International Journal of Intellectual and Cultural Heritage
Volume: 2 Issue: 05 | 2022
ISSN: P – 2181-2306, E – 2181-2314
http://ihm.iscience.uz/index.php/ijich
63
обод деҳқончилик воҳаларини ўз ичига олган ҳолда Қўшканд қишлоғи орқали Уяс ва бошқа
бир неча қишлоққача давом этиши, Хавос ва Янгиер шаҳри девордан шимол томонда-
ташқарида Ўратепа жанубда-ичкарида қолиши аниқланади. Деворнинг йўналиши Ўратепа
атрофи орқали ўтиб Фарғона водийсининг ғарб томонидаги қадимги обод воҳаларни ўраган
Кампирдеворга бориб туташиши тахмин қилинган.
1986-1987 йилларда ЎзР.ФА Археология институтининг махсус отрияди томонидан
Хавос туманининг жанубий қисмидаги “Қизил массив”нинг ўзлаштириши муносабати билан
Қўшқанд, Қўриқ, Шўрбулоқсой, Учтурган, Сармич, Чангавул қишлоқлари атрофидаги
ѐдгорликлар, жумладан, Кампирдевор харобалари ўрганилган. Илмий гуруҳ раҳбари
М.Пардаевнинг ѐзишича, “Қўшқанднинг шимолий қисмидан ўтган Кампирдевор шарқ-ғарб
йўналиши бўйича чўзилиб кетган. Унинг кўриниши темир йўл ѐтқизиш учун махсус қурилган
суньий кўтарма-валга жуда ўхшаш. Деворнинг ҳар 1,5-2 км масофасида дарвоза ва
дарвозаларнинг икки ѐнида буржлар ўрни яхши сақланган. Деворнинг сақланиб қолган, тепа
кўринишдаги эни 8-10-12 м.ни, баландлиги 0,7-1,5-2,2 м.ни ташкил қилади. Девор милодий
VI-VIII асрларда фаолият кўрсатган.” [Пардаев, 1987, 12-15 б.].
1959 йил баҳорида ўтказилган текширишлар вақтида Жиззахдан Форишга борадигин
йўл ѐқасида Куѐвбоши қишлоғидан Кампирдевор харобаси сақлангани аниқланди. Девор
ҳаробаси шимолий–шарқдан жанубий–ғарбга томон йўналишда йўлни кесиб ўтиб 3 км.
чамаси масофада тоққа бориб тақалиши кузатилади.
Куѐвбоши қишлоғидан, юқорида кўрсатилган Кампирдевордан ташқари унга яқин
масофада жойлашган иккинчи бир девор харобаси ҳам сақлангани аниқланди. Бу девор ҳам
Кампирдевор деб аталиб, биринчи деворга параллел ҳолда ўша йўналишда давом этиб,тоққа
бориб туташган.
Археологик маълумотларга кўра, Куѐвбоши қишлоғи орқали ўтган Кампирдевор
шимолий-шарқ йўналишида яна давом этиб, Жиззахнинг ғарб ва шимол томонларида
ўрнашган қишлоқларни ўз ичига олган ҳолда, ѐй ҳосил қилиб, шарқ томонидаги
Сийпанчиқтепага келиб туташган. Аммо бу томонларда олиб борилган қидирув–текширув
ишлари охирига етказилмаганлиги сабабли девор харобалари ўрни аниқланмаган.
Кейинчалик, ер ўзлаштириш ишлари давомида унинг кўпгина тармоқлари текислаб
юборилган.
Шундай қилиб, хулоса қилиш мумкинки, Жиззах шаҳри ва унинг атрофидаги обод
деҳқончилик воҳалари, Уструшонанинг марказий қисми илк ўрта асрларда (V-VIII) чўл ва
дашт ҳудудларида яшаган кўчманчиларнинг ҳужумларига қарши мустаҳкам мудофаа
деворлари билан ўраб олинган.
Тарихдан маълумки, илк ўрта асрларда Ўрта Осиѐга шимол ва шимолий-шарқий
томонидан оммавий равишда, кўп сонли чорвадор туркий қабилалар кириб келган. Натижада,
ўлка ҳудудларида яшовчи ўтроқ деҳқон ва кўчманчи чорвадор аҳоли орасида зиддиятлар
келиб чиққан. Кўчманчи чорвадорлардан ҳимояланиш мақсадида ўтроқ аҳоли мудофаа
иншоотларини барпо этишга мажбур бўлганлар. Хусусан, Уструшона ҳудудида ҳам қадим ва
илк ўрта асрларга оид бундай иншоотлар ўтроқ деҳқон, маҳаллий аҳоли томонидан қурилган.
Уструшонанинг қадим ва илк ўрта асрларга оид мудофаа деворлари тарихини, хусусан,
Жиззах воҳасида жойлашган археология ѐдгорликларини ўрганиш орқали қуйидаги
хулосаларга келдик:
Do'stlaringiz bilan baham: |