«интернаука» Научный журнал №8(231) Март 022 г. Часть Издается с ноября 2016 года Москва 2022 ббк 94 И73 Председатель редакционной коллегии: Еникеев Анатолий Анатольевич



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/50
Sana04.04.2022
Hajmi1,83 Mb.
#527267
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   50
Bog'liq
8(231 4)

 
Ключевые слова: 
здравоохранение, медицина, история, Амир Тимур, государство, здоровье нации, духов-
ность, благотворительность.
 
Keywords:
healthcare, medicine, history, Amir Timur, health of the nation, spirituality, charity
 
Сиҳат-саломатлик, инсон ўз соғлиғи ҳақида 
қайғуриши кераклиги билан боғлиқ масалалар 
юртимизда қадимдан анъаналаримизнинг муҳим 
таркибий қисми бўлиб келган. Ота-боболаримиз 
соғлом турмуш тарзи, жисмоний баркамоллик 
ҳаётнинг бош мезони эканлигини чуқур идрок 
этганлар. Шу маънода инсон саломатлиги масаласи 
давлатимиз сиёсатининг устувор даражаларидан 
бирига айланган.“Соғлом халқ, соғлом миллат – 
буюк келажак гарови” деган ҳақиқатга риоя қилиш – 
миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш, 
комил инсонни етиштириш йўлида асосий ўринни 
эгаллайди.
Соғлом 
бола, 
соғлом 
авлод 
орзуси 
аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-
қонимизга сингиб кетган азалий интилишдир. Агар 
ота-боболаримизнинг турмуш ва тафаккур тарзига 
назар солсак, улар инсоннинг насл-насабига, етти 
пуштининг тозалиги, авлоднинг соғлиғига жуда 
катта эътибор берганини кўрамиз. Бу масала Амир 
Темур ва темурийлар маънавиятида ҳам асосий 
ўринни эгаллаган. Хусусан, Амир Темур ўгитларида 


Журнал «Интернаука» 
№ 8 (231), 2022 г. 
50
биз халқ, миллат камолоти, ҳалоллик, иймон, 
ватанпарварлик, миллий ғурурга муносабат билан 
бир қаторда сиҳат-саломатлик, соғлом авлод 
тарбиялаш, соғлом ҳаёт кечириш каби муҳим 
масалаларга катта эътибор берилган. 
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш келажакда 
соғлом, баркамол авлодни вояга етказишда ўта муҳим 
ўринни эгаллашни ҳам Амир Темур ўгитларида 
кузатамиз. Инсон соғлиғига зарар келтирувчи 
ҳамда соғлом авлодни вужудга келтиришга ҳалақит 
берадиган иллатлар, ичкиликбозлик, ғайриқонуний 
жинсий алоқаларга қарши муносабатда бўлган. 
«Ўғилларим, набираларим ва яқинларимга бирон 
томчи шароб ичиб, хотинларига яқинлашишни 
маън этдим. Зеро, шаробнинг таъсирида бунёдга 
келган фарзанд насл-насибанинг бузулишига таъсир 
этгай, дебон шу покиза йўлни тутдим»; «Наслни 
бузувчи, очарчилик ва вабо касали келтирувчи зулм 
ва бузуқчиликдан сақланишни ўзимга лозим 
билдим» [3,11]; «Зинодан туғилган киши ўзига 
яхшилик қилган одамга ёмонлик қилмагунча 
дунёдан кетмайди» [3,23]; «Агар кимда ким тиш 
синдирса, кўзни кўр қилса, қулоқ ва бурун кесса, 
шароб ичса, зино (
ғайриқонуний жинсий алоқа

ишлар қилса, девондаги шариат қозиси ёки ахдос 
қозиси (
урф-одатлар ва кундалик ишларнинг 
бажарилишини назорат қилувчи
)га олиб бориб 
топширсинлар» [3,17]. 
Амир Темур соғлом турмуш тарзига амал 
қиладиган оиладан чиққан фарзанднинг фикрлаш 
қобилияти тўғри, мустақил ва тиниқ бўлишига 
қаттиқ ишонарди. Бундай фарзанд ҳар хил ҳавои-
ҳавасларга 
берилмайди, 
турли 
бидъатларга 
ишонмайди, ғаламисларнинг ўринсиз даъватларига 
учрамайди. Чунки инсон ақлини, унинг тафаккурини 
пешлайдиган, танасини соғ, вужудини гўзал 
қиладиган маънавий озуқани оиласида олган 
фарзанднинг ўз бахт ва камол йўлида топиб 
кетишига шубҳа қилмаган. Шундай фазилатларга эга 
бўлган кишиларни Амир Темур юқори лавозимларга 
тавсия этган. «Асли тоза, насли пок улуғ зотлардан 
бўлган, яхши равишли кишилардан топиб, вазир 
қилинглар. Чунки асли тоза киши хатоликка йўл 
қўймайди, бадасл эса вафо қилмайди» [3,18]. 
Амир Темур ўз давлатини бошқаришда оила ва 
никоҳ муносабатларини мустаҳкамлигига ҳам 
эътибор берган. У ўз ўғиллари ёки набираларини 
уйлантиришдан олдин бўлажак келиннинг насл-
насабини суриштирган, унинг соғлиқ-саломатлигини, 
жисмонан камолотини аниқлаган. «Келин бўлмиш 
насл-насаби, одоб-ахлоқи, соғлом ва бақувватлиги 
билан барча қусурлардан холи бўлса» [3,39] деб, бу 
ишни давлат аҳамиятига молик даражагача кўтарган. 
Чунки давлатнинг келажаги соғлом оилага боғлиқ. 
Оиланинг (демак, давлатнинг ҳам) тинчлиги тан 
соғлиққа боғлиқ. 
Маълумки, Амир Темур ва темурийлар 
ҳукмронлиги даврида фан, маданият, санъат ва 
адабиёт юксак даражага кўтарилди. Бундай умумий 
юксалиш жараёнида тиббиёт соҳаси ҳам ривожланди. 
Касалхонлар, дорихоналар, тиббий масканлар, 
кутубхоналар барпо этилди. Мадрасаларда бошқа 
билимлар қаторида тиббий билимлар ҳам ўқитилар 
эди. 
Амир Темур ўз тузукларида бир қанча муҳим 
тадбирлар қаторида шаҳарларда тиббий муассасалар 
қурдирганлигини баён этади. Амир Темур ҳар бир 
шаҳарда шифохона қурдирган, уларда тажрибали 
табиблар фаолият олиб борган. «Катта-кичик ҳар 
бир шаҳар, ҳар бир қишлоқда масжид, мадраса ва 
хонақоҳлар бино қилсинлар, фақиру мискинларга 
лангархона солсинлар, касаллар учун шифохона 
қурдирсинлар ва уларда ишлаш учун табиблар 
тайинласинлар» [3,25], деб белгилаган. Хусусан, 
Самарқанддаги Кўксарой таркибида дору-шифо 
хизмати ташкил этилганлиги маълум. Манбаларнинг 
кўрсатилишича, Темур даврида ўз замонининг 
таниқли табибларидан бири Мир Саййид Шариф 
Журжоний аввал Шерозда муддарислик қилиб, 
1387 йилдан Амир Темурнинг таклифи билан 
Самарқандга келган ва бу ердаги дор уш-шифода ўз 
фаолиятини давом эттирган экан. Булар орасида 
табиблар сардори мавлоно Фаррух, мавлоно 
Жалолуддинлар бўлган. Ибн Арабшоҳ ўша замонда 
моҳир табиблардан мавлоно Аҳмаднинг номини 
алоҳида қайд қилиб ўтган. Ўша даврдаги етук 
табиблардан Мансур ибн Муҳаммад, Мавлоно 
Файзуллоҳ Табризий ва Иброҳим Кирмонийларни 
ҳам айтиб ўтиш лозим. У даврда табиблар ўртасида 
Тожиддин Хаким исмли моҳир жарроҳ ҳам бўлган. 
У анча мураккаб операцияларни ҳам қилган. 
Масалан, кўз катарактасини операция йўли билан 
муваффақиятли даволаган [2,97-99]. 
Халқнинг соғлиғи ҳақида қайғурган темурий 
ҳукмдорлардан Улугбек – Самарқандда, Хуросон 
ҳукмдори Султон Абу Сайиднинг катта хотини 
Милкат оғо - Ҳирот шаҳрида, Шоҳруҳ Мирзонинг 
набираси Мирзо Алоуддавла ҳам Ҳиротда 
шифохоналар 
қурдирганлар 
ва 
истеъдодли 
табибларни бошқа ҳудудлардан чақиртириб олиб, ўз 
халқининг тиббий саломатлигини таъминлаш учун 
шарт-шароитлар яратиб берганлар. Темурнинг 
махсус фармони билан уларнинг маоши олимлар, 
мунажжимлар, тарихнавислар ва муҳандисларнинг 
маошларига тенглаштирилган [2,97]. Миллатнинг 
саломатлигини мустаҳкамлаш учун темурий шахзода 
Хусайн Бойқаро ҳам ўз ҳиссасини қўшган. Хусусан, 
ўз давлатининг вазири Алишер Навоий билан 
биргаликда ҳар бир шаҳарда шифохоналар очиб, 
аҳолининг тиббий эҳтиёжини қондиришга саъй-
ҳаракатлар қилган. Навоий кўрсатмаси билан 
касалхонага асосан камбағал, ночор беморлар 
қабул қилинган ва улар бепул даволанган. Бундан 
ташқари, камбағал, бева-бечораларга иссиқ овқат 
тарқатилган.Алишер Навоийнинг ўзи ҳам тиббиёт 
билан шуғулланмасада, жуда кўп ва фойдали 
маслаҳатлар берган. Жумладан, саломатликни сақлаш 
учун тўғри ва сифатли овқатланиш, ичкилик ва бошқа 
зарарли одатларга берилмаслик, улардан воз 
кечишни тавсия этган. 
Шундай қилиб, Темур ва темурийлар даврида 
жуда кўп моҳир табиблар яшаганлиги ва тиббиётга 
оид 
муҳим 
асарлар 
ёзилганлиги 
ҳақида 
маълумотларни учратамиз. Улуғбекнинг сарой 
табиби вазифасини бажарган Бурхониддин Нафиз 


Журнал «Интернаука» 
№ 8 (231), 2022 г. 
51
ибн Авазнинг “Дори тайёрлаш санъати” номли 
асарида оддий ва мураккаб дорилар рецептини 
тузиш, уларни тайёрлаш ва ишлатиш усулл Хаким 
Кирмонийнинг “Хосиятлар денгизи” китобида 
нафақат шифобахш ўсимликлардан тайёрланадиган 
дорилар, балки турли шифо хусусиятига эга бўлган 
парранда ва ҳайвонларнинг номлари келтирилган. 
Шу билан бирга бир неча хил моддаларни қўшиб, 
дориларни тайёрлаш усуллари, уларни ишлатиш 
йўллари кўрсатилган ҳамда парҳез таомлар ҳақида 
батафсил маълумотлар берилган. Муҳаммад Ҳусайн 
Нурбахший Баҳоуддавла ибн Мирқивомиддин 
табибнинг “Тажрибалар хулосаси” китобида 
касалларга ташҳис қўйиш ва уларни даволаш 
усуллари ҳақида сўз юритиб, қадимги замоннинг 
машҳур тиббиёт олимларининг фикрларини ҳам 
келтиради. У ўз тажрибаларига асосланиб, илгари 
табибларга маълум бўлмаган касалликларни 
келтиради. Масалан, у баҳорда учрайдиган аллергик 
иситма касаллиги, болаларда учрайдиган кўкйўтал, 
оташак (заҳм) касалликлари ҳақида маълумот 
берган ва уларни даволаган [2, 102]. 
Шундай қилиб, Амир Темур ва темурийлар 
даврида халқнинг соғлиғини сақлаш, беморларни 
даволаш, етим-есирлар ҳақида ғамҳўрлик қилиш - 
инсон саломатлигига бефарқ бўлмаслик - Темур 
даври маънавиятининг асосини ташкил этган.

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish