кўзга кўринмайдиган ҳолга келади. қуртлар биринчи ёшдагига ўхшаш иссиқлик ва ёруғликка талабчан бўлади. қуртхонадаги ҳарорат 26 – 270, ҳавонинг нисбий намлиги 65 – 75% ни ташкил этиши лозим.
    • Ипак қуртининг учинчи ёши 3 – 4 кун давом этиб, 60 – 70 кг барг сарфланади. Уларга бир кунда 7 – 8 маротаба (шундан кечаси 2 маротаба) барг берилади. Бу ёшда бериладиган барглар тут дарахтининг пастки (бачки) навдаларини қирқиб тайёрланади. Барг одатда эрталаб қуёш чиққунча ёки кечқурун тайёрланади. иссиқ вақтда кесилган барг даладан қуртхонага келтирилгунча сўлийди ва озиқлик сифатини йўқотади. Кесиб келинган барг ҳарорати 16 – 17 даражадан юқори бўлмаган махсус салқин хонада сақланади. Барг сўлиб қолмаслиги учун ҳўлланган мато билан ёпиб қўйилади.
    • Учинчи ёшида қуртхонадаги ҳарорат 260 С, ҳавонинг нисбий намлиги 65 – 70% бўлади. Учинчи ёшдаги қуртлар бир сутка давомида ухлаб тургач, тўртинчи ёшга ўтади.

    • Download 112,5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish