Инсонлар аро энергия алмашинуви Очилов Аброр Сафарқул ўғли. Низомий номидаги



Download 19,89 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi19,89 Kb.
#274284
Bog'liq
INSONLARARO ENERGIA OCHILOV ABROR крилча


Инсонлар аро энергия алмашинуви
Очилов Аброр Сафарқул ўғли. Низомий номидаги
ТДПУ Термиз филиали талабаси
Бизни ўраб турган оламда нималар содир бўлаётгани кўпчилигимиз билмаймиз. Ҳа, ҳатто, инсонлар ўзи ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмас. Ўз имкониятларини англаб етмайди. Биз кундалик турмушда шундоққина ёнимизда содир бўлаётган, ҳатто бу жараёнда ўзимиз бевосита иштирок этган тақдирда ҳам, онгимизга сиғмайдиган воқеа-ҳодисаларга дуч келамиз. Нима дейсизми? Бир бошдан сўз юритайлик. Сиз ўз танангизда мисли кўрилмаган энергия мавжудлигини биласизми? Ўз энергиянгиз билан ҳатто қудратли генераторларни ҳам ишга тушира олишингиз мумкинлигини-чи? Қизиғи, ўз энергиянгизни ўзгалар билан бўлишишингиз ва ўзгалар энергиясини қабул қила олишингиз мумкин. Ишонаверинг. Инсонлараро энергия алмашинуви. Бу ҳақда жаҳон психологиясида унча кўп бўлмаган маълумотлар мавжуд. Аммо бу қарашларда кўпроқ рамзийлик мавжуд. Яъни жамиятда камчиликни ташкил қиладиган “энергия сўрувчилари (вамперлар)” мисолида ўрганилади. Айтишларича, уларда бу ҳусусияат салбий ва яхши ривожланган бўлади. Аммо ҳар бир инсон ҳам, мана шу ҳислатнинг кучсиз формаси билан таъминланган. Демоқчиманки, сиз ҳам энергия сўрувчиси бўлмасангиз-да, энергия қабул қилиш ва улашишга қодирсиз. Бу ҳақида манбаларда ижобий ва салбий энергияни руҳият билан боғлайдилар. Аммо бу билан чекланиб қолмаслик керак.
Энергия – материянинг асосий хоссаларидан бири, материянинг ҳаракатланиши, иш бажара олиш қобилиятининг мезони, қувватдир. У йўқдан бор бўлмайди ва бордан йўқ бўлмайди.
Биоэнергия – бу инсон энергияси . инсон ҳужайраларидан чиқувчи калий ионлари доимий равишда электр потенциалларини пайдо қилади.
Яратган бандасига етарлича қувват бериб, жон ато этган. Яшаш учун керакли қувват ичимизда. Бу қувват ичимизда экан, яшаймиз, кўпаямиз, ўзгаларга таъсир кўрсатамиз, ҳимоялана оламиз. Шундай экан, ҳеч ким ўзи учун зарур бўлган энергиясини ўзгалар билан бўлишишни хоҳламайди. Яхшиямки, энергия сўрувчилари энергиямизни биздан беруҳсат тортиб ололмайди. Аммо ўзаро муносабатларда биз ўзимизни қандай тутишни билмаймиз ва кўп ҳолларда салбий энергия ютувчиси бўлган ҳолда, ижобий энергиямизни билмаган ҳолда бериб қўямиз. Салбий энергияга эга киши атрофида яшайдиган барча нарсалар, жумладан, яқин кишилари учун ҳам ёмон. У ташқи дунё ва ҳатто ўзи билан яшашга қодир эмас. Бирор кишига энергиянинг таъсири асосан, унинг кундалик ҳаётини белгилайди. Агар энергия ижобий бўлса, унда инсон ҳаёти уйғун тарзда, бошқаларга ижобий таъсир кўрсатади. У очиқ, тушунарли ва бошқаларга ишончни илҳомлантиради. Салбий энергияли инсон эса, аксинча, бошқа одамларга зарар етказиши турган гап. Салбий энергия ёлғончи, қарамлик, душманлик қилувчи, тажовузкор одамларга ҳос. Кучли ижобий энергияга эга бўлган одамнинг асосий белгиларида бири – улар ташқи дунёга ва уларга яқин бўлган одамлар билан яшашга бўлган кучли хоҳишдир. Улар кучли ядроли, соф, самимий одамлардир.
Инсон аураси – инсонни ўраб турувчи ташқи ҳимоя қатлам. Аслида ауранинг ўзи бу энергиядир. Инсон аураси қалин (кучли) ва юпқа (кучсиз) бўлиши мумкин. Унинг динамикаси мутлоқ бош мияга боғлиқ. Энергия алмашишда биз инсонларни умуман 3 гуруҳга бўлишимиз мумкин

  • ўзгалардан ижобий энегияни сўриб олувчи ва ўз салбий энергиясини юборувчилар;

  • ўзидан салбий ва ижобий энергияни тарқатувчи. аммо, энергия тортиб олмайдиган, ёки, жуда кучсиз қабул қилувчилар;

  • фақат, салбий энергия тўпловчи ва ўзгага бу энергияни улаша олмайдиганлар;

Биринчи гуруҳга кирувчи инсонлар кимлар? Улар ҳам бир неча турга бўлинади.
Булардан бири, энергия зулуки ( вампир) ларидир. Бундай одамлар деярли ҳар бир жойда бор. Деярли ҳар биримиз улар билан суҳбат қурганмиз. Улар ошна-оғайни, қариндош бўлиши мумкин. Энергия зулуклари энергия тўлдириш билан боғлиқ муаммолари бўлган кишилардир. Уларнинг энергиясини кўпайтиришнинг энг осон йўли ўзгаларга “ёпишиб” олишдир. Улар тажавузкор ва қатьиятли бўлиб, улар потенциал жабридийдаларидан энергия олиш усули жуда оддий. Яни, можаро, жанжал ёки келишмовчиликларни бошлашга уринишади. Шу каби вазиятлардан сўнг кучи, соғлиги ва кайфияти тикланади. Нима учун бундай бўлади? Юқорида айтганимиздек, инсон ўз энергиясини бош мия орқали бошқаради. Жабридийда бундай ҳолатда ( можаро, ҳақоратли вазиятда ) ўз миясида тартиб ўрната олмай қолади. Ўз аурасини очиб беради ва заҳира энергиясини очиб юборади. Натижада ўз ижобий энергиясидан ажралиб қолади ва салбий энергияни қабул қилади. Бундай ҳолатда энг тўғри йўл – осойишталикни сақлаш, яъни ғазабига ғазаб билан жавоб бермасликдир. йўқса энергия донорига айланиб қоласиз ва энергия танқислиги, ауранинг заифлашуви сабаб, депрессия ва турли касалликларга берилувчанлигингиз ошади.
Уларнинг яна бир тури “ энергия тортувчилар”идир. Бундай одамлар биринчи марта учратганда ҳам, салбий энергия оқимини чиқара бошлайди. Аммо зулуклар каби тўғридан тўғри энергия олмайдилар. Улар бошқа одамларнинг ҳаёт майдонига кириб боришлари ва узоқ қолишлари учун ҳаракат қиладилар. Улар ўз ўлжасини телефон қилиш, учрашувлар, алоқалар қидириш, маслаҳатлар сўраш орқали бошқалар энергиясини зиддиятларсиз, узоқ қабул қилишади. Аммо улар билан мулоқотда энергия вампирлари билан алоқада бўлгандай азоб чекилмайди. Бундай инсонлар аураси тўқ ва лойқасимон қизил рангда бўлади.
2 – гуруҳга эса жуда кўпчилик киради. Улар ўзидан салбий ва ижобий энергия сочишади, аммо энергия тортиб олмайдилар ёки жуда кучсиз қабул қиладилар.
Уларнинг бошқа бир тури “энергия заводлари”дир. Бу турдаги одамлар ижобий энергия тарқатиш учун табиий заҳирага эга. Ҳаддан ташқари қизиқиш бу турдаги инсонларга ҳосдир. Уларнинг аураси сариқ рангли бўлади.
Бундан ташқари бошқа бир тури “салбий энергиячилар”дир. Бу турдаги одамлар фақатгина салбий энергия йўллайди. Сиз уни қабул қилсангиз ҳам қилмасангиз ҳам йўллайверишади. Бу ҳислатнинг жуда кучли шакли билан таъминланган инсонлар борки, бундай одамларни “ назарчилар “ деса бўлади. Сиз кўп учратадиган, “кинна кириш” деб атайдиган бу жараён айнан ана шу одамлар иштирокида содир бўлади. Яъни тўпланиб ётган бор салбий энергиясини сиз томон йўллайди. Сиз ўз аурангизни очиб беришингиз учун сўз билан таъсир ўтказади. ( Баьзан бу шарт ҳам эмас, чунки жуда кучли энергия сизнинг аурангизни бемалол ёриб ўтишга қодир бўлиши мумкин.) Кутилмаган ҳурсандчилик пайдо қиладиган сўзлардан фойдаланадилар ва сиз кўп ҳолда алданасиз. Натижада кучли салбий энергия сизга жо бўлади. У эса ички структурангизни бузиб юборади. Таҳмин қилса бўладики, кўп ҳолда гормонлар тизимини фаоллаштириб ҳамда ошқозон-ичак тизимига масьул бўлган узунчоқ мия ишини издан чиқаради. Бу ошқозон ва ошқозон безлари ишини фаоллаштиради. Натижада кўнгил айниши, ич кетиш ҳолатлари кузатилади. Бу салбий энергиянинг кучига боғлиқ бўлиб, бундан ҳам ноҳуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Бундайларга таслим бўлмасикнинг ягона йўли; уларга реакция билдирманг. Яъни кайфиятингизни ўз ҳолича сақлаб қолинг. Ҳурсанд бўлсангиз ҳурсанд, ҳафа бўлсангиз ҳафалигингизча қолинг. “ Салбий энергиячи” ларнинг аураси бронза рангда бўлиб, салбий энергия кучига қараб қорамтирлашиб боради.
Учинчи гуруҳга кирувчилар биров учун унчалик ҳавфли бўлмасалар-да, ўзлари учун анча ҳавфлидирлар. Улар ҳаётда салбийлик қидиради. Доимо ёмон кайфиятда юришади. Ўзгаларга фисқу-фасод уюштириш уларга ҳос. Бу инсонлар гарчи сокин, ўзаро алоқаларга кам киришса-да, ўзгаларга бадхулқ, қўрс, захарли сўзлари билан атрофдагилар кўнглини ранжитиб қўйишлари мумкин. Айнан ўша ёмон кайфияти сабаб, салбий энергиядан халос бўлишолмайди, салбий энергия омборига айланиб қолишади. У энергия доимо ташқарига инсон руҳсатисиз интилаверади. Натижада ўз аурасини ичдан емира бошлайди. Оҳир оқибат уни ёриб чиқади. Натижада бу инсон турли касалликларни ўзига жойлаб олаверади. Бундай инсонларнинг энергия вампирларидан фарқи, кескин тажовузкорлик ва ҳаётга бўлган ташналик бўлмайди. Улар ҳаёти давомида анча қийналишади ва кам мувофаққиятларга эришади.
Энергия турига қараб инсонларни умумий гуруҳга ажратсак-да, деярли ҳеч қайси гуруҳга мос келмайдиган шундай одамлар ҳам борки, уларга оллоҳ қўшимча қувват берган. У қувват ташқарида, инсоннинг атрофида бўлади. Бундай инсонларнинг аураси мовий рангда бўлади. Ана ўша қуввати бор инсонлар ҳислатли бўлади. Халқ тилида айтсак, “орқали“, қўл олиши лозим бўлган инсонлардир. Ушбу инсонлар ҳислатидан фойдаланиб одамларга ёрдан бериши керак (шарт). Бундай ҳислатни қандай билса бўлади? Ўйлагани тезда амалга ошади. Кўпинча кўрган тушлари амалга ошади. Қўллари тез-тез қизиши мумкин. Бошқалар кўрмайдиган воқеа-ходисаларни кўриши мумкин. Хислатли инсонлар хислатини ишлатмаса (энергияни сарфламаса), жуда қийин аҳволга тушади. Яъни тез-тез касал бўлади, омадсиз бўлиб бораверади .Ҳеч ким билан чиқиша олмай, серзарда бўлиб қолади. Шу ўринда хислатни ишлатиш учун “нима қилиш керак?” деган савол туғилади. Хислатни ишлатиш учун, авваламбор, ҳислатини яхши англаган устоз топиб шогирд бўлиши керак. Устоз уни ҳам ўзини ҳам дастурлаб, поклаб, уни ўз қуввати билан таништиради. Сўнгра унга энергиясини қандай ишлатиш йўлини кўрсатади. Халқ табобати, ҳатто, замонавий тиббиёт ҳам инсон қувватини тўғри йўналтириш орқали ҳасталикларга даво топпиш учун катта изланишлар олиб бормоқда. Инсонлар энергиясини ўрганиш шуниси билан аҳамиятлики, инсоннинг шахсий сифатлари, ўзгалар билан муносабатлари, жамиятдаги ўрни, ҳаётий позицияси уларнинг энергияси (биоқувватига) боғлиқ.

Адабиётлар ва интернет сайтлари:


1. Ойдин Хожиева, Малоҳат Комилова. ''Буржлар, гуллар, дарахтлар, ранглар ва саломатлик”. - Тошкент: Янги аср авлоди, 2014. 63-74-бетлар. 2. Ражамуродов З.Т, Ражабов А. И. "Одам ва ҳайвонлар физиалогияси" Тошкент, «Тиб китоб» нашриёти, Тошкент - 2010.
3. ҳттп://форекс.уз/.
4. Мучал.уз.
5. Ҳордиқ.уз.
Download 19,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish