Интернет ва ёшлар



Download 20,13 Kb.
Sana27.06.2022
Hajmi20,13 Kb.
#707729
Bog'liq
ИНТЕРНЕТ ВА ЁШЛАР


ИНТЕРНЕТ ВА ЁШЛАР


Менглиқулов У.М. – ЎзМУ ўқитувчиси

Ёш авлодимиз маънавий оламининг дахлсизлигини асраш учун таълим-тарбия жараёнида нималарга асосланиш ва нимага эътибор қилиш керак, деган савол файласуфлар, гуманитар фан вакилларининг диққат маркази-дадир. Фикримизча ёшларнинг фикр тарбиясига эътиборни қаратиш улар маънавий оламининг дахлсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга, чунки “...қаерда...юксак ақл-идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади.”1 Ёшларнинг ахборот оқимига муносабатини шакллантириш фикр тарбиясининг бир йўналишидир. Ота-оналар, устоз ва мураббийлар илм ва тарбия бериш жараёнида ёшларга фикр ва билим ўртасидаги фарқни тушунтиришлари, фикрларни солиштиришга, уларни турларга ажратишга ўргатишлари лозим.


Мамлакатимиз Биринчи Президенти И.А.Каримов таъбири билан айт­ганда: “Ахборот оламидаги устунлик кўп нарсани ҳал этадиган бугунги вазиятда мустақил онг ва мустақил фикрга эга бўлган шахсни тарбиялаш масаласи нафақат маънавий, керак бўлса, муҳим сиёсий аҳамият касб этади. Бу ўта муҳим вазифани амалга оширишда таълим-тарбия ти­зими, ижтимоий-сиёсий, маънавий-мафкуравий масалалар билан шуғулланадиган идоралар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, сиё­сий партиялар ўз ҳиссасини қўшиши табиий, албатта, лекин бу борада оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва таъсир кучи беқиёс, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди”2. Шу нуқтаи-назардан қараганда, биз ахборот жамияти барпо этаётган экан­миз, бу борадаги ҳам сиёсий, ҳам илмий-техникавий, ҳам маъна­вий-маърифий, ҳам иқтисодий муаммоларни бирма-бир барта­раф этиш йўлидан боришимизга тўғри келади. Бу муаммоларни муҳим-номуҳимга ажратиб бўлмайди. Чунки улар бир-бирлари билан ўзаро чамбарчас боғлиқдир.
Сир эмаски, интернет тез ва арзон ахборот ё маълумотларни олиш, етказиш ҳамда қайта ишлашда чегара билмайдиган манба саналади. Кундан – кун сафи кенгайиб, фойдаланувчилар сони ошаётган мазкур тизим дунё ҳамжамиятининг ахборотга бўлган қизиқишини қондирмоқда. Бугунги кунда корхона, ташкилот, муассаса, олий ва ўрта махсус таълим масканлари, турли даражада бўлсада, Интернетдан фойдаланмоқда. Аммо “Интернет кафе”ларда вақтини ҳуда – беҳудага сарфлаётганлар ҳам топилади.
“Узоқни яқин қиладиган” манба сифатида қараладиган Интернетнинг кўпроқ ёшлар кирадиган сайтларини яхши маълумотлар билан тамоман янгилаш зарур. Сабаби – соғлом турмуш тарзи, уни шакллантириш, маънан юксак, ахлоқан пок кишиларга тааллуқли сифатлар асосида болаларни тарбиялаш иккинчи даражада тушиб қолаётгандай, назаримизда. Айниқса бугунги кунда “Оммавий маданият” ниқоби остида Ғарбона кийиниш, ўзига ортиқча оро бериш, Ғарбона “тавозе” баҳонаси остида миллий – маънавий қадриятларимизга мутлақо зид, ҳар турли эврилишларни тарғиб этувчи ғояларнинг ёшларимиз онгини заҳарлашига қўл қовуштириб қараб туриб бўлмайди. Дарҳақиқат, оммавий маданият умумий истеъмолчилик эҳтиёжи билан боғлиқ бўлиб, бунинг асосида талаб, истеъмол ва товар сифатида харидоргир бўлиш мақсади ётади. Оммавий маданият ёш, миллат, жинс, макон танламаслик хусусияти билан инсонни миллийлик, ўзига хосликдан узоқлаштиради. Инсон эҳтиёж ва истакларини, хис-туйғу ва ҳаттоки фикрларини маълум бир “стандартлар”га боғлаб, ягона қолипни шакллантиради. Оммавий маданият инсон дидига акс таъсир кўрсатиб, уни саёзлаштиради. Кўпинча ахлоқсизлик, беҳаёликни тараннум этади. Бугунги кунда баъзи ғаразли кучлар одамларнинг соғлом турмуш тарзини бузишга қаратилган эмоционал-ҳиссий ва тасаввур-тушунчаларига кучли таъсир этувчи турли омиллардан, масалан, «оммавий маданият»дан фойдаланади­лар. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида бу хавфнинг моҳиятини қуйидагича таърифлайди: “Табиийки“оммавий маданият” деган ниқоб остида аҳлокий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа ҳалкларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришига қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди”3.
Бугунги кунда тез-тез учраб турган муаммолардан яна бири мобил телефонлардан нотўғри фойдаланиш натижасида келиб чиқаётган ҳолатлардир. Турли русумдаги замонавий қўл телефонларининг ёшлар ҳаётида пайдо бўлиши натижасида янги-янги муаммолар келиб чиқмоқда. Чунончи, ёшлар ўтмишда уялиб қаралмайдиган ҳолатларни ёки фожеали воқеаларни тасвирга олиш ва уларни ҳудди миш-миш каби тарқатиш имкониятига эга бўлдилар. Бу эса кўпинча бегоналар билиши керак бўлмаган воқеа ва ҳодисаларнинг бутун республика бўйлаб тарқалишига сабаб бўлмоқда.
Охирги вақтларда телефонларда ёшлар беҳаё фильмларни ва расмларни олиб юришдан уялмай қўймоқдалар. XV асрда яшаб, ижод қилган нотиқ ва олим Ҳусайн Воиз Кошифий “Ҳаё ва андиша дунёда тартиб сақлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ҳаё йўқолса ҳеч кимда виждон қолмайди, (у ҳолда) дунёда тартиб бузилади, кишилар бир-бирларига бефарқ қарайдиган бўладилар”деб айиб ўтган эдилар. Лекин бугун юксак аҳлоқий тушунчалар ҳақидаги гаплар қуруқ гап бўлиб қолмоқда. Ёшларга эътиборсизлик, келажакни барбод қилиш билан баробардир.
Халқимизда бир нақл бор, касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган маъқул. Биз ҳам “оммавий маданият”нинг салбий жиҳатларини касаллик деб олсак, унинг олдини олиш учун бой тарихимиз, қадриятларимиз, урф-одатларимизга муҳаббат руҳидаги тарбия билан мафкуравий иммунитетни ҳосил қиламиз. Бу борадаги ишларда ёш боланинг тарбияси муҳим қадам ҳисобланади. Ота-она, ўқитувчи, мактаб педагог-психологлари боланинг қизиқишлари, унда бўладиган ўзгаришларни дарҳол англай олишлари ва бартараф этиш чора-тадбирларини кўрмоғи лозим.


1Каримов И.А. Юксак маънавият-енгилмас куч. Т.: Маънавият, 2008. –Б.116.

2Каримов И.А. Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. – Т.: Ўзбекистон, 2009. – Б. 9.

3Каримов И.А. Юксак маънавият –енгилмас куч. -Т.: Маънавият, 2008. –Б.117.

Download 20,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish