мазмуни
1- гуруҳ
|
1-диаграмма
|
|
2-диаграмма
|
|
3-диаграмма
|
|
2-гуруҳ
|
1-диаграмма
|
|
2-диаграмма
|
|
3-диаграмма
|
|
3-гуруҳ
|
1-диаграмма
|
|
2-диаграмма
|
|
3-диаграмма
|
|
4-гуруҳ
|
1-диаграмма
|
|
2-диаграмма
|
|
3-диаграмма
|
|
“ВИДЕОТОПИШМОҚ” СТРАТЕГИЯСИ
Сўнгги йилларда педагогик фаолиятда турли ахборот воситалар (компьютер, телевидение, радио, нусха кўчирувчи қурилма, слайд, видео ва аудио магнитофонлар) ёрдамида таълим жараёни ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўқитувчилар олдида ўқитишда турли ахборот воситаларидан ўринли, мақсадли, самарали фойдаланиш вазифаси турибди.
Стратегиядан фойдаланишда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
Видеолавҳалар намойиш қилингач, ўқувчи (талаба)лардан лавҳада қандай жараён, ҳодиса ёки воқелик акс этганлиги, қайси бадиий асар қаҳрамони ёки тарихий шахс ифодаланганлиги юзасидан мушоҳада юритиш талаб қилинади. Видеотопишмоқнинг жавобини топиш орқали ўқувчи (талаба)лар ўрганиладиган янги мавзу ҳақида тасаввурга эга бўлади.
“ГАЛЕРЕЯ” СТРАТЕГИЯСИ
Стратегия ўқувчи (талаба)ларда кичик гуруҳ асосида бир йўла бир нечта масалани муҳокама қилиш қобилиятини шакллантиради. Уни қўллашда гуруҳнинг ҳар бир аъзоси таклиф этилган барча масалалар ечимини топишга ўз ҳиссасини қўшиш имкониятига эга бўлади.
Машғулотлар даврида “Галерея” стратегиясидан фойдаланиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Стратегияни қўллаш жараёнини схема асосида қуйидагича ифодалаш мумкин:
Изоҳ: доира ичидаги 1-т, 2-т, 3- ва 4-т ифодалари қуйидаги мазмунни билдиради: 1-т – 1-топшириқ; 2-т – 2-топшириқ; 3-т – 3-топшириқ; 4-т – 4-топшириқ.
“ГУГУРТ ДОНАЛАРИ” СТРАТЕГИЯСИ
“Гугурт доналари” стратегияси ўқув материалларининг ўқувчи (талаба)лар томонидан ўрганилган қай даражада эгалланганлигини аниқлаш мақсадида қўлланилади. Стратегия ўқувчи (талаба)ларга ўқув материалининг мавзусидан келиб чиққан ҳолда турли муаммоли масала ёки вазиятларни яратиш, мавзунинг асосий таянч тушунчаларини ажратиб олиш, уларни изоҳлаш, таҳлил қилиш, таърифлашда ёрдам беради. Шунингдек, стратегия машғулот давомида ҳар бир ўқувчи (талаба)га турли топшириқларни индивидуал бажариш, унинг устида мустақил ишлаш имконини беради. Бу стратегия ўқувчиларда бир қатор тарбиявий характердаги, яъни: мустақил ишлай олиш; мулоқатга киришувчанлик; хушфеъллик; ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш; фаоллик; фаолиятга ижодий ёндашиш; фаолиятнинг самарали бўлишига қизиқиш ва интилиш; ўзини ўзи баҳолаш каби сифатларни шакллантиришга ёрдам берди.
Стратегия қўлланилган машғулот ўқувчиларни ўрганилган ёки ўрганилиши керак бўлган мавзу бўйича якка ва кичик жамоа бўлиб фикрлаш, ўзлаштирилган билимларни ёдга олиш, тўпланган фикрлашни умумлаштириш, уларни ёзма равишда ёки расм, чизма, тасвир, схема, модел кўринишида ифодалашга ўргатади. Мазкур стратегия жуфтлик, кичик гуруҳлар ёки жамоада ташкил этилади. Ўқувчи (талаба)лар тушунчаларни ёзма равишда таърифлайди ва уларни тақдимот асосида жамоага намойиш қилади.
Машғулотда стратегияни қўллаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Изоҳ: ўқувчи (талаба)лар томонидан танланган ҳар бир гугурт донаси ёки оддий чўп биттадан тушунчани таърифлаш шартлигини англатади. Шунга кўра ўқувчи (талаба) агарда иккита гурут донасини танлаган бўлса, у ҳолда иккита тушунчани ажратиб кўрсатиб, уларни таърифлайди. Гурурт доналари сонининг ортиб боришига кўра тушунчалар сони ва уларга бериладиган таърифлар миқдори ҳам кўпайиб боради.
“ЯГОНА ДАВРА” СТРАТЕГИЯСИ
“Ягона давра” стратегияси ўқувчи (талаба)ларда ўрганилаётган мавзу юзасидан мустақил, мантиқий фикрлаш, бошқалар томонидан билдирилаётган фикрларни тинглаш, уларни тўлдириш, шахсий фикрларни асослаш, хулоса чиқариш қобилиятини тарбиялашга хизмат қилади. Мавзу юзасидан ҳар бир ўқувчи (талаба)нинг фикрини билиш муҳим. Шунинг учун ҳар бир ўқувчи (талаба) фикр билдираётганда унинг сўзини бўлиш, қўшимча қилиш ҳеч ҳеч кимга, ҳатто ўқитувчига ҳам рухсат этилмайди.
Стратегияни қўллашда қуйидаги шартларга риоя этиш шарт:
Do'stlaringiz bilan baham: |