Лойиҳа номи
|
“Insecta” компьютер дастури ёрдамида ҳашаротларнинг ривожланиш муддатлари ҳамда миқдор зичликларини олдиндан башорат қилиш
|
Қисқача мазмуни
|
Тут парвонаси диапаузадаги қуртларнинг ноқулай шароитда қишлаб чиқиши ва ғумбакка айланиши тана вазнига кўп жихатдан боғлиқ. Тут парвонаси қуртларининг бош капсуласи эни ҳар бир ёшда ўзига хос ўлчамга эга бўлиб, уларнинг ёшини аниқлашда мухим кўрсаткич хисобланади. Тут парвонасининг тўлиқ беш ёшни ўтаб дипаузага ҳолатига ўтган қуртларида бош эни ўлчами тана вазнига боғлиқ ҳолда 1,4-1,6 мм оралиғида бўлади. Қуртларнинг тана оғирлиги қанчалик камайиб кетишидан қатъий назар бош капсуласи эни ёшга хос ўлчамда сақланиб қолади. Куз мавсуми охиридан баҳорга қадар бўладиган ноқулай шароитларда қишлашга ўтган дипаузадаги қуртлар сараланиб боради. Қишлаётган қуртларнинг кейинги ривожланиш хусусиятларини олдиндан башорат қилишда намуна учун олинган қуртларнинг тана оғирлигини ўлчаш самарали натижа бермайди. Чунки, диапаузадаги қуртларнинг оғирлик ўлчами кенг ўзгарувчанлик чегарасига эга (30-50 мг оралиғида). Қулай шароитда оғирлиги 35 мг га тенг бўлган диапаузадаги қурт қишлаб чиқиши ҳамда ғумбакка айланиши мумкин. Ноқулай шароит таъсирига тушиб қолган 50 мг га тенг қишлаётган қуртнинг 5-10 мг гача вазин йўқотиши эса, секин-аста ҳалок бўлишига олиб келади. Лекин, қуртнинг бош капсуласи эни дастлабки вазнига хос ўлчамда сақланиб қолади. Ушбу ҳолат намуна учун олинган қуртларда тана оғирлиги ҳамда бош эни ўлчамлари орасидаги корреляцион боғлиқликни бузилишида яққол намоён бўлади.
|
Кутилаётган натижалар
|
“
x= 37,214+8,6369х-0,3988х2
INSECTA” дастурига қишлаётган ҳашаротларнинг диапаузадаги қуртларининг бош эни ўлчами ва тана оғирлиги кўрсаткичлари киритилса, ўлчамларнинг корреляцион боғлиқлик даражаси ҳисобланиб, ҳашаротнинг қишловдан нормада ривожланиб чиқиши ёки чиқмаслиги тўғрисида аниқ хулоса олиш имконияти мавжуд. Ўсимликларда қишлаётган диапаузадаги қуртларнинг ривожланиш хусусиятларини аниқлаш ҳамда олдиндан башорат қилиш имконияти, зараркунандага қарши кураш чора-тадбирларини қўллашда мухим аҳамият касб этади.
|
Қўлланилиш соҳалари
|
Ўсимликларни ҳимоя қилиш, таълим, илмий-тадқиқотлар
|
ИМО нинг ҳуқуқий ҳимояланиш даражаси
|
Ҳуқуқий ҳимоя қилинмаган.
|
Тайёрлик даражаси
|
Услуб ишлаб чиқилган ҳамда тажрибадан ўтказилган.
|
Амалга ошириш бўйича таклифлар
|
Тадқиқот натижалари зараркунанда ҳашаротларнинг мавсумий ривожланишини олдиндан башорат қилишда қўлланилади.
|
Ҳуқуқларни бериш шакли
|
Шартнома асосида
|
Ҳамкорлик бўйича таклифлар
|
Ўсимликларни ҳимоя қилиш, илмий-тадқиқот муассасаларидан таклифлар кутилмоқда.
|
Қўшимча молиялаш-тиришга эҳтиёж
|
Шартнома асосида
|
Ташкилот номи ва реквизитлар
|
Фарғона давлат университети, биология кафедраси
150100, Фарғона шаҳар, Мураббийлар,19-уй.
тел.: (8 373)244-47-01, E-mail: biol.far@mail.ru
Муаллиф: Каримов Азизбек, БЎМ йўналиши 330-гурух талабаси
|