Инвестицияларнинг 67,1 фоизи янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга йўналтирилди



Download 0,59 Mb.
bet2/5
Sana11.07.2022
Hajmi0,59 Mb.
#777921
1   2   3   4   5
Bog'liq
Азимов болалар кўйлаги тайёр

2. МОДЕЛ ТАНЛАШ ВА АСОСЛАШ.

1-модел. Танланган ва тавсия этилаётган ушбу мактабгача ёшдаги ўғил болалар куйлаги қайтарма ёқали, мағизли қоплама чўнтак ва монжетли узун ўтқазма енгдан иборат. Устки ёқа қайтармаси, қоплама чўнтак оғзи ва енг манжетига безак сифатида ўхшаш матодан комбинацияланган. Борт тақилмаси яхлит лойиҳаланган бўлиб, олд бўлак чап кўкрак қафасида қоплама чўнтаги бор. Ушбу классик услубдаги эскиз моделни йилнинг баҳор ва куз фаслида кийишга тавсия этилади.




2-модел. Кундалик ва формали услубда лойиҳаланган ушбу моделнинг аввалгиларидан фарқи: қайтарма ёқа тик ёқасидан алоҳида лойиҳаланади. Калта енгли, чўнтаги овалсимон лойиҳаланган. Ушбу эскиз моделни йилнинг баҳор ва ёз фаслида кийишга тавсия этилади.

3 -модел. Ушбу эскиз моделни мактабгача ёшдаги ўғил болалар йилнинг ёз мавсумида кийиш учун тавсия этилади. Кўйлакнинг енги калта, ўтқазма. Ёзги мавсум учун мўлжалланганлиги сабабли куйлакни табиий толали матолардан тикиш тавсия этилади.
Ушбу тавсия этилаётган эскиз моделларимиз мураккаб бўлмаган конструкцияда лойиҳаланади. Чокларини ҳам катталарникига нисбатан анча камайтириш тавсия этилади.
3. МАТЕРИАЛ ТАНЛАШ ВА АСОСЛАШ.

Куйлаклик газламалар гуруҳи жуда турли-туман. Бу гуруҳга ёзги, қишки, мавсумбоп ва кимёвий комплекс иплар қўшиб тўқилган газламалар киради.


Ёзги газламалар кичик гуруҳига сийрак, юпқа ва енгил газламалар киради. Улар асосан гулли қилиб ишлаб чиқарилади, лекин оқартирилганлари ҳам бўлади.
Кўйлаклик газламаларнинг янги ассортименти асосан майда гулли баъзан эса йирик гулли ўрилишдаги ҳар хил газламаларни, шунингдек докасимон газламаларни ўз ичига олади.
Курс ишида пахта-лавсан газламалар-полотно ва майда гулли ўрилишлардаги сидирға бўялган, гулдор ҳамда босма гулли газламалар; 14- 29 тексли калава ипга 33-67% лавсан қўшиб тўқилади; эни 100 см, 1 м2 газламанинг массаси 110-113 г


4. АСБОБ-УСКУНА ВА ТИКИШ УСУЛЛАРИНИ ТАНЛАШ ВА АСОСЛАШ.

Курс ишини бажаришда JUKI DLN-5410-6EC-321 моки бахяли тикув машинаси, DURKOPP 556-1101 халқа йўрмаш ва PFAFF 3306-7/20-966/11 тугма қадаш ярим автоматлари танлаб олинди.


JUKI DLN-5410-6EC-321 моки бахяли тикув машинаси аёллар ва эркаклар устки кийим деталларини икки ипли моки бахясини юритиб тикишга мўлжалланган.
Асосий валининг айланишлар сони 500 айл/мин. Бахясининг йириклигини 0 дан 4 мм гача ўзгартириш мумкин. Тепкисининг кўтарилиш баландлиги 5,5 мм. ДВ*1/14 игналари қўлланилади. “JUKI” фирмасининг бу модели жуда юқори сифатли моки бахяли тикув машиналаридан ҳисобланади. Машинанинг корпуси ялтироқ рангда бўлиб, барча қисмлари иш столига аниқ ва қулай қилиб жойлаштирилган. Илмий лойиҳалар асосида машинанинг техник кўрсаткичлари ва иш қобиляти такомиллаштирилган. Машинанг тикиш жараёнидаги юзага келадиган титраши минимумгача камайтирилган.
Электр юритгич электрон тўхтатиш қурилмаси ёрдамида бошқарилади. Машина игна, ип тортгич, газлама суриш, моки механизмларидан, автоматик мойлаш системаси, ипни автоматик қирқиш ва турли автоматик қурилмаларидан тузилган. Игна юритгич рамкаси герметик маҳкамланганлиги, автоматик мойлаш иши ва умумий мувозанатланганлиги титраш ва шовқинни камайтиради. Машинада бажариладиган барча технологик жараёнлар электрон бошқарув пульти ёрдамида бошқарилади.
DURKOPP 556-1101 халқа йўрмаш ярим автоматик тикув машинаси кийимларнинг тугмалари учун икки ипли моки бахяқаторлар юритиб ҳалқа йўрмаш учун ишлатилади. Асосий валининг айланишлар сони 4500 айл/мин. Ҳалқанинг узунлиги 15,88, 1746, 1905, 2064 мм, ҳалқа милкининг кенглиги 4 мм гача.
Машинада кривошип-шатунли игна механизми бўлиб, у фақат вертикал ҳаракат қилмай, балки машина платформасининг кўндалангига ҳам оға олади; ян унда шарнир-стерженли ип тортгич, четлагич билан таъминланган марказий-найчали айланма мокиси бор. Материал фақат машина платформасининг узунасига ҳаракатланадиган босиш тепкиси ёрдамида сурилади. Пичоқ изма тешигини изма ясалгандан кейин ўяди. Устки ип узилганида изма тешигини ўяётган пичоқ автоматик тўхтайди. Тўхташ пайтида машина механизмларининг деталларини ейилишдан сақлаш учун автоматик ажратгичда ҳалқа ясаш охирлаб қолганда асосий валнинг айланиш частотасини камайтирадигн қурилма бор. Устки ипнинг қирқичи эса платформанинг тагида жойлашган.
PFAFF 3306-7/20-966/11 автомати тугма қадаш костюм ва пальтоларга икки ва тўрт тишли ясси тугмаларни икки ипли моки бахяси билан қадашга мўлжалланган. Бош валининг айланишлар сони 1800 айл/мин. Тугмалар йигирма марта игна санчилганда қадалади.
Машинада кривошип-шатунли игна механизми бор, ип узатгич игна юритгич орқали ҳаракатланади, нотекс айланадиган чалиштиргич тебранма четлатгич билан таъминланган., тугмалар билан материал платформанинг бўйламасига сурилади, лекин игна вертикал сурилишдан ташқари машина платформасининг кўндалангига ҳам сурилади. Ип қирқиш механизми бор.
Курс ишини бажаришда JUKI DLN-5410-6EC-321 моки бахяли тикув машинаси, DURKOPP 556-1101 халқа йўрмаш ва PFAFF 3306-7/20-966/11 тугма қадаш ярим автоматлари танлаб олинди.
JUKI DLN-5410-6EC-321 моки бахяли тикув машинаси аёллар ва эркаклар устки кийим деталларини икки ипли моки бахясини юритиб тикишга мўлжалланган.
DURKOPP 556-1101 халқа йўрмаш ярим автоматик тикув машинаси кийимларнинг тугмалари учун икки ипли моки бахяқаторлар юритиб ҳалқа йўрмаш учун ишлатилади. Асосий валининг айланишлар сони 4500 айл/мин. Ҳалқанинг узунлиги 15,88, 1746, 1905, 2064 мм, ҳалқа милкининг кенглиги 4 мм гача.
Машинада кривошип-шатунли игна механизми бўлиб, у фақат вертикал ҳаракат қилмай, балки машина платформасининг кўндалангига ҳам оға олади; ян унда шарнир-стерженли ип тортгич, четлагич билан таъминланган марказий-найчали айланма мокиси бор. Материал фақат машина платформасининг узунасига ҳаракатланадиган босиш тепкиси ёрдамида сурилади. Пичоқ изма тешигини изма ясалгандан кейин ўяди. Устки ип узилганида изма тешигини ўяётган пичоқ автоматик тўхтайди. Тўхташ пайтида машина механизмларининг деталларини ейилишдан сақлаш учун автоматик ажратгичда ҳалқа ясаш охирлаб қолганда асосий валнинг айланиш частотасини камайтирадигн қурилма бор. Устки ипнинг қирқичи эса платформанинг тагида жойлашган.
Машинада игнани совутадиган кинематик қурилма бор. Измани қирқувчи пичоқ пневматик таъсирда ишлайди. Пичоқнинг тўғри бурчакли кесиш юзаси ва пластмассали кесувчи блок ипни аниқ қирқилишини таъминлайди. Агар машина ишида нуқсонлар юзага келса (ип узунлиги, игна синиши, найчада ип тугаши), махсус ўрнатилган датчиклар билан юритма тўхтатиш қурилмаси ўртасида қисқа туташув бўлиб, машина автоматик тўхтайди. Машинада платформага нисбатан кўндаланг ва бўйлама измалаш бажарилиши мумкин.
PFAFF 3306-7/20-966/11 автомати тугма қадаш костюм ва пальтоларга икки ва тўрт тишли ясси тугмаларни икки ипли моки бахяси билан қадашга мўлжалланган. Бош валининг айланишлар сони 1800 айл/мин. Тугмалар йигирма марта игна санчилганда қадалади.

Ип билан бириктириш операциялари ва тартиби


1-жадвал



Чокларнинг номи

Конструк-
цияси

Қўллаш
доираси

тавсия

тартиб

Бахянинг йириклиги

Асбоб-ускуна

Ёрдамчи механизм

Игна №

Ип №

1

Бириктирма

Орт бўлак, олд бўлак, енг ва ёқа

Елка, ён ва этак қирқимларида

JUKI DLN-5410-6EC-321

Электрюритгич электрон тўхтатиш қурилмаси ёрдамида бошқарилади

ДВ*1/14

40

0 дан 4 мм гача

2

Бостирма

3

Йўрма

4

Изма очиш учун

Борт қотирмаси ва енг манжети

Олд бўлак борт қотирмаси ва енг манжетига

DURKOPP 556-1101

Марказий найчали айланма мокиси ва игнани совутадиган кинематик қурилмаси бор

Кривошип-шатунли игнаси бор

40

Халқасининг кенглиги 4 мм

5

Тугма қадаш

Борт қотирмаси ва енг манжети

Олд бўлак борт қотирмаси ва енг манжетига

PFAFF 3306-7/20-966/11

Нотекис айланадиган чалиштиргич тебранма четлатгич билан таъминланган

Кривошип-шатунли игнаси бор

40




Елим билан бириктириш операциялари ва тартиби


2-жадвал



Бирикмалар номи

Қўллаш доираси

Елим материали

Елим маркаси

тартиб

Пресслаш давомийлиги
(секунд)

Пресс юзининг ҳарорати 0С

Пресслаш кучи кПа

Намлиги ٪

1

полиэтилен

Ёқа, енг манжети

флезилин

П-12,
П-54

130-140

0,1-0,2

0,5

15-30

Намлаб иситиб ишлов бериш операциялари ва тартиби


3-жадвал



Ускуна номи

Ускуна белгиси

тартиб

ўлчами

Изоҳ

Ўарорати
0С

Босими (кг)

Вақти (секунд)

узунлиги

эни

баландлиги

1

Дазмол

УТП-3

190-200

6 кг

90 сек

25 см

12 см

21 см

Буғли электр дазмол


Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish