64
нишига асос бўлди. Яшаш ҳуқуқи, адолатли судга бўлган ҳуқуқ, меҳнат қилиш
ҳуқуқи, дам олиш ҳуқуқи ва бошқа бир қатор асосий ҳуқуқлар бугунги кунда
кўпгина давлатларнинг конституцияларида ўзининг мустаҳкам ўрнини топган.
Биринчи марта инсон ҳуқуқларига оид пактларда индивид бевосита халқаро
назорат қилувчи органлар томонидан рухсат этиладиган ҳуқуқларини ҳимоя
қиладиган ва халқаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгалиги белгиланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича пактларнинг муҳим ютуқларидан бири мазкур
ҳужжат орқали давлатларнинг шу қоида бўйича ўз зиммасига олган маж-
буриятларини бажарилишини назорат қилувчи муассасаларнинг ташкил
қилиниши бўлди. “Унинг ташкил қилиниши ва фаолият олиб бориши маз-
кур асрнинг иккинчи ярмида инсон ҳуқуқларини халқаро миқёсда тартибга
солишда сезиларли ютуқлардан биридир”
1
. Назорат институти халқаро ҳуқуқда
янги ҳодиса бўлиб, унинг ташкил топиш жараёни бир қатор давлатлар томо-
нидан катта қаршиликка учради. Муаммо шунда эдики, “назорат” тушунча-
си, ушбу назорат объекти ҳисобланувчи у ёки бу мажбуриятнинг бажарилиш
жараёнидаги элементларининг таъсирини ўз ичига оларди. Бошқача айтган-
да, назорат ижро жараёнида ўзининг у ёки бу даражадаги аралашувини келти-
риб чиқаради. Давлатлар халқаро муносабатларга киришар экан, ўзларининг
ички ишларидаги суверенитетини сақлайди, халқаро органларнинг назорати
эса уларнинг ички ишига аралашуви, деб ҳисобланарди. Бироқ, халқаро муно-
сабатларнинг ўзига хослиги ва инсон ҳуқуқларининг катта аҳамияти халқаро
ҳамжамиятнинг ушбу масалада мувозанатга келишишига ва давлатларнинг
мазкур соҳада ўз зиммаларига олинган мажбуриятларини ўз иродаси билан
зиммасига олишига, халқаро назорат органлари эса фақатгина инсон ҳуқуқлари
соҳасида давлатларга тегишли кўмакларни бериб, маслаҳат беришини таъмин-
лади. Ҳозирги шароитда халқаро назорат органларининг роли ошмоқда. БМТ
ва бошқа халқаро конвенциявий органлари назорат ташкилотларининг фао-
лиятидаги ваколат ва вазифаларига борган сари кўпроқ эътибор қаратилмоқда.
Айтиб ўтилганидек, халқаро муносабатларда зарур пайтда ҳаётга мажбу-
рий тадбиқ қилиш учун халқаро ҳуқуқнинг принцип ва нормаларини амалга
оширувчи давлат тизими устидан назорат қилувчи орган йўқ. Шунинг учун
давлатлар халқаро назорат механизмини яратиш йўлларини назарда тутганлар
ва бу зарурат инсоният тақдирига жиддий хавф туғдирганда халқаро ҳуқуқ
ижодкорлигини кенгайтириш, халқаро алоқаларни такомиллаштириш, глобал
муаммоларнинг пайдо бўлишидан келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: