Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пак-
тнинг қуйидаги хусусиятли жиҳатларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
биринчидан, давлатлар учун мажбурий тоифага мансуб бўлган иқтисодий,
ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар рўйхати аниқланган;
иккинчидан, халқаро стандартдаги ҳуқуқларнинг ҳар бири давлатлар-
нинг тегишли қонунчилигида ўз аксини топиши лозимлиги шакллантирилган;
учинчидан, давлатларнинг эълон қилинган ҳуқуқларни тан олиши ва таъмин
лаши мажбурияти ўрнатилган;
тўртинчидан, Пактда эълон қилинган ҳуқуқларни амалга оширишнинг
механизмлари мустаҳкамланган.
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва унинг биринчи
Факультатив протоколи 1976 йил 23 мартда кучга кирган. Мазкур Пактнинг
қабул қилиниши унда кўрсатилган ҳуқуқларнинг табиий, бегоналаштирил-
маслик хусусият касб этиши, ҳаёт, шаън, инсон қадрқиммати, шахсий дахл-
сизлик, эътиқод эркинлиги ва шахсий ҳаёт каби юқори қимматликлар билан
алоқадорлиги билан асосланади. Инсон ҳуқуқлари назариясида бу ҳуқуқлар
биринчи авлод ҳуқуқлари ҳисобланади ва “негатив ҳуқуқлар” сифатида ном-
69
ланади, чунки айнан давлат ҳокимияти томонидан тажовузлардан алоҳида
ҳимояга муҳтождир. Ушбу Пактга бирлашиш эркинлиги, сўз эркинлиги,
давлат бошқарувида қатнашиш ҳуқуқи, сайлов ҳуқуқи каби биринчи авлод
ҳуқуқларига кирувчи ва халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан инсон шахси ривож-
ланиши ва унинг давлат билан ўзаро муносабати билан боғлиқлиги сабабли
ўта муҳим саналадиган сиёсий ҳуқуқлар киритилган.
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт юридик таркиби-
нинг ўзига хослиги шундаки, Пактнинг ҳар бир моддасида белгилаб берилган
ҳар бир ҳуқуқ мазкур ҳуқуқни амалга оширишнинг аниқ механизмини қамраб
олган ва бу ҳуқуқларни амалга ошириш учун қонунчилик, маъмурий ва бошқа
чораларни кўриш ҳар бир давлатнинг мажбурияти ҳисобланади.
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг кучга кириши
билан халқаро инсон ҳуқуқлари ҳуқуқи тараққиёти янги босқичга кўтарилди.
Халқаро ҳуқуқ тарихида биринчи марта индивид ўз ҳуқуқларининг ҳимояси
учун БМТ халқаро органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Фуқаролик
ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт доирасида бундай орган Инсон
ҳуқуқлари бўйича қўмита бўлиб, у нафақат индивидуал мурожаатлар, балки
миллий ҳисоботлар асосида ҳам Пактга амал қилиниши устидан назоратни
амалга оширади.
Пактнинг бу хусусиятлари уни нафақат инсон ҳуқуқлари соҳасида, бал-
ки бутун халқаро ҳуқуқ соҳасида ҳам муҳим аҳамият касб этувчи ҳужжатга
айлантиради.
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт муқаддима ва олти
қисмдан иборат. I қисм халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига
бағишланган битта моддадан иборат.
II қисми 2–5моддаларни ўз ичига олади. Бу моддалар давлатларга Пактда
кўрсатилган ҳуқуқларни ҳурмат қилиш ва ҳеч қандай камситишларсиз таъмин
лаш мажбуриятини юклайди. 2модданинг 3қисми бевосита давлатларга
ваколатли суд, маъмурий ёки қонунчилик ҳокимияти томонидан суд ҳимояси
имконият ларини кенгайтириб, ҳуқуқий ҳимоя воситаларини ўрнатиш мажбу-
риятини юклайди. Бундан ташқари, 3модда давлатларга эркаклар ва аёлларга
тенг фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлардан фойдаланишни таъминлаш мажбурия-
тини юклайди. Ушбу бобда давлатда фавқулодда вазиятларда фуқароларнинг
ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва бундай вазиятларда инсон ҳуқуқлари
чекланишларини тартибга солувчи норма берилган.
III қисм 22 та модда (6–27моддалар)дан иборат ва Пактнинг энг катта қисми
ҳисобланади. Унда бевосита ҳам шахсий ва сиёсий ҳуқуқлар, ҳам уларни амалга
ошириш механизмлари кўриб чиқилади. 6модда шахснинг ажралмас ҳуқуқи
сифатида яшаш ҳуқуқини мустаҳкамлайди. Модда олтита пунктдан иборат
бўлиб, мамлакатда ўлим жазоси мавжуд бўлса уни энг оғир жиноятлар учун-
гина қўллашни; ўлим жазоси белгиланганда авф этишни сўраш ёки ҳукмни
енгиллаштиришни сўраш ҳуқуқини; ўлим жазосини 18 ёшга тўлмаган шахс
ва хомиладор айлларга нисбатан қўлламасликни назарда тутади. Пакт ўлим
70
жазосини тўлиқ бекор қилишни назарда тутмаганлиги боис Фуқаролик ва сиё-
сий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга Иккинчи Факультатив протокол
қабул қилинган бўлиб, ушбу Протокол иштирокчидавлатларга ўлим жазоси-
дан воз кечиш мажбуриятини юклайди.
Пактнинг бу қисми қийноқлар (7модда), қуллик, қуллар савдоси ва мажбу-
рий меҳнатни (8модда) бутунлай тақиқлашни назарда тутади.
Пактда озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг эркинлиги ва шахсий
дахлсизлиги ҳамда улар билан муомалада бўлиш; ўзбошимчалик билан озод-
ликдан маҳрум қилиш ёки ушлаб туришни тақиқлаш; озодликдан маҳрум
қилиш қонунчилик билан белгиланган тартибда амалга оширилиши (9, 10мод-
да)га алоҳида эътибор қаратилади.
Пактда бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юриш эркинлиги ва эркин яшаш
жойи танлаш ҳуқуқини ҳам назарда тутади. Шу билан бирга, бу ҳуқуқни тар-
тибга солувчи 12модда давлат хавфсизлиги, жамоат тартиби, аҳоли соғлиги
ва аҳлоқ қоидалари, бошқа шахслар ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш
мақсадида қонунда назарда тутилган ҳолларда бу ҳуқуқ чекланиши мумкин-
лигини мустаҳкамлайди. Бу турдаги чекловлар намойишлар ўтқазиш, эркин
фикр билдириш, эркин фикрлаш, дин ва эътиқод эркинлиги, тинч йиғилишларга
бўлган ҳуқуқларга ҳам татбиқ қилинади.
Пактнинг 14, 15 ва 26моддалари айбсизлик презумпцияси, адолатли судлов,
жиноят процессининг барча босқичларида айбланувчининг ҳуқуқларини таъмин-
лашни ўз ичига олувчи қонун ва суд олдида тенгликни таъминлашни назарда тутади.
Алоҳида модда билан ҳар бир шахснинг ҳуқуқ субъектлилигини тан оли-
нишига бўлган ҳуқуқи мустаҳкамланган (16модда).
Пакт шахсий ва оилавий ҳаётган ўзбошимчалик билан ва ноқонуний
аралашув ларни тақиқлайди, уйжой дахлсизлиги ва ёзишмалар сирини муҳофаза
этади (17модда).
Пактнинг 18–19моддалари фикрлаш эркинлиги, дин ва эътиқод эркин-
лиги, шунингдек, тўсқинликларсиз ўз фикрини қўллабқувватлаш ҳуқуқига
бағишланган. Шу билан бирга ҳар қандай урушни тарғиб қилиш, миллий,
ирқий ёки диний адоватни қўллабқувватлаб чиқиш тақиқланади.
Пактда тинч йиғилишлар ўтқазиш ҳуқуқи ва бирлашиш эркинлиги аниқ
тартибга солинган (21–22моддалар).
Пакт жамият ва давлат томонидан оилани ҳимоя қилиш, шунингдек бола
ҳуқуқларига алоҳида моддаларни кўзда тутади (23–24моддалар). Таъкид-
лаш жоизки, айнан Пактнинг ушбу қоидалари кейинчалик Бола ҳуқуқлари
тўғрисидаги Конвенция, Аёлларга нисбатан барча турдаги камситишни йўқ
қилиш тўғрисидаги Конвенцияларида ўз аксини топган.
Пактнинг 25моддаси давлат ишларини олиб боришда иштирок этиш ҳуқуқи,
овоз бериш ва сайланиш, шунингдек тенг асосларда давлат хизматига ёлла-
ниш каби сиёсий ҳуқуқларини амалга оширишга бағишланган.
Пактда шунингдек яна бир моддада этник ва диний озчиликларнинг бошқа
аъзолар билан биргаликда ўзининг маданиятидан фойдаланиш, ўз дини-
71
га эътиқод қилиш, шунингдек она тилидан фойдаланиш ҳуқуқини тартибга
солиш мустаҳкамланган.
Пактнинг IV қисми (28–45моддалар) инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитанинг
таркиби, функциялари ва ваколатлари, бу органга иштирокчидавлатларнинг
ҳисобот топшириш мажбурияти, шунингдек, давлатлараро хабарларни тақдим
қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартибини белгилаб беради.
Пактнинг V ва VI қисмлари якуний қоидалар ва мазкур Пактни имзолаш,
ратификация қилиш ва амал қилишига бағишланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |