41-модда
Ушбу Конвенциядаги ҳеч бир нарса бола ҳуқуқларини амалга оширишга
кўп даражада ёрдам берадиган ҳар қандай вазиятга дахл қилмайди ҳамда бун-
дай қоидалар қуйидагиларда ўз ифодасини топиши мумкин:
а) иштирокчидавлат қонунчилигида;
б) мазкур давлатга нисбатан амал қилаётган халқаро ҳуқуқ нормаларида.
II ҚИСМ
42-модда
Иштирокчидавлатлар тегишли ва таъсирли воситалардан фойдаланган ҳолда
Конвенциянинг тамойиллари ва қоидалари ҳақида катта ёшдагиларни ҳам,
болаларни ҳам кенг хабардор қилиш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.
43-модда
1. Иштирокчидавлатлар томонидан ушбу Конвенцияга мувофиқ қабул
қилинган мажбуриятлар бўйича эришилган тараққиётни кўриб чиқиш мақсадида
қуйида кўзда тутилган вазифаларни адо этадиган Бола ҳуқуқи бўйича қўмита
таъсис қилинади.
2. Қўмита ўзининг юксак маънавий фазилатлари ҳамда Ушбу Конвенцияда
қамраб олинган соҳаларда ваколатли деб эътироф этилган ўн нафар экспертдан
иборатдир. Қўмита аъзолари иштирокчидавлатлар томонидан ўз фуқаролари
ичидан сайланадилар ҳамда улар шахc ан иштирок этадилар, бинобарин, адо-
латли равишда жўғрофий тақсимланишга, шунингдек, бош ҳуқуқий тизимлар-
га эътибор берилади.
284
3. Қўмита аъзолари иштирокчидавлатлар томонидан кўрсатилган шахc лар
рўйхатига киритилганлар орасидан ёпиқ овоз бериш йўли билан сайланадилар. Ҳар
бир иштирокчидавлат ўз фуқаролари орасидан битта шахc ни кўрсатиши мумкин.
4. Қўмитага дастлабки сайлов ушбу Конвенция кучга кирган кундан эътибо-
ран олти ойдан кечикмасидан, кейин эса ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.
Ҳар бир сайлов кунидан камида тўрт ой олдин Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
Бош котиби иштирокчидавлатларга икки ой мобайнида ўз номзодларини тақдим
этиш таклифи билан хат орқали мурожаат қилади. Сўнгра Бош котиб кўрсатилган
барча номзодлар рўйхатини алифбо тартибида иштирокчидавлатлар номини
қайд этган ҳолда тузиб чиқади ҳамда бу рўйхатни ушбу Конвенция иштирокчи
давлатларига тақдим этади.
5. Сайловлар Бош котиб томондан чақириладиган Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти нинг марказий муассасаларида иштирокчидавлатлар кенгашларида
ўтказилади. Иштирокчидавлатларнинг учдан икки қисми кворумни ташкил эта-
диган ана шу кенгашларда Қўмита таркибига сайланган деб энг кўп овоз олган
ҳамда иштирокчидавлатларнинг кенгашида иштирок этаётган ва овоз бериш-
да қатнашаётган вакилларининг мутлақ кўпчилик овозини тўплаган номзодлар
ҳисобланадилар.
6. Қўмита аъзолари тўрт йиллик муддатга сайланадилар. Улар номзодлари
такроран кўрсатилган тақдирда қайта сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Биринчи
сайловларда сайланган беш аъзонинг ваколат муддати икки йиллик давр охири-
да тугайди, биринчи сайловдан кейиноқ зудлик билан айнан шу беш аъзо кен-
гаш Раиси томонидан қуръа ташлаш орқали аниқланади.
7. Қўмита аъзоларидан бирортаси вафот этган ёки истеъфога чиққан, ёхуд
у қандайдир сабабга кўра Қўмита аъзоси вазифаларини бундан кейин бажа-
ра олмай қолган тақдирда ўша Қўмита аъзосини кўрсатган иштирокчидавлат
Қўмита қўллабқувватлаши шарти билан қолган муддатга ўз фуқаролари ора-
сидан бошқа эксперт тайинлайди.
8. Қўмита ўзининг тартибқоидаларини ўрнатади.
9. Қўмита икки йиллик муддатга ўзининг мансабдор шахc ларини сайлайди.
10. Қўмита сессиялари, одатда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мар-
казий муассасаларида ёки Қўмита танлаган бошқа ҳар қандай қулай жойда
ўтказилади. Қўмита ўз сессияларини, одатда ҳар йили ўтказади. Қўмита сесси-
ясининг давом этиши Бош Ассамблея қўллабқувватлаши шарти билан ушбу
Конвенция иштирокчидавлатларининг кенгашида аниқлаб қўйилади ва зару-
ратга қараб қайта кўриб чиқилади.
11. Қўмита ўзининг вазифаларини ушбу Конвенцияга мувофиқ самарали бажа-
риши учун уни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби зарур ходимлар
ва моддий маблағ билан таъмин лайди.
12. Ушбу Конвенцияга биноан таъсис этилган Қўмита аъзолари Бош
Ассамблея томонидан белгилаб қўйилган тартиб ва шартларда Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти маблағлари ҳисобидан Бош Ассамблея тасдиқлаган
рағбатлантиришларни оладилар.
285
Do'stlaringiz bilan baham: |