Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Ўзбекистон Республикаси учун инсон ҳуқуқлари бўйича мажбурий бўлган



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   226
Bog'liq
pravo uz

Ўзбекистон Республикаси учун инсон ҳуқуқлари бўйича мажбурий бўлган 
асосий халқаро ҳужжатларнинг аҳамиятига оид масаланинг таҳлили, инсон 
ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали тизимини яратишга ёрдам бер-
ганлигини кўрсатди, ва айниқса:
биринчидан, халқаро стандартларни миллий қонунчилик ва ҳуқуқни 
қўллаш амалиётига босқичма­босқич имплементация қилишнинг ўзига хос 
модели яратилди
1
;
иккинчидан, инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя эти-
лиши ҳамда парламент мониторинги ва ҳуқуқ ва эркинликларга дахлдор ижро 
ҳокимияти органлари устидан назоратни ҳам ўз ичига олган халқаро норма ва 
принципларнинг бажарилиш мониторингининг миллий тизими шакл лантирилди;
учинчидан, халқаро стандартлар ва талабларга асосланган ҳолда қонунчилик, 
ижроия ва суд органлари томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя 
қилиш бўйича кўмаклашадиган қўшимча миллий институтлар ташкил қилинди;
тўртинчидан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар 
вазирлиги, Бош прокуратурада ўзининг ҳудудий таркибий бўлинмаларига эга 
бўлган инсон ҳуқуқлар бўйича махсус бошқармалар ишлаб турибди;
бешинчидан, инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича мактабгача ва мактаб 
ёшидаги болалар, ўрта махсус ва олий таълим ўқув муассасалари талаба-
1 Масалан, ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида халқаро стандартлар ва 2008 йили «Хабеас 
корпус» институти киритилгач, жамият, суд­ҳуқуқ тизими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 
ва бутун аҳоли бу ўзгаришларга уч йил тайёргарлик кўрди.


32
лари, тегишли институтлар, марказлар, малака ошириш курслари доираси-
да инсон ҳуқуқлари соҳасида ўз билим даражасини ошираётган давлат хиз-
матчилари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд тизими ходимлари, педагоги-
ка, тиббиёт ва ижтимоий соҳа ходимларини ўз ичига олган таълим тизими 
шакллантирилди;
олтинчидан, Ўзбекистонда 1997 йилдан бошлаб, ҳар йили инсон ҳуқуқ­
ларининг муҳим сиёсий, ижтимоий­иқтисодий ва маданий жиҳатларини ҳал 
қилишга бағишланган амалиёт киритилди. Масалан, агар 1997 йилини инсон 
ҳуқуқ ва манфаатларига бағишланган бўлса, 1999 йил — аёллар ҳуқуқларига, 
оналик ва болаликни муҳофаза қилишга бағишланди, 2005 йил — соғлиқни 
сақлаш, 2006 йил — хайрия ва тиббиёт ходимларига, 2007 йил — аҳолини 
ижтимоий ҳимоя қилишга, 2010 йил — баркамол авлодни ҳимоя қилишга ва 
2011 йил — кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб­қувватлашга бағишланди;
еттинчидан, Ўзбекистонинг БМТ олдида турли тоифадаги фуқароларнинг 
ҳуқуқ лари бўйича мамлакатнинг халқаро мажбуриятларини ўз вақтида бажар-
ганлиги тўғрисидаги миллий маърузанинг тайёрланиши ва жўнатилишида 
ифодаланадиган халқаро талабларга жавоб берадиган ҳисобот бериш тизи-
ми шаклланди;
Ўзбекистон умумэътироф этилган халқаро ҳужжатларнинг қоидаларини 
бажариш доирасида ўзининг сиёсий, иқтисодий ва суд­ҳуқуқ тизимини янада 
ривожлантириши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш 
учун ҳар томонлама қулай шарт­шароитлар яратишини давом эттириш лозим.
Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги кўплаб 
халқаро ҳужжатларга қўшилиши, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя 
қилиш соҳасида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларида 
мустаҳкамланган инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, унга риоя этиш ва ҳимоя 
қилишга интилиш, шунингдек инсониятнинг ушбу соҳада тўплаган тажриба-
ларидан фойдаланиш, инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг оптимал механизм-
ларини яратиш борасидаги муаммоларига жиддий муносабатидан дарак беради.


33
3­БОБ.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish