16
чархланган тиғининг бурчаги 15-20 º, ўртача тезлиги 3 м/с. Бу машиналар бандлиги 150-180
мм.гача бўлган тўшамаларни кесишга қодир. Ҳозир вертикал пичоқли кўчма бичиш машина-
ларини такомиллаштириш устида иш олиб борилмокда. Бунинг учун электр двигател под-
шипниклари автоматик мойланадиган, машина механизмлари газлама чангидан, толалардан,
иплардан механик йул билан тозаланадиган қилинмокда, пичоқ тиғини чархлаш ва қировини
тўкишни автоматлаштириштирилмоқда.
Диск пичоқли ЭЗДМ-1, ЭЗДМ-2, ОМ-2, ОМ-3 машиналарнинг қирқиш органи диа-
метри 120-150 мм., қалинлиги 1,5 мм. ли диск пичоқдир. Диск пичоқ чархланган тиғининг
бўрчаги 15-20 º. У соат стрелкасига қарама-қарши томонга ҳаракат қилади. Тезлиги 9-10 м/с.
Бу машиналар тўшамани алоҳида қисмларга (секцияларга) бўлишда ва шакллари мурракаб
бўлмаган деталларни қирқишда ишлатилади. Бундай машиналардан ич кийимлик ва кўйла-
клик ип газламаларни, ипак, юпқа жун ва яримжун газламаларни, шунингдек астарлик
газламаларни бичишда фойдаланилади. Бунда тўшаманинг баландлиги 5-7 см.дан ортмасли-
ги керак. Чет давлатларда кўпбурчак шаклидаги пичоқли машиналар ҳам мавжуд.
Лента пичоқли ЗЛШВ, РЛ-3А, РЛ-3Б, РЛ-4, РЛ-6 маркали стационар машиналар
маълум ўлчамдаги тўплама секцияларидан майда деталларни ва мураккаб шаклли деталлар-
ни узил кесил қирқиб олиш учун ишлатилади. Улар икки ва тўрт шкивли бўлади. Ҳозирги
вақтда кўпинча тўрт шкивли машиналар ишлаб чиқарилмаокда. Бу машиналарнинг қирқиш
органи шкивларга тортилган бир томони чархланган эни 20 мм.га яқин, қалинлиги 0,4-0,7
мм. пўлат лентадан иборат. Лента пичоқнинг ҳаракат тезлиги шкивлар диаметрига ва улар-
нинг айланиш тезлигига боғлиқ бўлади. Лента пичоқнинг тезлиги 20 м/сек. бўлиб, лентанинг
чархланган тиғи 15-20 º бурчакли, шкивларнинг диаметри 1000 мм. Бу машиналар баландли-
ги 250 мм. гача бўлган тўшамаларни бичади.
Лента пичоқли машиналарнинг кўпчилигида пичоқ тиғини автоматик чархлайдиган
мослама, машина механизмига ип ѐки чарх гарди тушишига йўл қуймайдиган ғилоф, шунин-
гдек, ишчи қўлини жароҳатланишдан сақлайдиган, босимни тез ўзгартирадиган мосламалар
бўлади.
Лентали машинанинг пичоғи қизиб кетиши натижасида бичилаѐтган синтетик мате-
риаллар эрий бошлаши мумкин. Бунга йўл қуймаслик учун машиналар тезлигини ўзгартира-
диган мослама ўрнатилган. Пичоқ билан газлама орасида ҳосил бўладиган ишқаланиш кучи-
ни камайтириш учун пичоқ керосин ва машина мойи аралаш суюқлик ѐрдамида мойланиб
турилади. Пичоқ юқоридан пастга қараб ҳаракатланади.
Бундан ташқари бичиш цехида АҚШ «Gerber» фирмасининг S-91 автоматик бичиш
системасини қўллаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: