НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1. Чокдаги чунтакларнинг кандай турлари бор?
2. Чокдаги чунтакларнинг кандай безак деталлари бор?
3. Чокдаги чунтакларни тикиш неча боскичдан иборат?
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
Куйлак, чунтак, листочка, магиз, куринма, чунтак халта.
МАЪРУЗА № 13
МАВЗУ: УСТКИ КИЙИМЛАР КОПЛАМА ВА ИЧКИ ЧУНТАКЛАРИНИ
ТИКИШ
РЕЖА:
1. Қоплама чўнтакларни тикиш
2. Ички чўнтакларни тикиш
Қоплама чўнтакларни тикиш
Бу чўнтаклар устки кийимларда кўп ишлатилади. Қоплама чўнтакларни тикиш икки
босқичдан иборат:
1. Қоплама чўнтакни тайѐрлаш
2. Тайѐр чўнтакни асосий деталга улаш
Қоплама чўнтакларнинг асосий деталларига қуйидагилар киради: қоплама чўнтакнинг
ўзи, юқори қисмининг безак деталлари (листочка, мағиз, чўнтак қопқоқ), чўнтак астари,
елимли қотирма.
67
Қоплама чўнтакнинг юқори қисмига елимли уқа қўйилиб, чўнтак оғзи очиқ ѐки ѐпиқ
қирқимли буклама чок билан (6.2.8-расм, а), ЦНИИШП 4-20 МОМЗ махсус мосламаси
ѐрдамида юқори қирқимига мағиз қўйиб (б), ЦНИИШП 3-62 МОМЗ махсус мосламаси ва
852х 19 Подольск швеймашнинг 2 игнали машинада бейка қўйиб (в), алоҳида (г) ѐки яхлит
листочка (д) билан ѐки астар қўйиб ишлов бериш мумкин.
6.2.8-расм. Қоплама чўнтакларни тикиш.
Қоплама чўнтаклар олд бўлакка ип билан ѐки елимлаб уланади. Ип билан чўнтаклар
қуйма, бириктирма ва бостирма чок билан уланиши мумкин.
Қоплама чўнтаклар қуйма чок билан уланадиган бўлса, олд бўлакка чўнтак ўрни 3 та
( 1 та узунасига ва 2 та кўндалангига ) чизиқ билан, агар бириктирма чок билан уланадиган
бўлса 4 та ( чўнтакнинг ҳамма томонларини билдирадиган ) чизиқ билан белгиланади.
Астарсиз қоплама чўнтаклар олд бўлакка қуйма чок билан уланадиган бўлса,
чўнтакнинг пастки ва ѐн қирқимлари махсус букловчи ( фалц ) пресс билан букланади , бел-
гиланган чизиқ бўйича олд бўлакка бостириб тикилади ва юқориги бурчаклари чўнтакнинг
юқори зийидан 15-20 см. масофада қайтма бахяқатор билан пухталанади (6.2.9-расм, а).
Астарли қоплама чўнтакни олд бўлакка қуйма чок билан улаш учун астар авранинг
юқори қисмининг букиш ҳақига тикилади (6.2.9-расм,б, чок 1). Кейин авра қайрилади, астар
эса қирқимлари 0,5- 0,7 см. букланиб асосий деталга бостириб тикилади ( 6.2.9-расм, б, чок 2
). Бахяқатор астар зийидан 0,2 см. нарида юритилади. Кейин чўнтак моделга мувофиқ олд
бўлакка бостириб тикилади ( 6.2.9-расм, в, чок 3 ).
а б
в г д
68
6.2.9- расм. Қоплама чўнтакларни буюмга қуйма чок билан улаш.
Астарли қоплама чўнтакни олд бўлакка бириктирма чок билан улашда, чўнтак аста-
рининг остки ва ѐн томонлари, қирқимлари букланмасдан, олд бўлакка 0,7 см. кенгликдаги
чок билан бостириб тикилади (6.2.10-расм, а, чок 1). Чўнтак аврасининг остки ва ѐн қирқим-
лари букловчи прессда букланиб, олд бўлакка ѐн ва остки зийлари бўйлаб кенглиги 0,5 см.
чок билан белгиланган чизиқ бўйлаб, бурчакларини солқироқ қилиб уланади (6.2.10-расм, а,
чок 2). Астарнинг юқори зийи аврага қўлда қиялама яширин қавиқ солиб ѐки елим плѐнка
билан ѐпитирилади (6.2.10-расм, б).
Астарли қоплама чўнтакни бостирма чок билан улаш учун, қоплама чўнтак астари
билан бирга олд бўлакка бириктирма чок билан улангандан кейин (6.2.10-расм, в,чок 2),
уланган чок устидан бостириб тикилади (6.2.10-расм, в,чок 3 )
6.2.10-расм. Қоплама чўнтакларни буюмга бириктирма ва бос-
тирма чок билан улаш.
Астарлик қоплама чўнтакни тикишда асосий деталга букиш зийи бўйлаб уқа қўйила-
ди. Авранинг букиш ҳақи қирқимига астар ўртасида 5-7 см. очиқ жой қолдириб, бириктириб
а
б
в
б
а
в
69
тикилади (6.2.11-расм,чок 1). Авра букиш чизиғи бўйлаб тескарига букилади ва чўнтакнинг
учала томони ағдарма чок билан тикилади (чок 2). Бурчакларда чок ҳақи 0.3 см. қолдириб,
қирқиб ташланади. Чўнтак букиш ҳақининг очиқ жойидан ўнг томонга ағдарилади. Очиқ
жойи яширин қавиқлар билан тикилади ва дазмолланади. Тайѐр чўнтак асосий деталга қуйма
чок билан бостириб тикилади (чок 3).
6.2.11-расм. Астарлик қоплама чўнтакларни тикиш ва буюмга улаш.
Қоплама чўнтакларни елимлаб ѐпиштириш учун чўнтакнинг тескарисидан унинг
букланган зийларига кенглиги 0,3-0,4 см. бўлган елим плѐнка махсус машина ѐрдамида
чўнтакнинг тескарисидан букланган зийларига 0,1 см. етказмай қўйилади ( 6.2.12-расм).
6.2.12-расм. Қоплама чўнтакларни буюмга елимлаб улаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |