Инсон учун энг олий қадрият унинг ҳаёти ва соғлиғидир. Республикамиз Президенти Ш. М. Мирзиёев мамлакатда


Фрейднинг маданият ва жамият хақидаги қарашлари



Download 317,53 Kb.
bet13/27
Sana24.02.2022
Hajmi317,53 Kb.
#197633
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27
Bog'liq
2 5287259038076111337

Фрейднинг маданият ва жамият хақидаги қарашлари. Фрейд таълимотида «Эдип комплекси» нихоят катта аҳамиятга эгадир. Бу тушунчанинг номи қадимги юнон афсонасидан олинган. Бу афсона бўйича фивалик шох Эдип билмаган холатда ўз онасига ўйланади, «инцест» холатини пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бу афсонани Фрейд бошқача талқин қилади. Унинг фикрича, болалик пайтидан бошлаб, уғил болани онасига, қиз болани отасига нисбатан хирсий туйғуси шаклланади. Фрейд яшаган даврга келиб антропогенез фани, ҳусусан, Морган, Чарлз Дарвин ва бошқа олимларнинг татқиқотлари ибтидоий қабилалардаги жинсий алоқаларни хар тарафлама ўргана бошлади. Маълум, бўлишича энг қадимги уруғ-қабилаларида инцест холати яъни ака ва сингил ўртасидаги жинсий алоқалар кенг тарқалган. Масалан, бунга ўша даврнинг мифлари далолат беради. Қадимги юнон Худоси Зевс синглиси Герага ўйланган, Зевснинг болалари гўзаллик Худоси Афродита, акаси темирчилик Худоси Гефестнинг хотини бўлади ва хаказолар. Бундай мисоллар бошқа қадимги замон мифларида кўп учрайди.
Инцест холатлари кенг тарқалган қабилалар вақт ўтиши сайин жисмоний ва руҳий касалликларга кўп учрайдиган бўлиб қолади. Бу қабилаларда касалманд авлоднинг кўпайиши, қабилалар ичидаги жинсий алоқаларнинг тақиқланишига олиб келди ва бир қабиланинг йигитлари, бошқа қабиланинг қизларига ўйланиши одат тусига кирди. Бу инсоният тарихида биринчи тақиқланиш, ёки сиқиб чиқариш эди. Бундай тақиқланиш Фрейднинг фикрича, неврозларга олиб келди.24 Масалан, «қабилалар ўртасида урушлар авж олди. Матриархат даврида кўпинча жинсий алоқалар бетартиб бўлган. Бу даврда оила халиҚ пайдо бўлмаган эди. Фарзандларнинг фақат онаси маълум бўлган. Она тарафдаги қариндош-уруғчилик кучли ривожланган бўлиб, аксинча, ота тарафдаги қариндош-уруғчилик деярли бўлмаган. Натижада туғилган фарзандлар отаси ким эканлигини билишмаган. Матриархат даврида инцест холати, қисман бўлса хам сақланиб қолган. Натижада жамият тарихида, иккинчи сиқиб чиқариш патриархат пайдо бўлди. Бу ижтимоий тузимга моногам оила (бир эр, бир хотин) хосдир. Бундай оилаларда боланинг отаси хам, онаси хам маълум. он аралашиши жамият томони­дан кескин ман этилди. Шундай қилиб, Зигмунд Фрейд жамиятнинг ривожланишида жинсий алоқалар ва уларнинг таъқиқланиши катта аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.,
Патриархат даврида моногам оилаларда кўп хотинлик ва кўп эрлик жамият қонунлари томонидан ман этилган. Бу эса учинчи сиқиб чиқазишга олиб келди, яъни ғайриқонуний жинсий алоқаларнинг камайишига олиб келди. Бундай алоқалар, Фрейднинг фикрича, хозирги жамиятда хам айрим холатларда учрайди.
Фрейднинг фикрича, инсон табиатида икки куч хукмрондир. Биринчиси барча нарсаларни вайрон этиш танатос руҳи; иккинчиси эса, хаётга хурсандчиликка интилиш кучи Эрос. Биринчи куч инсон психикасида никрофилия жараёнига олиб келади. Никрофилларга садомазохизм хамда барча ўлик шаклларга қизиқиш, ўлимни куйлаш, хаётга ва хаётий жўшкинликка нафрат билан қараш хосдир.
Иккинчи куч инсон психикасида кўпрок ривожланган бўлса, уларни гимнафил, хаётни севувчилар деб аташади. Уларга хаётий жўшқинлик ва оптимизм хосдир. Соф холатда хаётда бу иккилик кам учрайди. Улар асосан аралашган холда жамиятда хаёт кечиради. Бундай психик хусусиятлар ижтимоий жараёнларга катта таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, испан файласуфи Унамуно фашизмни никрофилия деб атаган. Фашистлар психологиясига инсон хаётига жирканч қараш, садизм, кенг миқёсидаги қирғинлар, геноцид хосдир.
Психоанализ динни невроз сифатида талқин қилади. Ана шу фикрларни Фрейднинг «Тотем ва Табу» номли асарида учратишимиз мумкин. Фрейд невроз касалларининг хатти-харакатлари билан диний маросимлардаги харакатларнинг ўхшашлилигини айтиб ўтади. У неврозни шаҳснинг диндорлиги, деб хисобласа, динни эса умумий невроз холати, деб хисоблайди. Диний маросимларга ва ақидаларга, Фрейд фикрича, жуда берилиб кетиш невроз холатидаги қўрқувни эслатади. Лекин қўрқув динда онгли равишда англанган ва бу Худонинг қахри олдидаги қўрқувдир. Невроз холатидаги қўрқув эса онг остида бўлиб англанмайди. Шу билан бирга, диний маросимдаги харакат билан невроз холатидаги харакатнинг ўхшашлиги билан бирга фарқи хам бордир.
Фрейд диний афсоналардаги воқеаларни танқид қилиб, уларни невроз холатидаги маниякал ғояларга берилиб кетишга ўхшатади. Бу асабий касаллар — маниякал холатлардан диний афсоналарга ишонишнинг катта фарқи бор. Дин асрлар давомида инсонларни мушкул ахволларга тушиб қолганларида юпатиб келган. Кейинчалик умидсизлик холатига тушмасликка ёрдам берган.
Инсоният дунёқараши ривожи даври уч босқичдан ўтади: анимистик диний, илмий. Фрейднинг фикрича, дин абадий эмас. У қачонлардир пайдо бўлган, келажакда аста-секин йўқолиб кетади. Лекин Фрейднинг қарашларида зиддият бор. У ани­мизм, магия ва тотемизмни диний карашларга қарши қўяди. Вахоланки, бу қарашларнинг ўзида ғайритабиий кучларга ишонч ётади. Бу зиддиятнинг сабаби Фрейднинг диний қарашларга изох беришида эди. Фрейд учун дин фақат инсон қиёфасига ўҳшаш Худоларга ёки Худога ишончдир. Аслида эса диний қарашлар қандай қиёфага эга бўлмасин, бу ғайритабиий илоҳий кучларга ишончдир.
Анимизмни Фрейд табиатдаги барча руҳларга дуолар орқали таъсир этиш, деб ҳисоблайди ва улар дунёвий динлардан фарққилади. Динга тотемизм анимизмга кўра яқинроқ туради.
Қадимги жамиятда яшаган инсон хаёти  оғир шароитларда ўтган ва айниқса, табиий офатлар томонидан у катта талофатлар кўрган, улар олдида қўрқув холатида яшаган. Маданият олдида турган катта вазифалардан бири инсоннинг қўрқув холатидан чиқиб кетишига ёрдамлашиш ва таскин бериш эди. Бу вазифани хал этишда биринчи қадам анимистик дунёқарашнинг шаклланиши бўлди.
Анимистик дунёқарашда инсон табиатдаги руҳларга сиғиниб, уларга хар хил тортиқлар, қурбонликлар келтириб, уларни ўзларига мойилқкилиб олиб, хар хил хавф-хатардан ҳоли бўладилар.
Руҳлар табиатини тушунтирар экан, Фрейд уларни инсон ичидаги психик холатлар, хис-туйғуларнинг кўриниши деб айтади. Инсоннинг салбий фикр ва кечинмалари ёмон, қора руҳлар қиёфасида акс эттирилади. Бошқа хис-туйғулар эса бошқа барча руҳлар шаклида кўринади.
Анимизмни Фрейд нарцисизм холатига ўхшатади. Бу холатда инсон «Нарцисс» афсонасидаги қахрамонга ўҳшаб, ўз-ўзига мафтун бўлади. Анимизм даврида афсунлар орқали инсонларни ўз мақсадларига эриша олишига бўлган ишончни Фрейд невроз касалларининг ўз фикрлар оламини реал эканлигига бўлган ишончи, деб ҳисоблайди. Лекин Фрейд бу масалада ибтидоий давр одамларини афсунларга, магияга бўлган ишончи билан бирга, уларнинг амалий фаолиятларини инобатга олмайди. Иб­тидоий инсон фақат афсунгарлик орқали эмас, балки ўз меҳнати орқали табиатга мослашиб, уни ўзгартириб, маданиятни барпо этади.
Дунёқараш ривожидаги тотемизмни таҳлил қилар экан, Фрейд унга хос бўлган икки ҳусусиятни ажратди. Биринчиси — хар бир қобиланинг бирон-бир хайвонга сиғиниши ва унинг руҳини қабиланинг химоячиси деб ҳисоблаш; иккинчиси шу билан бир қаторда бу хайвонни ўлдириш ва истеъмол қилиш ман этилган бўлишига қарамай, вақти-вақти билан бу хайвонларни ўлдириш, ейиш ва улардан кечирим сўрашдир.Шундай қилиб, Фрейд яратган таълимотида онгсизлик руҳий қуввати бир тарафлама, фақат жинсий, сексуал куч деб тушунилади.
Фрейд таълимоти ХХ асрнинг ўрталарида Европада кенг тарқалган фалсафий оқимларга катта таъсир қилди. Шулардан бири экзистенциализм бўлса, бошқа бири неофрейдизм таълимотининг машҳур вакили Карл Юнгнинг аналитик психологиси эди. Ушбу таълимотни ривожлантириб Карл Юнг инсоннинг ички дунёсида содир бўладиган мураккаб психик холатларини ўрганди. Ўзининг қарашларини асослаб беришда К.Юнг рухий касалликларнинг ҳолатларини ўрганишдан келиб чиқди.
Ушбу машҳур швецариялик, психолог, психиатр олим К.Юнг Ғарбий Европа фалсафасини ниҳоятда яхши билиши билан бир қаторда, Шарқ фалсафасини, хусусан, буддизм ва даосизмни ҳам чуқур ўрганди.. К.Юнг бу ҳақда шундай ёзади: «Менинг илмий изланишларимни кўп бўлишига қарамай, вақти-вақти билан фалсафий китобларни ўқишга қизиқар эдим».25
К.Юнгнинг фалсафий дунёқарашига Платон, И. Кант, Шопенгауэр, Ницше, Гартман каби машҳур файласуфларнинг асарлари катта таъсир кўрсатган. Лекин унинг устози З. Фрейднинг қарашларини қайта кўришга Юнгнинг клиник тадқиқотлари мажбур этди. К.Юнг “Либидо” тушунчасига З.Фрйднинг тушунчасидан туб фарқ қилувчи таҳлил берди. “Либидо” тушунчаси деб, К.Юнг инсон онгини ташкил этувчи юксак космик энергияни тушунади. Ушбу космик рухий куч инсонни ҳар хил руҳий холатлари ва фаолияти орқали намоён бўлади. Онгсизлик ҳолатларини тушунтириш учун К.Юнг “архетип” тушунчасини киритади. Архетип деб К.Юнг бутун одамзодга хос бўлган ички онгсиз рухий кучларни тушунади. Архетип – шундай бир символик фомулаки, у инсоннинг фаолиятида яққол намоён бўлади, лекин инсон онгсиз кучни тафаккур орқали англаб етмайди.26
Бу онгсизлик ҳолатлари асосида инсон онгида тимсоллар пайдо бўлади ва улар муайян маънога эгадир. Ўз ҳаёти давомида инсон бу символ ва тимсолларга асосланади. Архетип инсоннинг онгсиз руҳий ҳолатида минг йиллар давомида табиат билан бирга муносабатлар ва ўз ҳаёти учун кураши натижасида шаклланиб борган. Шундай архаик тимсолларни инсониятнинг ниҳоятда қадимий руҳий куч – қувватини ўзида мужассам этган ва сақлаб қолган. Энг қизиғи шундаки, К. Юнг архитипларни фақат инсон онгигагина эмас, балки бутун табиатга ҳам хос деб ҳисоблайди ва уни психик феномен ёки ҳодиса деб таърифлайди.
К.Юнг инсоннинг руҳий фаолиятида “коллектив” ва “индивидуал” онгсизлик ҳолатларини ажратади. “Индивидуал” онгсизлик ҳолатини К.Юнг айрим инсоннинг ҳаётий тажрибасида мавжуд бўлган англаб етилган билим бўлиб, вақти ўтиши билан бу билим сиқиб чиқарилган ва онг остига ўтиб кетган. Бу ҳолат онгсизлик ва онглилик чегарасида мавжуд бўлади.
Аналитик психологиянинг марказий тушунчаларидан бири “коллектив онгсизлик” тушунчасидир. “Коллектив онгсизлик” тушунчаси инсониятнинг бутун тарихий, ижтимоий, миллий, ирқий хотирасини ва жамийки ўтмишдаги тирик мавжудотлар хотирасини ўз ичига қамраб олган. Бу “коллектив онгсизлик” хотираси инсоннинг бутун ижтимоий фаолияти ҳамда миясининг тузилиши ва генларнинг тартибини ўз ичига олади.
Айнан “коллектив онгсизлик” барча бошқа архетипларнинг асосини ташкил этад ва бу асосдан улар озуқа оладилар.
“Архетип” ва “коллектив онгсизлик” тушунчаларини К.Юнг бутун инсониятга хос бўлган тасаввурни тимсоллар орқали ифода этиш учун киритади. Коллектив онгсизлик тушунчасини амалий жиҳатини К.Юнг диний қарашлар орқали очиб беради.
Коллектив онгсизлик тушунчаси мифологик тушунчаларни ўз ичига олади. Бу тимсоллар орқали эса у инсониятнинг руҳий ҳаётини ташкил этади. Шундай қилиб, коллектив онгсизлик ва архетип тушунчалари бутун инсониятнинг руҳий ҳолатини ифодалайдиган ғоя ва символлардир. Аналитик психологиянинг асосий тушунчаларидан бирини “комплекс” назарияси бўлиб, у онгсиз руҳий қувватни аниқ бир шаклга киришишини белгилайди. Бу онгсиз руҳий кучлар инсоннинг ҳаётий фаолиятига доимо таъсир этиб боради. Онгсизликнинг энг тубида қачонлардир айрим инсонларнинг ҳаётини ташкил этган рухий қувват ётади.
Буларга “оилавий”, “сиёсий” ва ожизлик комплекси киради. Комплекслар – бу аслида руҳий шайтоний куч-қувват бўлиб, унинг инсоннинг осуда руҳий ҳаётини издан чиқазиб юборади. Бу онгсиз руҳий ҳолатларнинг мавжудлиги ва кучлилиги уларнинг инсон ҳаётидаги онглиллик жараёнларидан устунлиги ва ҳукмронлигини билдиради.
Комплекслар назариясини ишлаб чиқиб, К.Юнг ва унинг шогирдлари онглилик ва онгсизлик ўртасидаги муносабатларни бир-бирига ва руҳий фаолиятга бўлган таъсирини ўрганиб чиқишди. “Комплекс” тушунчаси Ғарбий Европа психологиясида ва медицинасида ниҳоятда кенг тарқалгандир.
Бу тушунчани барча руҳий ҳолатларга нисбатан ишлатила бошлаганда ўзининг онгсизлик ҳолатига нисбатан ишлатилган асл моҳияти йўқолди ва индивидуал онгсизлик “коллектив”, “архетип” тушунчалари билан бир қаторда К. Юнг “персона”, “соя”, “анима”, “анимус”, “ўзлик” каби тушунчаларни ҳам киритди.
Ушбу психологик тушунчаларини таҳлил қилиш учун К.Юнг XVII асрда яшаган япон файласуфи Накоэ Тойининг ижодига мурожат қилди. Н.Тойи инсон шахсида “сохта мен” ва “ҳақиқий мен”ни ажратди. Бу сохта ва ҳақиқий “мен” тушунчалари инсоннинг ўзи хақидаги тасаввурлари асосида шаклланади. Худди шуни К.Юнг “персона” тушунчаси деб белгилайди.
“Персона” тимсоли ўзига хос сохта мослашиш вазифасини бажаради. Ҳар хил вазифаларни бажарганда инсон ушбу сохта мослашишга хос бўлган ниқоблардан фойдаланади. “Персона”нинг асосий вазифаси инсоннинг асл қиёфасини ниқоб остида яширишдир. Бундай ниқоблардан фойдаланиш туфайли инсон ўзи ва бошқалар олдида хақиқий мақсадларни яширади. лекин бу инсоннинг ҳақиқий борлиғи эмасдир. “Персона” – бу аслида жамият ва шахс, коллектив ва индивидлар ўртасидаги келишувдир. “Персона”нинг асл мақсади атрофдагиларни завқлантириш ва ҳайратлантириш орқали ўзининг асл қиёфасини яширишдир. Агар “персона” билан инсон шахсидаги “мени” айнан бир нарсага айланса, унда инсон жамиятдан бегоналашиб қолади. Бу ҳолда инсон ўзининг индивидуал “мен”лигини йўқотади. “Соя” тушунчаси онгсизликнинг энг салбий томонларининг тимсолидир. “Соя”нинг манфаатлари жамиятга зид келади. К.Юнг ёзади: “Соя” тушунчаси деб, мен инсон шахсидаги энг салбий томонларини тушунаман27.
“Соя”деб инсоннинг онгсиз фаолияти тубида яширинган энг салбий, ёвуз кучлари назарда тутилади. “Соя”нинг салбий жамиятга зид келадиган томонлари очиқ-ойдин кўзга ташланмайди, чунки улар “персона” ниқоби остида яширинган. Лекин бундай ҳолатларда инсоннинг ички дунёсида иккита бир-бирига зид бўлган қиёфа пайдо бўлади. Бу эса инсоннинг психик ҳолатини невроз касаллигига олиб келади. Инсон “соя”си унинг ички дунёсидаги хотиржамлик ва мувозанат ҳолатларини бузиб, ёвуз ва салбий кучларни жунбушга келтиради. Шунинг учун амалий психология “инсоннинг ҳақиқий мени” ва “соя”си ўртасидаги муносабатларни келиштиришга ҳаракат қилади.
“Анима” ва “анимус” тушунчалари абстракт тимсоллар бўлиб, аёлларда эркакларга хос ва эркакларда эса аёлларга хос бўлган хислатларни ифодалайди. Улар инсоннинг ички ҳаётидаги ўхшаш муносабатлар ва бирликни ифодалайди. Улар қадимги даврларда пайдо бўлган эркаклар ва аёллар ўртасидаги муносабатларни келиштиришга қаратилган эди.
Агар эркак ўз тасаввурида аёлнинг “идеал” тимсолини ҳаётдаги реал аёлга нисбатан қўлласа, бу унинг ҳафсаласини пир бўлишига олиб келади.
“Ўзлик” тушунчаси инсоннинг марказий архетипларидан биридир. Унинг атрофида инсоннинг энг яхши, ижобий хислатлари мужассам бўлади. К.Юнг ушбу тушунчани қадимги ҳинд упанишадалар матнидан олиб фойдаланади. Бу тушунча инсоннинг моддийлигини англатади. Бу архетип орқали К.Юнг инсоннинг хилма хил тимсолларини ифодалайди. Энг асосий тимсолардан бири – илоҳий доира бўлиб, у “мандала” деб аталади.
“Ҳиндларнинг муқаддас китобларида ёзилишича, “мандала” илоҳий доира бўлиб, бутун коинотдаги куч-қувватни ўзида мужассам этади. К.Юнг архетипларни тушунтиришда Шарқ дунёқарашидаги хилма-хил тимсол ва сиймолардан кенг фойдаланади. К.Юнгниг фикрича, “карма” тушунчаси қадимги ҳинд фалсафасининг асосий тушунчаларидан бири бўлиб, хилма-хил архетипларни тушунтириш учун калит вазифасини бажаради.
К.Юнгнинг таъкидлашига, “мен” инсон онгининг маркази бўлса, “Ўзлик” инсон руҳиятининг марказидир. Шундай қилиб, “ўзлик” тушунчаси онглилик ва онгсизликни бирлаштирувчи марказ вазифасини бажаради. “Соя” ва “персона” тимсолларидан йироқда бўлган инсоннинг моҳиятини “ўзлик” тушунчаси ташкил этади. “Ўзлик” инсон ички дунёсидаги хотиржамлик ва мутаносибликни ташкил этади. Инсондаги онглилик ва онгсизлик кучларини “ўзлик” мувозанат ҳолатига келтиради ва унинг ҳаётини белгилайди. Бундан ташқари, “ўзлик” инсон ҳаётини бир бутунликка, мутаносибликка олиб келади. К.Юнгнинг фикрича, инсоннинг онг ости тасаввурида “ўзлик” билан биргаликда “соя”даги барча ёмон хислатлар юзага чиқади. Натижада инсоннинг ички дунёсида мукаммал ва мукаммал бўлмаган ижобий ва салбий ҳис-туйғулар юзага келади.
Шундай қилиб, инсон шахсиятининг таркиби хилма-хил бўлган тизим ва тимсолларга ажралиб кетади. К.Юнг уларни бирлаштиришга ҳаракат қилади. К.Юнг жамият ва шахс ўртасидаги мутаносибликни “ўзлик” тушунчаси орқали ахтаради. Инсон ўзлиги орқали ижтимоий мавжудотга айланади. Ўзидаги эгоистик ҳис-туйғуларни камайтиришга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, К.Юнгнинг “архетиплари”га ворисийлик хусусияти хосдир.
Архетипларнинг барчаси инсон ички дунёсининг ажралмас бир бўлаги бўлиб, улар азалдан мавжуддир. Улар инсоннинг фақат табиий асл ҳолатидагина юзага чиқади. Шунинг учун К.Юнгнинг аналитик психологиясида инсоннинг онгллиги иккинчи даражага сиқиб чиқарилган.
К.Юнгнинг ижодида “индивидуализация” тушунчаси муҳим ўрин эгаллайди. Шу тушунча орқали К.Юнг инсоннинг ижтимоий ва хусусий ҳаёти ўртасидаги фарқни тушунтиришга ҳаракат қилади.
Ғарб жамиятида ҳукмрон қадриятлардан бири бу инсон шахсий ҳаётига аралашмасликдир. Бу эса, ўз навбатида, хусусий ҳаётни ижтимоий ҳаётдан устуворлигига олиб келади. Бундай хусусий ҳаётни ижтимоий ҳаётдан устуворлиги, инсоннинг жамиятда эгаллаган ўрнига салбий таъсир этади ва индивидуализация тушунчасига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Индивидуализация тушунчаси бир томондан жамиятдаги инсон шахсий эркинлигига зид келмайдиган қонун-қоидаларни тақозо этса, иккинчи томондан, инсоннинг ички дунёсида “ўзлик” ҳолатига етишишни англатади, бу эса ўз навбатида инсоннинг руҳий ривожланишида энг юксак даражага кўтарилишини англатади ва ниҳоят, инсоннинг ички дунёсида ижтимоий ва индивидуал, коллектив ва хусусий муносабатлар мутаносиблик ҳолатига келади ва инсон ўз қалбида илоҳий тимсолни кашф этади.
Шундай қилиб, К.Юнгнинг ижодида барча муносабатларни ва тимсолларни бирлаштирувчи куч инсоннинг қалбида яшовчи худодир. Юнгнинг аналитик психологиясида ўзлик ва худо тушунчалари айнандир. Табиийки, Юнгнинг ижодидаги ўзлик ва худо тушунчаларининг айнан бўлиши тасодифий эмас. Зеро ўзликни ахтариш инсонни диний муаммоларга олиб келади. Анъанавий диний таълимотларда барча архетиплар бирлашади.
К.Юнгнинг худо ҳақидаги тасаввурлари христиан динининг анъанавий тасаввурларидан кескин фарқ қилади, чунки уларда худо табиат ва инсоннинг ички дунёсидан ажратилгандир. К.Юнг тасаввуридаги худо эса, инсон қалбида мавжуддир, у инсон қалбини барча иллатлар ва ёвузликлардан поклайди, инсон шахсиятини идеал даражасига яқинлаштириб боради, чунки худонинг ўзи ушбу идеалдир. Бу эса, ўз навбатида инсон ўзининг ички дунёсида ўз ибтидоси бўлган худога етишади. Шу орқали эса, барча ахлоқий меъёрларни ва қадриятларни ўз қалбида кашф этади. У ўзининг эътиқодига ҳам шу орқали эришади.
Шундай қилиб, К.Юнг диндаги анъанавий худо тимсолидан четлашиб, ўзининг худо ҳақидаги ахлоқий тасаввурларини яратди. Улар орқали эса замонамиздаги барча мураккаб ижтимоий ва шахсий муносабатларни ечимига калит топади.
К.Юнг Ғарб ва Шарқдаги анъаналарни бирлаштириб, умуминсоний қадриятлар даражасига кўтаради.
Инсон табиатининг руҳий жихатларини таҳлил қилар экан, индивидуал психология асосчиси Адлер ижтимоий муносабатларни бу жараёндаги муҳим ўрнига ўз эътиборини қаратади. Инсон азалдан ижтимоий мавжудот бўлиб келган, фақат ибтидоий жамоанинг мавжудлиги туфайли аждод- авлодларимиз табиий қийинчиликларга қарши курашиб эсон омон қолиб келган. Адлер таъкидлашича Ер юзидаги барча мавжудотлар ичида инсон энг заифидир, у ўзининг жисмоний ожизлиги туфайли атроф-муҳит шароитларига мослашаолмайди. Аммо айнан ижтимоий ҳаёт инсонга маданиятни ва тафаккурни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиб берди.
Қадимги замонларда инсонлар табиий муҳитга мослашиш учун катта жамоалар бўлиб яшашар ва бу жамоаларда меҳнат тақсимоти мавжуд эди. Айнан меҳнат жараёнини бўлиниши ва жамоаларнинг мавжудлиги маданиятнинг пайдо бўлишида муҳим омил бўлган. 28 “Хайвонот оламини кузатар эканмиз муҳим бир қонун-қоидага эътиборимизни қаратамиз, яъни хайвонат оламининг айрим турлари ва вакиллари ҳаёт учун бўлган курашда жамоаларга бирлашар экан, қўшимча куч қувватга эга бўлади. Аллақачон жисмоний ожиз хайвонларни ёлғиз яшамаслигига Дарвин эътиборимизни қаратган эди. Инсон зоти ёлғиз яшамаганлиги учун, биз уни шундай жисмоний ожиз мавжудотлар тоифасига киритамиз”.
Тафаккурни ижтимоий ҳаётда биринчи даражали ўрин эгаллашига инсонинг жисмоний номукамаллиги ва табиий кучлар олдидаги заифлиги сабаб бўлди. Тафаккури ёрдамида инсон меҳнат қуролларини яратиб, улар ёрдамида табиий муҳитга таъсир қилиб, уни ўзгартира бошлади. Натижада инсон маданиятни ва унинг энг юқори босқичи бўлган цивилизацияни яратди ва унинг ўз ҳаёти учун қулай шарт шароитларидан фойдаланиб келмоқда.
Адлер жамиятнинг мантиқий ривожланишида инсон тафаккурига хос бўлган мантиқий жараённи кўра-билади. Адлер ижтимоий ва руҳий ҳаётнинг ривожланишида иқтисодий омилларга биринчи даражали ўрин ажратади. Адлер шундай деб ёзади:29 “Айнан тафаккур инсон каби ожиз мавжудотга табиий муҳитга мослашиш учун имконият яратиб берди. Агар ибтидоий инсон табиий муҳофаза воситалари тиш тирноқ ва шохлардан фойдаланганлигида, у ўз душманларини енгишга қийналган бўлар еди.”
Интеллектуал ҳаётнинг ривожланиши ижтимоий ҳаётнинг мураккаблашишига ҳам олиб келади.
Илм фан тараққий этади, янги мулк шакллари пайдо бўлади. Буларнинг барчаси ижтимоий ҳаётни мурракаблашишига, хилма - хил зиддиятларни пайдо бўлишига олиб келади.
Ижтимоий ҳаётнинг яна бир маҳсули сифатида тил пайдо бўлади, Адлер уни жамиятдаги муҳим ўрнига эътибор беради. Тил жамиятда инсонлар ўртасидаги муносабатлар натижасида пайдо бўлади, тил воситасида инсонлар ўз фикирларини ва ҳисиётларини ифода этадилар. Ҳеч қандай мантиқий фикр юритиш тилсиз ифода этилмайди. Тил меҳнат қуроллари ва тафаккурнинг ривожланиши билан бирга тараққий этади. Адлер жамият билан алоқаси узилган шахсларда нутқнинг аста секин йўқолиб боришини мисол сифатида келтиради. Уларнинг гаплари нўноқ бўлиб, дудуқланиш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Адлер бу борада шундай деб ёзади: 30“Ёлғиз яшаган кимсаларда нутқ йўқолади; у фақат жамиятда яшаган одамларгагина зарурдир. Тил инсонларни жамиятга боғловчи бир бирига воситадур”.
Адлернинг таъкидлашича жамиатдаги тотем, табу, хурофот, урф-одат каби инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган қонун қоидалар жамиятдаги тушунчаларига тўғри келиши ва уларга бўйсиниши керак. Адлер бу фикрни дин муносабати билан қайд этган эди. Адлер инсонни жамиятга мослашишини энг муҳим руҳий вазифа деб билган. Адлер адолат ва мурувват инсоннинг энг эзгу фазилатлари бўлиб, улар унинг ижтимоий шарт-шароитларидан келиб чикади деб ҳисоблар эди.
Ижтимоий шарт-шароитлар инсон табиатини шакллантириб унинг хатти - ҳаракатларига йўналиш беради. Маъсулият, садоқат, самимийлик, хаққонийлик каби эзгу фазилатлар жамиятдаги тамойиллар заминида пайдо бўлади ва сақланади. Инсон табиятидаги жиҳатларни фақат жамият кўзгусида акс эттириш ва шу орқали уларга баҳо бериш мумкин. Илм-фан, техника ва санъатдаги ютуқлар фақат жамият томонидан тан олинганидан сўнг тасдиқланади ва ижобий баҳо олади. Инсон хатти -харакатларини баҳолаш мезони унинг жамиятга келтирган фойдаси билан белгиланади.
Адлер бу борада шундай деб ёзади:31 “Биз шахсга баҳо беришда ижтимоий идеал тушунчасига асосланамиз, бу идеал эса шахсни жамиатга келтирган фойдаси билан, унинг ижтимоий масъулияти билан белгиланади. Бизнинг ходимимиз Карл Фюртмюллер ибораси билан айтганда бундай шахс ўз ҳаётий ойнасини жамиат қонун-қоидаларига асосан олиб боради”.
Адлер фикрича баркамол инсон шаклланиши учун шахс ўзини жамият олдидаги масъулиятини, ўзини инсониятнинг ажралмас бир бўлаги эканлигини ҳис килиши керак.
Жамият бизларга бир қатор талаблар қўяр экан улар бизнинг ҳаёт тарзимиз ва ақлий ривожланишимизга таъсир этади. Шахс ва жамиятни бирлаштирган нуқта, Адлер фикрча, бу одамларни икки жинсга ажралишидир. Эр ва хотин ташкил этган жамоада шахс ўз ҳаётий эхтиёжларини қондиради, ўзига ишонч ҳосил қилади ва бахтиёр бўлишга ҳаракат қилади. Шахс жамиятга мухтожлигини биз ёш боланинг катталарга нақадар муҳтожлигида кўришимиз мумкин.
Жамиатдаги меҳнат жараёнини бўлиниши инсонларни бир биридан ажратмайди аксинча уларни бир бирига боғлайди ва инсоннинг жамият олдидаги вазифалари шу омил билан белгиланади. Ҳар бир одам ўз якинлларига ёрдам бериши ва ўз биродарларини ҳис қилиши керак. Шахслараро муносабатлар айнан шу талабларга асосланади. Шахслараро муносабатларни таҳлил килар экан Адлер уларнинг илдизини илк бор болалик чоғларидан ахтаради. Инсоннинг ижтимоий табиати ва фаолиятини ўрганишда Адлер ўзининг ёш болалар руҳий хаётини ўрганишга бағишланган тажрибаларига асосланади. Адлер илк бор болалик чоғларида инсон руҳий ҳаётининг ривожланиш жараёнидаги муҳим омилларини таҳлил қилади.
Ёш бола жамиятнинг ёрдамидан фойдаланади ва шу билан бир қаторда унинг олдидаги ўз масъулиятини ҳис қилади.
Боланинг инстакларини , ҳис туйғуларини қониқтириш йўлида бир қатор тўсиқлар туради.
Адлер фикрича инсон ёшлик пайтидаёқ ундан ташқари бошқа одамлар борлигини ва улар ўз эхтиёжларини тўла тўкис қондиришларини англаб етади.
Бола ўз руҳий ҳаётини тўғри ривожланиши учун бошқа болалар ва катталар билан муроса қилиши кераклигини англаши лозим. Адлер бу борада шундай деб ёзади: 32“Инсон қалби бундай вазиятларда иложи борича кам жароҳатлар олиши керак, у бошқа одамлар қалби билан тил топишиши лозим. Шу орқали бола қалби хам ҳаётидаги ўз орнини топаолади ва келажакда жамиятдаги ўрнини эгаллайди”.
Адлер болаларнинг икки руҳий тоифасини ажратади. Биринчи тоифадаги болалар ўзига ва ўз атрофидаги одамларга ишонч ҳосил қилади. Иккинчи тоифадаги болалар жисмоний камчиликларга эга ва уларнинг атроф муҳити тўла тўкис эмас.
Биринчи тоифадаги болаларда ижтимоий манфаат ҳис-туйғуси ва ижтимоий фаолият ривожланган. Иккинчи тоифадаги болаларда эса ижтимоий манфаат ва ижтимоий фаолият ривожланмаган. Бу тоифадаги болаларда эгоистик ҳис- туйғуси кучли ривожланиб боради. Бундай болаларда эгоистик ҳис -туйғуни ривожланишига қандай омиллар сабаб бўлган.
Бола ривожланишининг асосий омилларидан бири бу ўз ожизликларини бартараф этишдир. Бу кемтиклик, ожизлик ҳис- туйғусини тўлдириш ва бартараф этишдан юзлаб хилма хил қбилиятлар озуқа олади.
Болалар ўз шахсий ҳаётларда хилма хил вазиятларда бўладилар. Айрим ҳолатларда болани ўраб турган атроф - муҳит унинг қалбида ваҳима ва қўрқув уйғотади. Бундай паришонхотир таассурот боланинг номукаммал таъсирланиши натижасида пайдо бўлади. Агар тўғри тарбия натижасида бола тапассуротларини ўзгатираолмаса у доимо оламни ўзига ёт бегона олам сифатида ҳис қилади. Бола ўз ҳаётий йўлида учратган хар бир кийинчилик уни ташқи оламдан узоқлаштиради ва бу олам унга ёвуз, бегона бўлиб кўринади. Бундай ҳолат кўпинча жисмоний камчиликлар билан туғилган болалардан кўп учрайди.
Адлер бундай болаларга қуйидагича таъриф беради: 33 “Жисмоний камчиликлар билан туғилган болалар, соғлом болаларга нисбатан, дунёга бутунлай бошқа муносабатда бўладилар. Бундай жисмоний ожизлик секин тутилиб қилинувчи харакатларда, тана жисмларининг касалликларида ва хар хил касаликларга қарши курашувчанликнинг пасайишида билинади ва бу эса ўз навбатида болани кўп касал бўлишига олиб келади”.
Бундай ҳолатларда боланинг яқин одамлари, айниқса ота-онасининг унга бўлган муносабати катта ахамиятга эгадир. Ота-она томонидан хаддан ташқари қаттиққўл муносабат ва улар томонидан кўйилган талабларни тушунмаслик болада қўркув ва ёлғизлик туйғусини юзага келтириши мумкин. Буларнинг барчаси эса унинг атроф -муҳитга мослашишини ва ижтимоий фаоллигини секинлаштиради.
Адлер фикрича боланинг ижтимоий муҳитга мослашишига, фаол ҳаракат қилишга, жамиятда ўз ўрнини топишига икки турдаги сабаб халақит беради. Биринчидан бу боланинг ёмон моддий ва ижтимоий шароитлари ва унинг оиласидаги руҳий тушкунлик кайфиятлари. Иккинчидан эса бу боланинг ўзидаги жисмоний ожизликлар ва бола чалинадиган касалликлар.
Бундай жисмоний ожизликлари мавжуд бўлган болаларни ўрганар экан Адлер улар бир мунча вақт ўткандан кейин ўзларидаги онгсиз компенсатор механизмлар туфайли ҳамда яширин ҳолатда мавжуд бўлган руҳий қобилиятлар эвазига ўз камчиликларини енгиши мумкин деб ҳисоблайди. Буларнинг барчаси келажакда болаларни ижтимоий муҳитга мослашишини ва ижтимоий фаолиятини кескин яхши томонга йўналтиради. 34 “Бундай ҳолат юзага келиши учун болада кучли умидсизлик кайфияти бўлмаслиги керак, акс ҳолатда бу унинг келажакдаги ҳаётига салбий таъсир қилиши мумкин. Жисмоний камчиликлардан ташқари иқтисодий қийинчиликлар ҳам вазиятларни мурраккаблаштириши мумкин”.
Боланинг ижтимоий фаоллигини шаклантиришга халақит берувчи тўсиқлардан яна бири-бу унинг оиласида меҳрнинг йўклиги ёки танқислигидир. Бу эса боланинг табиатида бемеҳрликни, бошқа одамларга нисбатдан қўполикни пайдо бўлишига олиб келади. 35 Бундай болалар ўз ҳиссиётларини юзага чиқаришга қўрқадилар чунки уларнинг назарида бошқаларга меҳр кўрсатиш кулгули кўриниши мумкин. Улар ўз табиий меҳрибончиликларига қарши курашар эканлар, худда душманга қарши курашгандай бўладилар”.
Бундай натижага боланинг оиласидаги нозик ҳис-туйғуларга нисбатан менсимаслик хам олиб келади. Шундай қилиб Адлер фикрича боланинг ижтимоий ҳис-туйғуси ва фаоллиги ривожланиши учун у ўз оиласида меҳр-мухаббат ва эътиборни ҳис қилиши керак.
Ўз оиласида меҳр-мухаббат ва эътибор ишонч каби ҳис-туйғуларни кўрган инсонгина бошқа одамларга эътиборли ва меҳрибон бўлиши мумкин.
Акс ҳолда бола кемтиклик ҳис-туйғуси таъсирида вояга етади, бу эса унинг келажакдаги ҳаётига салбий таъсир кўрсатади ва унинг бошқа одамларга бўлган мунособатларини бузади.36 “ Шундай килиб боланинг илк бор чоғларидаёк унинг келажакда меҳрибон инсон бўлиб вояга етилиши учун тўсиқлар бўлиши мумкин”. Қаттиқ кўл тарбия натижасида боланинг ўз яқинлари билан бўлган мунособатлари ёмонлашади ва у аста секин ўзини ёлғиз ҳис кила бошлайди, бу эса келажакда унинг руҳий камол топишига ва жамиятдаги ўз ўрнини эгаллашига сарбий таъсир кўрсатади”.
Шахснинг ижтимоий фаоллигини шакланишига боланинг оилада эрка-тантиқ бўлиб ўсиши ҳам тўсқинлик қилади. Эрка-тантиқ бола ўзига эътибор талаб қилади, агар у эътиборга эришолмаса хилма-хил усуллардан фойдалана бошлайди.
У атрофидагиларнинг эътиборини ўзининг камсуқум, одобли хатти- ҳаракатлари билан тортади ёки аксинча ўзининг қулоқсизлиги билан ҳамманинг эътиборига ташланади. Иккала ҳолатда ҳам бола ўз яқинларининг эътибор марказига тушишга харакат қилади. 37 “ Биз шундай хулосага келишимиз мумкин, агар боланинг руҳий қиёфаси шаклланган бўлса у ўз мақсадларида хилма-хил усуллардан фойдаланиши мумкин. Ўз мақсадларига эришиш учун бола жамият манфаатларига зид бўладиган йўналишда ҳаракатланиши мумкин, лекин худда шу мақсадларга эришиш учун бола ниҳоятда тарбияли, одобли инсон бўлишга ҳаракат қилиши мумкин”.
Юқорида кўрсатилганлардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкин, шахснинг ижтимоий фаолиятига тўсқинлик қилувчи иккала тўсиқ ҳам ташқаридан қараганда хар хил бўлса хам, улар ўз моҳияти жиҳтидан бир хилдир. Бу иккала тўсиқ ҳам меҳрнинг хаддан ташқари кўплиги ёки унинг йўқлигидир. 38 “Тантиқ болада меҳрга ташналик хаддан ташқари кўп бўлиб у ўз яқинларидан бирига қаттиқ боғланиб ундан ажралишни хохламайди. Нотўғри талқин қилинган шахсий тажрибадан келиб чиқиб, бола ўз муҳаббатига хаддан ташқари юқори бахо бериб бошқаларни ўз олдида масъулдир деб ҳисоблайди”.
Фрейд билан мунозара қилиб, Адлер ижтимоий фаолликни баркамол инсонинг тарбиясида энг муҳим омил деб ҳисоблайди. 39 “Адлер фикрича боланинг меҳри ўз танасига эмас, балки бошқа инсонларга қаратилган. Ижтимоий фаоллик боланинг нутқида икки яшар пайтидаёқ кўзга ташланади. Фақатгина кучли руҳий касаллик инсон шахсида ижтимоий фаолиятни заифлаштириши мумкин чунки ёшлик пайтидаёқ инсоннинг руҳий табиатида ижтимоий манфаат ва ижтимоий фаолият ҳис туйғулари кучли илдиз отган.”
Ижтимоий фаолликни руҳий ҳолат сифатида таҳлил қилар экан, Адлер бу муҳим руҳий ҳолат олдин оилада, кейин эса мактабда шакилланади деб ҳисоблайди. Ижтимоий манфаат туйғусини тўғри шакланишига оиладаги нотўғри тарбия сабаб бўлади, хусусан бунда ота онанинг тарбиявий хатолари муҳим сабабларидан биридир. Болада жамоавийлик ҳис туйғусининг етарли даражада шакланмаганлиги келажакда, айниқса мактабга кирган пайтида сезила бошлайди.
Ижтимоий манфаат ҳис-туйғуси Адлер фикрича аслида жамоавийлик (коллективизм) ҳис туйғусидир, ўзининг жамиатга мансублиги ва фойдали харакатлар қилиши орқали бу ҳис-туйғу намоён бўлади. Намунали мактаб шахс ва жамият ўртасидаги энг яхши воситачи бўлиши мумкин, деб таъкидлайди Адлер. Аммо Адлернинг таъкидлашича бундай намунали мактаблар реал ҳаётимизда мавжуд эмасдир.
Агар бола йиллар давомида ўз оиласининг эътибор марказида бўлган бўлса, у мактабда хам ҳамманинг эътиборини ўзига қаратмоқчи бўлади. Боланинг худбинлиги, манманлиги унинг бошқа одамлар билан муносабатларини бузилишига олиб келади, кейинчалик эса бундай бола одамови, бошқалардан бегоналашган, ёлғиз шахсга айланади. Оиладаги барча зиддиятлар, тарбиявий камчиликлар кейинчалик боланинг ҳаётида, айниқса мактаб давридаги ҳаётида яққол қўзга ташлана бошлайди. Адлер таъкидлашича: 40 “Бола тарбиясидаги хатоларни айниқса мактаб яққол кўрсата олади, чунки унинг ўзи болалар учун намунали ҳаёт тарзини бераолмайди. Бошқа болалар билан мулоқат қилишга ўрганмаган болалар мактабга кирганларидан кейин ўзларини ёлғиз сезадилар. Натижада уларга бўлган муносабат бошқача бўлади, бу эса уларнинг дастлабки ёлғизлигини кучайтириб боради”.
Тантиқ болалар, ҳамда оиласида эътиборсиз колган болалар, мактаб жамоасида ўз муносабатларини тўғри йўлга қўйишга анча мунча қийналадилар. Улар жамоада ўрнатилган тартиб қоидаларга бўйсиниш ўрнига , енгил-елпи хатти- харакатлар қилиб, улар орқали мактаб жамоасида ўз мавқеларини кўтаришга харакат қиладилар. Натаижада бундай болалар тарбияси ёмон, одобсиз болалар тоифасига киритиладилар.
Адлер таъкидлашича, болаларнинг ёш пайтидан бошлаб жамоавийлик ҳис- туйғусини тарбиялаш керак. Бу эса ўз навбатида болалар табиатида ижтимоий манфаат ҳис туйғусини кучайтиришга ёрдам беради, улар ўз шахсий манфаатларидан жамият манфаатларини устун қўядилар, натижада уларнинг руҳий ҳаётлари камчилликсиз, тўфонларсиз кечади.
Шахснинг дўстлик, ҳалоллик, камтарлик каби эзгу фазилатларга бефарқлиги, уни жамият ҳаётидан узилиб колганлигидан далолат беради.
Шахснинг жамиатдан бегоналашуви ушбу ҳолатлар билан чегараланмайди.
Жамият, Адлер фикрича, объектив реаллик бўлиб, атрофимиздаги бутун дунёни, табиатни ўз ичига олади. Жамиятдан бегоналашган шахс табиатдан ҳам бегоналашади, натижада у ёлғизланиб колади.41 “Бизнинг омадларимиз, ютуқларимиз фақат хоҳишларимизга эмас балки атрофимиздаги борлиққа хам боғлиқдир. Шунинг учун шахснинг қандай фаолият билан шуғулланиши ҳақидаги саволга жавоби унинг феъл-атвори руҳий ҳолатлари ҳақида мутахассис-рухшунос олимга етарли даражада маълумот беради”.
Инсон ўз ҳаётида бирон -бир мақсад қўяр экан, унинг ижтимоий манфаати ўз олдига кўйган мақсадга бевосита таъсир этади. Агар инсон ўз олдига жамиятга фойда келтириш каби эзгу мақсадни қўйса, бу мақсад унинг бутун ҳаётини белгилайди.
Бу борада Адлер қўйидаги фикрни айтиб ўтади:42 “Агар инсон ўз олдига яқин одамларига ёрдам беришни мақсад кидиб қўйса, ушбу мақсад ҳаётнинг ижобий томонларига йўналтиради ва инсоннинг ҳаётидаги барча муамоларни ҳал қилишда эзгулик сари етаклайди. Шахс ўз муамоларини хал қилишда ижобий харакат қилади натижада инсон ўзининг бошқа одамларга керакли бўлганлигидан, ҳаётда келтираётган фойдали ишларидан бахтли бўлади, хар ҳолда у ўз ҳаётидан мамнун бўлади. Агар шахснинг фаолияти бошқа йўналишга қаратилса у яқинларига ёрдам бериш ўрнига, фақат ўз фойдасини ўйласа, бундай шахс мураккаб муамоларни ҳал этолмайди ва бошқаларга ёрдам беришдан олинадиган лаззатланиш туйғусини ҳис қилмайди.”
Юқорида қилинган таҳлилдан келиб чиқиб қуйидаги хулосалар қилишимиз мумкин:
Инсон табиатдан туғма равишда ижтимоий мавжудотдир бу унинг табиатида генетик тарзда мавжуддир.
Ижтимоий мавжудот бўлганлиги учун инсон жамиат билан алоқаларини тўғри шаклантириши лозим, яъни унинг фаолияти жамиятга фойда келтириши керак.
Ижтимоий манфаат Адлер фикрича жамиятга фойда келтирувчи фаолият бўлиб, инсонни баркамол шахс бўлишига имконият беради.
Ижтимоий манфаат туйғуси инсонни табиат ва дунё билан бирлаштиради, унинг ҳаётига маъно беради, яқин одамлари ва барча атроф мухитдан бегоналашишга йўл қўймайди. Ижтимоий манфаат туйғуси Ижтимоий фаоллик инсонни баркамоллик сари етаклайди.

Мавзу бўйича саволлар.


1.
1.
Баркамол инсон Адлер фикрича, жамиатга, табиатга , ўз яқинларига, ёру- биродарларга ёрдам берувчи шахсдир.
Шундай қилиб, биз

Мавзу бўйича саволлар.



  1. Онг ва онгсизлик тушунчаларига таъриф беринг.

  2. Фрейд таълимотида онг ва онгсизлик тушунчаларининг таърифини беринг.

  3. Карл Юнг таълимотида онгсизлик қандай тушунилган,.

  4. Карл Юнгнинг архетиплар хақидаги таълимотини таърифлаб беринг.

  5. Альфред Адлер инсоннинг кемтиклиги хақидаги таълимотини таърифлаб беринг.

Мавзу 5.



Download 317,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish