ПСИХОЛОГИК ТРEНИНГЛАРНИ ОЛИБ БОРИШ
УЧУН ҚИЗИҚАРЛИ ВА ТАРБИЯЛИ ҚИССАЛАР
Бизнинг TELEGRAM даги каналимизга аъзо бўлинг!
@Psixodiagnostika
2
Икки чизиқ ҳақида қисса.
Бир донишманд олдига шогирди келиб энг яхши ўқувчисидан ҳам
ақллироқ, кучлироқ бўлиши учун нима қилиш лозимлиги билан қизиқди.
Шунда донишманд хассаси билан қумда икки чизиқ чизиб, ўқувчисидан шу
чизиқдан бири иккинчисидан узунроқ бўлиши учун нима қилиш
кераклигини сўради. Ўқувчи бир чизиқни қалталатиб, бўлиб, ҳар хил
усуллар билан уни қисқартиришга ҳаракат қилди. Донишманд донолик
билан, ўқувчисига ҳалақит бермасдан аста кузатиб турди. Сўнгра, қолган
чизиқ ёнига узунроқ чизиқни чизди.
Хулоса: бировдан кучлироқ, ақллироқ бўлиш учун ана шу кучли одамни
кучсизлантиришни ўрнига эътиборни ўзингга йўналтиргин. Сен бировнинг
имконсизлигидан эмас, балки ўз имкониятларинг, ютуқларинг эвазига
кучли бўлишинг даркор.
Изоҳ: таълим-тарбия жараёнида болага бошқа болаларни ўрнак қилиб
кўрсатмаган маъқул. Ўтган кунги салбий хулқи билан бугунги ижобий
томонга ўзгарган хулқини қиёслашингиз самаралироқ бўлади.
Қўллаш соҳаси: ўсмирлар билан гуруҳда ишлаш, ота-оналар билан
тренинглар давомида, тарбиячилар билан семинарларда иўлатиш мумкин.
“Менинг ўғлим ҳеч қачон косиб бўлмайди!” ҳақидаги қисса.
Машхур психолог А.Адлер томонидан айтиб берилган хикоя. Адлер
гимназияда яхши ўқимаган экан. Бир куни Адлернинг устози отасини
чақиртириб, унинг ўғли гимназияда ўқиши бехуда эканлиги ва ўғлидан
фақат косиб чиқиши мумкинлигини таъкидлабди. Бироқ Адлернинг отаси
қатъий оҳангда устозга: “Менинг ўғлим ҳеч қачон косиб бўлмайди!”, дебди.
Ота уйга қайтгач, болага ҳеч қандай танбеҳ бермай, у билан астойдил
дарсларини тайёрлашга киришибди. У ҳар куни ўғли билан математикани
ўрганибди. Маълум вақт ўтгач, бола синфда ўзлаштириш бўйича
биринчилар қаторини эгаллабди. Отаси унга қийинчиликларни енгиб
ўтишига ва кейинчалик бола тарбиясида оила аҳамияти тўғрисидаги
назарияни яратишига асос солибди.
Ҳулоса: боладан вақтини қизғонмайдиган ота самарали натижаларга
эришиши шубҳасиздир.
3
Изоҳ: аксарият болаларнинг ўзлаштириши қониқарли эмаслиги уларнинг
ақлий тараққиётига эмас, балки етарли эътиборга эга эмасликларини ифода
этади. Уларга бироз вақт ажратиб, биргаликда шуғуллансангиз
ўзлаштириши ҳам, сизга бўлган муҳаббати ҳам самарали бўлади.
Қўллаш соҳаси: назоратга мухтож болаларнинг ота-оналари билан ишлашда,
ўсмирлар билан тренингларда фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |