Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   226
Bog'liq
pravo uz

II ҚИСМ
17-модда
1. Қийноқларга қарши қўмита (бундан кейин Қўмита дейилади) тузилади, 
у қуйида назарда тутилган вазифаларни бажаради.
Қўмита юксак маънавий фазилатларга эга ва инсон ҳуқуқлари соҳасида вако-
латли деб тан олинган ҳамда шахc сифатида мавқеи мустаҳкам ўнта экспертдан 
иборат. Экспертлар иштирокчи давлатлар томонидан сайланади, бунда жўғрофий 
тақсимланишга ҳамда ҳуқуқий тажрибаси бўлган бир нечта шахc нинг иштиро-
ки мақсадга мувофиқлигига эътибор берилади.
2. Қўмита аъзолари иштирокчи давлатлар томонидан кўрсатиладиган шахc­
лар рўйхати ҳисобидан яширин овоз бериш билан сайланади. Ҳар бир иштирок-
чи давлат ўз фуқаролари ҳисобидан битта номзод кўрсата олади. Иштирокчи 
давлатлар, шунингдек, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пактга 
биноан таъсис этилган Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг аъзолари бўлган ҳамда 
Қийноқларга қарши қўмитада ишлаш истагини билдирган шахc ларни кўрсатиш 
мақсадга мувофиқлигини ҳам ҳисобга оладилар.
3. Қўмита аъзолари сайлови Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош коти-
би томонидан икки йилда бир марта чақириладиган иштирокчи давлатлар кен-
гашида ўтказилади. Кворумини иштирокчи давлатларнинг учдан икки қисми 
ташкил этадиган ана шу кенгашларда энг кўп овоз ҳамда Конвенция иштирокчи 
давлатлари вакилларидан иштирок этган ва овоз беришда қатнашганларининг 
мутлоқ кўпчилик овозини олганлар Қўмитага сайланган номзодлар бўлади.
4 Дастлабки сайловлар ушбу Конвенция амалга киритилган санадан бош-
лаб олти ойдан кечикмай ўтказилади. Навбатдаги сайловлар санасидан ҳеч 
бўлмаганда тўрт ой аввал Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ишти-
рокчи давлатларга уч ойлик муддатда уларнинг номзодларини тақдим этиш 
таклиф қилинган хат жўнатади.
Бош котиб тайёрлайдиган рўйхатга алифбо тартибида шу тарзда кўрсатилган 
шахc лар уларни кўрсатган иштирокчи давлатларни кўрсатган ҳолда кирити-
лади, Бош котиб бу рўйхатни иштирокчи давлатларга тақдим этади.


259
5. Қўмита аъзолари тўрт йил муддатга сайланади. Улар такрор кўрсатилган 
тақдирда қайта сайланиш ҳуқуқига эгадир. Аммо дастлабки сайловда сайлан-
ган беш аъзонинг ваколат муддати икки йиллик давр охирида тугайди, даст-
лабки сайловдан кейин дарҳол шу беш аъзонинг номлари, кенгаш раиси томо-
нидан қуръа ташлаб аниқланади, бу ҳақда ушбу модданинг 3­бандида баён 
этилади.
6. Қўмита аъзоси вафот этган ёки истеъфога чиққан тақдирда, ёки қандайдир 
бошқа сабабларга кўра Қўмитадаги вазифаларини бажариш имкони бўлмаганда 
унинг номзодини таклиф қилган иштирокчи давлат қолган муддатга ишти-
рокчи давлатлар аксариятининг маъқуллаши билан бошқа экспертни тайин-
лайди.
Агар иштирокчи давлатларнинг ярми ёки кўпроғи Бирлашган Миллатлар Таш-
килоти Бош котибидан тавсия қилинадиган тайинлов тўғрисида ахборот олгандан 
кейин олти ҳафта ичида салбий жавоб бермаса, номзод маъқулланган ҳисобланади.
7. Иштирокчи давлатлар Қўмита аъзоларининг улар томонидан Қўмитада вази-
фалари бажарилган даврдаги харажатларини қоплашни ўз зиммаларига оладилар.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish