2
Аннотация
Дастур 5А5312701 – Интеллектуал муҳандислик тизимлари (тармоқлар
ва соҳалар бўйича) магистратура мутахассислигига кирувчилар учун 5312700
- Интеллектуал муҳандислик тизимлари таълим йўналишининг 2016/2017
ўқув йилида тасдиқланган ўқув режалари асосидаги
асосий фанлар асосида
тузилган.
ТУЗУВЧИЛАР:
Ж.У.Севинов - ТошДТУ «Ахборотларга ишлов бериш ва бошқариш
тизимлари» кафедраси мудири, техника фанлари доктори, доцент;
И.Х.Сиддиков
-
ТошДТУ «Ахборотларга ишлов бериш ва бошқариш
тизимлари» кафедраси профессори, техника фанлари доктори, профессор.
Дастур Электроника ва автоматика факультетининг 2020 йил 16
июндаги 9 сонли Кенгаши йиғилишида мухокама қилинган ва тасдиқлашга
тавсия этилган.
3
КИРИШ
5312700 – Интеллектуал муҳандислик тизимлари
бакалавриат таълим
йўналиши – ишлаб чиқариш ва техника соҳасидаги йўналиш бўлиб, саноат
ишлаб чикаришида қўлланадиган муҳандислик тизимлари,
технологик
агрегатлар ва қурилмаларни бошқаришда интеллектуал воситалардан
фойдаланиш, корхоналардаги технологик жараѐнларни бошқаришни
интеллектуаллаштириш ва автоматлаштириш, муҳандислик тизимларидаги
жараѐнлар назариясини ўзлаштириш ва тадқиқ қилиш,
интеллектуал
муҳандислик тизимларини лойиҳалаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва
уларни диагностика қилиш, синаш ва эксплуатация қилиш ҳамда уларда
қўлланиладиган ахборот-дастурий воситалардан самарали фойдаланиш билан
боғлиқ комплекс масалалар мажмуасини қамраб олади.
Таълим йўналиши негизидаги магистратура мутахассисликларнинг
вазифаси – барча таълими муассасаларида мутахассисликка
оид фанларни
ўқитиш, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий
тадқиқот институтларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида,
акциядорлик
жамиятларида, саноат ишлаб чикаришида қўлланадиган
муҳандислик тизимлари, технологик агрегатлар ва қурилмаларни
бошқаришда интеллектуал воситалардан фойдаланиш, корхоналардаги
технологик
жараѐнларни
бошқаришни
интеллектуаллаштириш
ва
автоматлаштириш, муҳандислик тизимларидаги жараѐнлар
назариясини
ўзлаштириш ва тадқиқ қилиш, интеллектуал муҳандислик тизимларини
лойиҳалаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни диагностика қилиш,
синаш ва эксплуатация қилиш ҳамда уларда қўлланиладиган ахборот-
дастурий воситалардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ билимларини
ошириш ва кўникма ҳосил қилишдан иборатдир.
5312700 – Интеллектуал муҳандислик тизимлари бакалавриат таълим
йўналиши негизидаги 5А5312701 – Интеллектуал муҳандислик тизимлари
(тармоқлар ва соҳалар бўйича) магистратура мутахассислигига кирувчи
талабалар учун таълим йўналиши ўқув режасига асосан 4 та ихтисослик
фанлари бўйича: Схемотехника ва
микропроцессорли тизимлар, Бошқариш
назарияси, Ахборот бошқарув тизимларининг аппарат-дастурий воситалари,
Интеллектуал тизимларда бошқариш моделлари ва алгоритмлари фанлари
асосида тест саволлари шакллантирилган. Бу фанлар ўз негизида қамраб
олинган маълумотлар қуйида батафсил келтирилган.