ANDIJON QISHLOQ XO’JALIGI VA AGROTEXNOLOGIYALAR INSTITUTI AGROBIZNES VA RAQAMLI IQTISODIYOT FAKULTETI AGROBIZNES VA INVESTITSION FAOLIYAT YO’NALISHI 1-BOSQICH 66-GURUH TALABASI FAXRIDDINOV OTABEKNING QISHLOQ XO’JALIGI IQTISODIYOTI FANIDAN TAYYORLAGAN MUSTAQIL ISHI
Qishloq xo’jaligida investitsiya va kapital qo’yilmalar, ularning samaradorligini oshirish
Reja:
1. Инвестиция ва унинг самарадорлигини ошириш
2. Капитал қўйилмалар тушунчаси, фойдаланишнинг асосий йўналишлари, таркиби ва молиялаштириш манбалари
3. Капитал қўйилмалардан фойдаланиш самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари
4. Янги машиналарни иқтисодий баҳолаш усули ва кўрсаткичларини ҳисоблаш усули
1. Инвестиция ва унинг самарадорлигини ошириш
Қишлоқ хœжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариши ҳажмининг ошиши мос равишда тармоқ моддий-техник базасини ривожлантиришни талаб қилади. Ишлаб чиқариш фондлари ҳажмининг кœпайиши қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш потенциалини кенгайтиришга йœналтирилган моддий ва пул воситаларига қœшимча қœйилма ҳисобига амалга оширилади. Бозор муносабатларига œтиш шароитида агросаноат мажмуи тармоқларининг барқарор ривожланиши корхоналаргша зарур моддий ва пул ресурлари беришда инвестицион фаолликка эҳтиёж туғдиради.
Инвестиция деганда хœжалик фаолияти жараёнида асосий фондларни ва айланма воситаларни сотиб олишга ажратилган узоқ муддатли маблағлар тушунилади. Демак инвестиция бу нафақат асосий фондларни кенгайтиришга маблағлар, банки корхонанинг айланма воситаларини шакллантиришга ва уларни тœлдиришга ажратилган харажатлар ҳамдир.
Хœжалик фаолияти объектларига ажратилган узоқ муддатли капиталнинг қœйилиши шунда œзини оқлайдики, агар улар фойда олишга ва самарадорликка эришишга имконият яратса. Инвестиция бозори капитал ва молиявий қœйилмалар йœли билан асосий ва айланма воситаларга харажатларни шакллантиришни билдириди.
Хœжалик фаолияти объектларига ажратилган узоқ муддатли капиталнинг қœйилиши шунда œзини оқлайдики, агар улар фойда олишга ва самарадорликка эришишга имконият яратса. Инвестиция бозори капитал ва молиявий қœйилмалар йœли билан асосий ва айланма воситаларга харажатларни шакллантиришни билдириди.
Молиявий ва реал инвестиция турлари мавжуд. Биринчиси, қимматбаҳо қоғозларни сотиб олишни, шунигдек ишлаб чиқаришга мақсадли пул қœйишни кœзда тутади. Реал инвестиция-бу капитални асосий фондларини такрор ишлаб чиқаришга моддий ишлаб чиқариш заҳираларини қœшимча œстириш мақсадида қœйишдир. Реал инвестиция капитал қœйилмалар дейилади. Миллий ҳисоблар тизимида реал инвестиция деганда асосий капиталга ва моддий ишлаб чиқариш воситалари қœшимча œсишга ажратилган қœйилма тушунилади.
Бозор шароитида қимматбаҳо қоғозларнингн бир неча турлари мавжуд.