ZiyoNet тармоғига уланиш
Ҳукумат қарорига мувофиқ барча таълим муассасалари (уланиш объэктлари) ZiyoNet ахборот таълимий тармоғи негизида бирлашишлари керак.
Провайдер тизими орқали таълим муассасаларини уланиш бЎйича гъолибларга ZiyoNet тармоғи ресурсларига кириш имкони берилади. Бугунги кунда мактаб, колледж, лицей, музей, “Камолот” ЁИҲнинг Интернетга уланиши билан OOO «East Telecom», қишлоқ жойларидаги мактабларнинг интернетга уланиши билан «RWC» QK ҳамда УзНЕТнинг «Uzbektelekom» AK филиали шугъулланади.
Таълим муасасаларининг интернетга уланишларида ОЎМТВ, ЎМКТМ, ХТВ, «Камолот» ЁИҲ масъул ва молиявий жиҳатдан таъминловчи ҳисобланадилар.
ZiyoNet тармоғининг ресурс маркази танлов ҳайъатининг ишловчиси сифатида интернет тармоғига уланишга оид барча танловларни ва уланиш жараёни мониторингини ўтказиб келмоқда. Таълим муассасаларини интернет тармоғига уланишларига оид барча саволлар билан масъул Вазирлик ва бошқармаларга, ZiyoNet тармоқининг провайдерларига мурожаат этишингиз, шунингдек, форумда қолдиришингиз мумкин.
ZiyoNet таълимий тармоғига уланувчи муассаса танлов ғолиб-провайдерининг қуйидаги бепул ҳизматларидан фойдаланиши мумкин:
-Интернет (ТАС-ИХ орқали) тармоғининг Ўзбек сегментидан 128 кбит/сек тезлигида исталган миқдорда фойдаланиш;
-Ички Интернетнинг ажратилган лимит трафикидан фойдаланиш (Ички Интернетдан фойдаланаётган уланиш объэктига трафикда белгиланган устки лимит бўйича ҳақ тўлаш;
-Қўшимча ҳизматлар.
ZiyoNet тармоғига таълим муассасаларини уланишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Республика педагогика таълим муассасалари портали
Таълим тизимининг асосини юқори сифатли ва юқори технологияли муҳит ташкил этади. Унинг яратилиши ва ривожланиши техник жиҳатдан мураккаб саналсада, аммо бундай муҳит таълим тизимини такомиллаштиришга, таълимда ахборот технологияларини туб маънода жорий этишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси педагогика таълим муассасаларининг ягона ахборот макони таълим жараёни қатнашчиларини самарали ўзаро алоқасини таъминловчи, турли ахборот ресурсларига кириш имкониятини берувчи, ахборот ва замонавий таълим технологияларини ривожлантиришувчи сифатида ахборот-таълим шароитларининг очиқ тизимини яратади.
Анъанавий ва электрон шаклдаги ўқув материаллари ягона таълим муҳитининг таркибий қисми сифатида бир-бирларини тўлдиришлари муҳим саналади. Янги ахборот технологияларининг имкониятларидан фойдаланиш айрим педагогик муаммоларни ечишдаги муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.
Шу мақсадда Темпус лойиҳаси доирасида www.pedagog.tdpu.uz портали ишлаб чиқилган бўлиб, уни таълим муҳитининг бирлигини, педагогик таълим сифатини, унинг ривожланишини, илмий-педагогик салоҳиятдан самарали фойдаланишни ташкил этиш шароитини яратувчи сифатида қараш мумкин.
www.pedagog.tdpu.uz портали бош саҳифаси
Ягона ахборот порталнинг яратилиши қуйидаги ижобий натижаларга олиб келиши мақсад қилинган:
- Республика педагогика таълим муассасаларининг ягона ахборот муҳити яратилади;
- ягона кутубхона мухитини шакллантиради (элекрон кутубхонани яратилиши, электрон дарсликлар ва ноан'анавий ахборот ташувчилар фондининг шаклланиши, ягона маълумотлар базасини яратилиши в ҳ.);
- педагогик таълим сохасида ягона телекоммуникация тармоғи муҳити шакллантирилади;
- янги ахборот-таълим муҳитини шакллантиради, таълимда ахборот ва коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг ижтимоий-психологик асосларини яратади;
- янги ахборот маданиятига эга педагогик кадрларини шакллантириш орқали педагогик таълим сифатини оширади;
- янги таълим технологияларининг илмий ва методик таъминоти тизимини яратади;
- таълим ахборотларига, ахборот ресурсларига оммавий ташрифни таъминлаши, ҳужжатларни узатиш, ҳисобга олиш механизмини тизимлаштириши, республикада педагогик таълимнинг ҳолати бўйича ахборотларни жамоатчилик учун очиқлигини амалга оширилади;
- масофавий таълим тизими ривожлантирилади.
Педагогика таълим муассасаларининг ягона ахборот маконини жорий этилиши педагогик таълимнинг сифатини ва ахборот таъминотини ривожланишига яхши шароит яратади. Ҳозирда порталда педагогика таълим йўналишлари бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, маърузалар матнлари, номзодлик, докторлик диссертациялари, авторефератлар, "Педагогик таълим" журналининг электрон версиялари жойлаштирилган электрон кутубхона ва масофавий курслар ва тестлар, электрон конференциялар, ҳар бир педагогик ОТМ ҳақида маълумотлар ва педагогика ОТМлари битирувчилари, педагогика соҳасидаги янгиликлар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |