ИННОВАЦИЯ ВА ИННОВАЦИОН ЖАРАЁНЛАР
Режа
Фан тизимини бошқаришни такомиллаштириш
Тадқиқотлар ва ишланмалар инновациялар
Инновациялар иқтисодиёти
Инновацион жараённинг чизиқли модели
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини инновацион ривожлантиришнинг 2020 йилгача Концепциясида таъкидланганидек, глобал рақобат шароитида шундай мамлакат ғолиб келадики, у ривожланган инфраструктурага эга бўлиб, инновацион ишланмаларни яратиш, тижоратлаштириш ва жорий этиш институтларига таянади. Ҳозирги даврда барча мамлакатлар жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг оқибатларини кам харажатлар билан тугатиш учун ишлаб чиқаришни қайта қуроллантириш ва янги технологияларни ўзлаштириш, уларнинг ҳисобига рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш устида бандлар.
Бугунги кунда республикамизда илмий-тадқиқот олиб борувчи 400 дан зиёд корхоналар рўйхатга олинган. Кейинги 10 йилда илмий-техника дастурларини амалга оширишда 224 та илмий-тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртлари, тажриба-конструкторлик ташкилотлари, тажриба-конструкторлик ва кичик инновацион марказлар қатнашиб келмоқдалар. Ўзбекистоннинг илмий потенциали 36 минг кишидан иборат бўлиб, унда 2549 фан доктори, 9254 фан номзоди ва 15,7 минг тадқиқотчилар мавжуд. Илмий тадқиқотлар Ўзбекистон Фанлар Академиясининг 45 та илмий тадқиқот институтларида, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг (ОЎМТВ) 36 та олий таълим муассасасида (ОТМ), Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 34 та илмий ташкилотларида, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 30 та илмий ва ўқув институтларида, 79 та илмий ва инновацион марказларида ва бошқа улар таркибига кирмайдиган лойиҳа ва тажриба-конструкторлик ташкилотларида олиб борилмоқда. Илмий кадрларни тайёрлашда дастурий ёндашув амалга оширилиб, таълим босқичларида ислоҳотлар чуқурлаштирилмоқда.
Ўзбекистонда таълим соҳасига давлат харажатлари нисбий жиҳатдан юқори ҳисобланади. Кейинги 10 йил мабойнида уларнинг даражаси ЯИМнинг 10 фоизидан ортиқни ташкил этди. Бугунги кунда, БМТ маълумотларига кўра, мамлакатимизда таълимга йўналтирилаётган харажатлар давлат бюджетининг 35 фоиздан ортиғини ташкил этмоқда. Бошқача айтганда, Ўзбекистон давлат бюджетидан ҳар йили 35 фоиз маблағ айнан таълим-тарбия соҳасига йўналтирилмоқда Шунингдек, республикамизда илмий, илмий-техник ва инновацион потенциални яратиш ва тараққий эттириш соҳасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Фан тизимини бошқаришни такомиллаштириш, илмий-инновацион фаолиятнинг қонуний ва норматив ҳуқуқий асосини кенгайтириш, академик ва олий таълим тадқиқотларини такомиллаштириш чоралари амалга оширилмоқда, ишлаб чиқаришнинг инновацион характерини ошириш, ахборот ва инновацион инфратузилмаларини яхшилаш, янги илмталаб корхоналарни яратиш, янги юқори технологияларни жорий этиш ишлари анча фаоллашмоқда.
Минтақаларда илмий лойиҳаларни ташкил этиш ва жорий этиш мақсадида инновацион фаолият ва технологиялар трансферига масъул худудий марказлар ишлаб турибди. Марказлар илмий-техника соҳасидаги мустақил агентликлар бўлиб, улар эркин ва демократик тарзда бошқарилади. Бошқарув таркибига маҳаллий ҳокимиятлар, корхона, илмий ва ўқув юртларининг вакиллари киради. Ҳозирги кунда республикамизда инновацион фаолият ва техника трансфери бўйича 8 та ҳудудий марказ фаолият олиб бормоқда. Улар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё, Кашқадарё, Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларида жойлашган.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси ҳақида гапирадиган бўлсак уларда “билимлар иқтисодиёти”нинг шаклланишида давлатнинг фан соҳасидаги буюртмасидаги улуши камайиб, йирик корпорацияларнинг илмий бўлимлари, кичик ва ўрта миқёсдаги илмталаб фирмаларнинг мамлакат илмий-техник ривожланишидаги ҳиссаси ортиб бормоқда. Республикамиздаги инновацион тараққиёт давлат, кичик бизнес ва фуқаролик жамиятлари институтларининг тизимли ва мақсадга йўналтирилган ҳаракатларига таянган ҳолда давом этмоғи лозим. Бу мақсадларни амалга ошириш учун ОТМда инновацион фаолият, инновацион менежмент, технологиялар трансфери ва тижоратлаштириш, интеллектуал мулк назарияси ва ҳуқуқий асослари, инновацион лойиҳаларни бошқариш, бозорга йўналтириш соҳаларида фаолият юритувчи кадрлар тайёрланиши зарур, ОТМларида шундай курс ва ўқув дастурларини яратиш мақсадга мувофиқ.
Инсон ресурсини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган ёндашув билимлар жамияти концепциясини ташкил қилади ва қашшоқликка қарши кураш самарадорлигини таъминлаб, ривожланиш сиёсати асосини яратган ҳолда, инсон ҳуқуқлари ҳамда асосий эркинликларига тўлиқ риоя қилишни таъминлаши лозим. Негаки, билим ва ривожланиш ўртасидаги боғлиқлик билимлар жамиятини барпо этиш учун асос бўлиб, билим иқтисодий эҳтиёжларни қондириш воситаси ва ривожланишнинг ажралмас бир бўлаги саналади. Ривожланаётган билимлар жамияти марказида сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўсиш суръати қашшоқликка қарши кураш, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларни илгари суриш мақсадлари ўртасидаги ижтимоий боғлиқликни яққол намоён этади.
Сўнгги йилларда янги ҳодисалар ва тушунчаларни ўрганадиган кўплаб илмий адабиётлар пайдо бўлди. Биринчи навбатда, билимларни яратиш ва улардан самарали фойдаланишга бағишланган таржима ишларини қайд этиш лозим. Билимларга асосланган иқтисодиётга бевосита тааллуқли бўлмаган айрим нашрлар интеллектуал капитал ва билимлар менежменти назариясининг у ёки бу жиҳатларини ишлаб чиқмоқда. А.А.Динкин, Н.И.Иванова, С.М.Климовнинг ишлари ушбу мавзудаги дастлабки Россия нашрлари сирасига киради. 2003 йилда Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия давлат хизмати академиясининг муаллифлар жамоаси иши чоп этилди. Шу йили А.Н.Козирев ва В.Л.Макаровнинг фундаментал иши, шунингдек, билимлар иқтисодиёти бўйича ўқув қўлланмаси нашр этилди. БМТ Ривожланиш Дастурининг Россияда билимларга асосланган жамият ташкил топишига бағишланган 2004 йилги йиллик тўплам мамлакат илмий ғоясига жиддий ўзгариш киритди.
Фан билан ишлаб чиқариш ўртасидаги узвий ҳамкорликни таъминлашнинг асосий шартларидан бири технологиялар трансферининг бозор механизмидир. Бу жараённи тезлаштириш учун миллий саноатимизда янги технологияларни яратиш ва мавжудларини қўллашни, олимлар томонидан бизнес таклифларини рағбатлантирувчи механизм яратилиши лозим. Концепцияда таъкидланганидек, бундай механизм сифатида давлатнинг технологиялар трансферини қўллаб-қувватлайдиган илмий ва саноат корхоналарининг консорциуми бўлиши мумкин. Агар корхона янги ишланмани бозорда сотиб олмоқчи бўлса ва олимлар илмий ташкилот вакиллари сифатида илмий тадқиқотларни ниҳоясига етказишда, саноат технологиясини яратишда қатнашмоқчи бўлса, унда бу жараён, лойиҳа давлат томонидан молиялаштирилиши мумкин. Бундай ҳолатда ишланмаларни ниҳоясига етказиш харажатларини қисман ёки тўла давлат қоплаши ( яъни саноат корхонаси ёки илмий-тадқиқот институтининг риски пасаяди), илмий-тадқиқот институти тайёр маҳсулотни сотишдан олинадиган фойдадан ўз улушини олиши мумкин (яъни консорциумда иштирок этиш манфаатдорлиги ошади).
Институционал туб ўзгаришлар, билимлар иқтисодиётининг “ижтимоий капитал” деб ном олган қисмини тадқиқ этиш бўйича ишларни алоҳида блокка ажратиш мумкин[7]. Бу борада Ф.Фукуяманинг ижтимоий капитал сингари тоифани жиддий равишда ривожлантириб, тўлдирадиган иши алоҳида эътиборга лойиқ. Ушбу тоифа Ғарбда иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотларда кенг қўлланилмоқда.
Меҳнатни билимлар билан алмаштириш олимларга меҳнат фаолиятини ижодкорлик, инновациялар, ғояларни ишлаб чиқиш бўйича ажралиб турадиган янги фаоллик турига алмаштириш мумкинлиги ҳақида гапиришга асос бўлади. Бу ерда гап ахборот тўплаш ва уни қайта ишлаш бўйича тан олинган ҳамда маънавий йўналтирилган фаолият – интеллектуал фаоллик ҳақида бормоқда.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, билимларни яратиш ва улардан фойдаланиш нуқтаи назаридан тармоқларни билимларни ишлаб чиқарувчилар ва истеъмол қилувчиларга таснифлаш мумкин. Биринчи гуруҳга ахборот-коммуникация технологиялари, илм-фан ва илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари (ИТТКИ), таълим, юқори технологик ишлаб чиқариш, нано ва биотехнологиялар (мутахассислар, муҳандислар, илмий ходимлар, дастурчилар, дизайнерлар, профессор-ўқитувчилар ва ҳоказолар)ни киритиш мумкин.
Билимларга асосланган иқтисодиёт тўртта омил – ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, инновацияларни ривожлантириш, ишчи кучини сифатли ўзгартириш, иқтисодий юксалиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга таянади. Янги иқтисодиётда билимлар товарга айланади ва у алоҳида капиталдир. Билимлар ижтимоий товар ҳисобланади. Бу билимлар ўзлаштирилгач эса, улар нолинчи маржинал харажатларга эга ижтимоий товарга айланади. Шу сабабли, янги билимларни яратувчи ахборот, билимлардан бепул фойдаланишни чеклаш, яъни муаллифлик ва янгиликни патентлаш муаммосига дуч келади.
Янги иқтисодиётда тармоқлар икки гуруҳга бўлинади: билимларни ишлаб чиқувчилар ва истеъмолчилар. Билимларни ишлаб чиқувчи гуруҳларга ахборот-коммуникация технологиялари тармоғи, муҳандислар, илмий ходимлар, дастурчилар, дизайнерлар ва бошқалар меҳнат қиладиган илмий муассасалар киради. Ахборотни бошқарадиган, қайта ишлайдиган ва тақсимлайдиган соҳалар, яъни телекоммуникациялар, банклар, реклама агентликлари, суғурта, юриспруденция, тиббиёт, давлат бошқаруви, таълим соҳаси билимлар истеъмолчилари ҳисобланади.
Инновациялар билимларни ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришда асосий восита ҳисобланади ва билимларга асосланган иқтисодиётнинг асосий хусусиятини ифода этади. Иқтисодчилар тадқиқотлари шуни кўрсатадики, инновациялар бугун иқтисодий юксалишнинг асосий манбаи ва корхоналар, минтақалар ҳамда миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигининг муҳим омилидир. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти экспертлари ҳисоб-китобларига кўра, кейинги йигирма йилда ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий юксалиши бевосита инновациялар билан боғлиқ.
Замонавий иқтисодиётда инновация жараёнларини ривожлантиришнинг бир қанча принципиал хусусиятлари ва йўналишларини ифодалаш мумкин (уларнинг айримлари янги йўналиш эмас, балки инновацияларнинг янги тушунчалари ҳисобланади):
1. Тадқиқотлар ва ишланмалар инновациялар учун билимларнинг ягона манбаи ҳисобланмайди. Бозорни ўрганиш, рақобатчилар ва шериклар тажрибаси инновацион ахборотнинг кўп фойдаланадиган манбаларини ташкил қилади.
2. Инновациялар иқтисодиётнинг фақат илмталаб секторлари учун имтиёз ҳисобланмайди. Инновацион фаоллик муҳим ва бугунги кунда саноат тармоқлари, хизматлар соҳаси ҳамда иқтисодиётнинг давлат тармоғи, жумладан, давлат бошқаруви органларида амалга оширилмоқда.
3. Инновацион жараённинг чизиқли модели (фундаментал тадқиқотлардан тижорат учун сотиш) нотўғри. Инновацияни замонавий тушуниш инновацион жараёнларнинг интерфаол ва тизимли моделидан бошланади ва ушбу моделда инновация тизимлари (минтақавий, миллий ва халқаро) муҳим ўрин тутади. Мазкур тизимлар доирасида эса янги илмий ва технологик билимлар яратилади, жорий этилади ҳамда улардан фойдаланилади, инновацион жараёнлар қўллаб-қувватланади.
4. Инновациялар жадаллашмоқда ва уларни рағбатлантириш рақобатбардошликни таъминлаш учун муҳим ҳисобланади.
5. Инновацион жараёнлар янада глобаллашмоқда.
6. Корхоналар кенг кўламли технологияларга таянган ҳолда, кўп ҳолларда билимларни ташқаридан олишга мажбур бўлмоқда. Технологик альянслар, илмий ташкилотлар билан шартномалар, инновацион фаол корхоналар тармоқлари ва клатерлари сони кўпаймоқда.
Иқтисодий ривожланишда ахборот ва билимларнинг муҳимлигини умумий англашни эътироф этиш, сиёсий доиралар, бизнес вакиллари, менежерларнинг рақобатбардошликни таъминлашда инновациялар муҳим роль ўйнашига қатъий ишониши билимларга асосланган иқтисодиётни шакллантиришни белгиловчи яна бир замонавий йўналишдир. Бу йўналишни ривожланиш омили сифатида баҳоламай бўлмайди. Жамият ва иқтисодиёт “аксини кўрсатувчи, рефлекцияли тизимлар” ҳисобланади, иқтисодий ўсиш омиллари тўғрисидаги тасаввурни ўзгартириш ўз-ўзидан бу тизимларни ҳам ўзгартиради ва уларнинг ривожланишига таъсир кўрсатади. Билимлар ва инновациялар муҳимлигини англаш менежментнинг маълум даражада бозорларда фирмалар ўзини тутиши ва уларни ривожлантириш стратегиясини белгилайдиган замонавий йўналишларини шакллантиради (билимларни бошқариш, инновацияларни бошқариш). Буни давлат даражасида англаш билимларга асосланган иқтисодиётни ривожлантиришнинг давлат стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқишга ундайди.
Кейинги ўн йилда билимларни яратиш, етказиб бериш ва қайта ишлаш воситаларига таъсир кўрсатган технологик ўзгаришлар, уларни яратиш ва етказиб бериш, технологик ўзгаришлар кўлами айрим экспертларнинг янги билимлар даври бўсағасида турганимиз ҳақидаги тахминга келишини тақозо этди. Оғзаки анъаналар, ёзма сўз, кейинчалик эса босма сўзларга асосланган билимлар шаклларидан бошлаб, рақамли оммавий ахборот воситалари ривожланиши тармоқларни етказиб беришларини жадаллаштирадиган горизонтал ўқ ва бирикишни жадаллаштирадиган вертикал ўқ бўйича мислсиз кенгайтиришни рағбатлантирди. Халқ фаровонлигини таъминлаш ва мамлакатимизнинг жаҳондаги юқори позицияни сақлаш учун кўпроқ ва тезкор мулоқот қилишимизни талаб қиладиган даврга қадам қўймоқдамиз. Интерфаоллик – ушбу янги билимлар услубларининг яна бир ўзига хос хусусиятидир. Аслида эса, манбадан жамиятга марказлаштирилган коммуникацияни таъминлайдиган радио, телевидение ёки матбуот каби “бир томонлама оммавий ахборот воситалари” ва илк бор масофадан туриб “юзма-юз” гаплашиш имконини берган телефон ёки кечиктирмасдан боғланишни, мультимедия интерфейслари, авваламбор, уланган одамлар ва ташкилотларга реал вақтда ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини таклиф этадиган Интернет каби интерфаол оммавий ахборот воситалари ўртасидаги фарқни аниқлашимиз даркор.
Миллий иқтисодиётни ҳар томонлама ривожлантиришда инновацион жараёнларни самарали бошқариш инновацион фаолиятнинг муҳим жиҳатларидан ҳисобланади. Шу боис, саноат корхоналаридаги мавжуд моддий-техник базани янгилаш, ишлаб чиқариш объектларини ривожлантириш, янги фаолият турларини ўзлаштириш, илмий ҳажмдор маҳсулотлар ишлаб чиқариш, корхоналарда инновацион муҳитни яратиш, инновацион ишлаб чиқаришни рағбатлантириш инновацион жараёнларни стратегик бошқаришнинг асосий вазифаларидан биридир.
Шу билан бирга, иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, рақобатчиликка асосланган бизнес муҳитини янада ривожлантиришда давлат томонидан инновацион сиёсатни олиб бориш муҳим устувор йўналишлардан ҳисобланади. Чунки давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган корхоналар негизида ташкил этилган хўжалик субъектларида инновацион жараёнларни стратегик бошқаришнинг аҳамияти ортиб бормоқда.
Сўнгги пайтларда фундаментал ва амалий тадқиқотлар билан шуғулланаётган тадқиқотчилар, мутахассислар ҳамда олимларнинг илмий тадқиқотларида “инновация”, “инноватика”, “инновацион фаолият”, “инновацион муҳит”, “инновацион жараёнлар”, “инновацион салоҳият”, “миллий инновация тизими”, “инновацион маҳсулот”, “инновацион ишлаб чиқариш”, “инновацион ҳудуд” каби атамаларга кўпроқ урғу берила бошланди.
“Инновацион жараёнлар” ибораси илмий тадқиқотларимизда ўрганиш объектидан бири бўлганлиги боис мақолада мазкур иборага алоҳида тўхталиб ўтамиз. Инновацион жараёнларни бошқаришга оид илмий адабиётларда “инновацион жараён” атамасига – ғояларни аниқ бир маҳсулот кўринишига келишини белгиловчи, янги техника ва технологиялар ҳамда хизматлардан фойдаланишни оммалаштирадиган, илмий билимларни инновацияга айланишини таъминлайдиган жараён деб таъриф берилган [1].
Демак, инновацион жараёнларнинг бошқариш стратегиясини умумий тарзда мамлакатнинг иқтисодий мавқеини мустаҳкамлаш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, истеъмолчиларнинг талабларини қондириш ва юқори технологик ишлаб чиқаришни таъминлашга йўналтирилган мақсадларга эришишнинг бошқарув режаси, деб айтишимиз мумкин. Хусусан, инновацион ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасида аниқ стратегияни танлаш – инновацион ривожланишнинг мумкин бўлган турли йўллари ва усуллари ичидан энг мақбулини танлаб олишдир. Шу билан бирга стратегияни танлаш ўз навбатида, инновацион фаолиятни жадаллаштириш, саноат корхоналарини рақобатга бардошлилик ҳаракатларини ягона тизимга келтиришдан иборат.
Мутахассисларнинг фикрича, сўнгги 10 йил ичида ривожланган мамлакатларда илмий ҳажмдор юқори технологияларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда ушбу маҳсулотлар экспорти микроэлектрон, оптик тола, радиоэлектрон, лазер, ядро ва компьютер технологиялари каби соҳаларда сезиларли ўсишга эришилмоқда
1-жадвал
Илмий ҳажмдор юқори технологиялари ривожланган мамлакатлар
№
|
Технологик соҳаларнинг номланиши
|
Юқори даражада
ривожланган мамлакат
|
1
|
Янги материаллар технологияси
|
АҚШ, Россия
|
2
|
Микроэлектрон технологиялари
|
Япония, Хитой
|
3
|
Оптик тола ва электрон технологиялар
|
АҚШ, Хитой
|
4
|
Лазер технологиялари
|
АҚШ, Россия
|
5
|
Радиоэлектрон технологиялари
|
АҚШ, Япония
|
6
|
Компьютер технологиялари
|
АҚШ, Япония, Ҳиндистон, Хитой
|
7
|
Ахборот ва коммуникация технологиялари
|
АҚШ, Япония, Хитой
|
8
|
Ядро технологиялари
|
АҚШ, Россия
|
9
|
Саноат ускуна ва воситалари ишлаб чиқариш технологияси
|
Германия, Хитой
|
10
|
Двигатель қурилмаларини ишлаб чиқиш технологияси
|
АҚШ, Германия
|
11
|
Энергетика ва энергияни сақлаш технологиялари
|
АҚШ
|
12
|
Биотехнология
|
Япония, Исроил
|
13
|
Нанотехнология
|
АҚШ, Россия
|
14
|
Фармацевтика
|
АҚШ, Ҳиндистон, Россия
|
1-жадвал маълумотларидан кўринадики, илмий ҳажмдор юқори технология соҳалари ривожланган мамлакатлар орасида АҚШ катта салоҳиятга эга. Чунки ҳисоб-китобларга кўра, АҚШ йилига 390 млрд. АҚШ доллари атрофида инновация ва инсон капитали учун давлат ҳисобидан молиявий маблағ ажратади.
Глобал иқтисодий рақобатда фақатгина фан-техника ривожига қулай шарт-шароитлар яратиб берилган мамлакатлардагина фаолият юритаётган хўжалик субъектлари катта устунликка эга бўлиб бормоқда. Жумладан, Америка Қўшма Штатларида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари билан шуғулланаётган муассасаларга ажратилаётган давлат харажатлари ЯИМни 2,8 фоизни ташкил қилган [2]. Илмий-тадқиқот соҳасига ажратилаётган давлат харажатлари йилига 10 фоиздан ортиб бормоқда. Мазкур соҳани молиялаштириш манбалари хусусий фирма ва ташкилотлар, венчур молиялаштириш фондлари, федерал штат ҳамда давлат бюджети маблағларидан иборат.
Японияда эса ЯИМнинг 3 фоизи илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига ажратилмоқда. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик муассасаларига йўналтирилган жами харажатларнинг 80 фоиз нодавлат ташкилотларига, 20 фоизи давлат харажатларига тўғри келади. Маълумотларга кўра, инновацион фаолият билан шуғулланаётган японияликларнинг 13 фоизи фундаментал, 25 фоизи амалий ҳамда 62 фоизи тажриба-конструкторлик ишларига тўғри келади.
Бу борада Ўзбекистонда ҳам инсон капиталини ривожлантириш даражасига катта эътибор берилмоқда. Маълумотларга эътибор берадиган бўлсак, 2012 йилда давлат жами харажатларининг 59,2 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилган бўлиб, шундан 34 фоиздан ортиғи таълим тизимини молиялаштиришга сарфланди. Мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг натижасини халқаро ташкилотлар томонидан баён этилаётган маълумотларда ҳам кўришимиз мумкин.
Франциядаги дунёнинг энг яхши бешта бизнес мактаби қаторига кирадиган “Инссад” халқаро бизнес мактабининг Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда тайёрлаган 2012 йилги “Инновацияларнинг глобал индекси” маърузасидаги маълумотларга кўра, Ўзбекистон инсон капиталини ривожлантириш бўйича 141 мамлакат орасида 35-ўринни, таълим тизимини ривожлантириш даражаси бўйича 2-ўринни банд этган [3].
Тадқиқотларнинг кўрсатишича XXI асрнинг бошларига келиб инсoн кaпитaлигa инвeстиция киритиш рeсурслaрни жoйлaштиришнинг энг сaмaрaли усулигa aйлaниб бoрмoқдa. Дунё тaжрибaси шуни кўрсaтaдики, мaмлaкaтнинг илғор ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaниши ва унинг тaшқи бoзoрдaги рaқoбaтбaрдoшлиги ривoжлaнгaн миллий иннoвaциoн тизимнинг мaвжудлиги oрқaли тaъминлaнмoқдa. Демак, миллий иннoвaциoн тизим бaрчa элeмeнтлaрининг шаклланиши ва сaмaрaли ўзaрo тaъсири дaвлaт иннoвaциoн сиёсaтининг aсoсий мaқсaдларидан бири бўлиши зарур.
Чунки давлатнинг барқарор ривожланишига эришиши етарлича аниқ бўлган инновацион жараёнлар стратегиясини ишлаб чиқиш билан боғлиқ. Унинг aсoсидa ижтимoий ишлaб чиқaриш фаолияти сaмaрaдoрлигининг ўсиши, жaмият вa унинг aъзoлaри эҳтиёжлaрини қoндириш дaрaжaсини oшириш, ҳaёт шaрт-шaрoитлaрининг сифатини тaъминлaшгa имкoният бeрувчи инновацияларни излaш, тaйёрлaш вa aмaлгa oширишнинг узлуксиз вa мaқсaдли йўнaлгaн тадбирлар режаси ётади. Мoҳиятан, ривoжлaнишнинг иннoвaциoн йўналиши илм-фан ютуқларини инсoн фaoлиятининг барча муҳим йўнaлишлaридa қўллаш кўламини кенгайтириш ва уларни фoйдaлaниш сoҳaсига киритишни ифoдaлaйди.
Инновацион жараёнларни стратегик бошқаришда кадрлар салоҳияти муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Маълумки, инновацион жараёнларни самарали ташкил этиш ва бошқариш эвазига илмий-назарий билимлар, инновацион лойиҳа ва ғоялар тижоратлаштирилади, инновация лойиҳа ва ғоя кўринишидан аниқ маҳсулот, технология ёки хизмат кўринишига ўтади. Натижада инновация маҳсули бўлган товарлар амалиётга татбиқ этилиши билан боғлиқ кетма-кет ҳодисалар занжири юзага келади. Олиб борилган тадқиқотлар асосида мазкур ҳодисалар занжирини қуйидагича кўринишда тартибланди.
Инновацияларнинг лойиҳа ва ғоя кўринишидан аниқ маҳсулот, технология ёки хизмат кўринишига ўтиши жараёнини назарий маълумотларни таҳлил этиш орқали илмий-техник тайёргарлик, инновацион маҳсулот ишлаб чиқаришга тайёргарлик, илмий-инновацион товарлар ишлаб чиқариш даври ва инновацион жараёнларнинг бир бутун яхлит кетма-кет ҳодисалар занжиридан иборат босқичлар кўринишида тасвирланди (1-расм).
Иқтисодиёти ривожланган хорижий мамлакатлар ҳозирданоқ нaфaқaт ишлaб чиқaриш вa иқтисoдиёт сaмaрaдoрлигини oширишгa, бaлки инсoн тaнлoвининг эҳтиёжлaри вa имкoниятлaрини рўёбгa чиқaриш дaрaжaсини сeзилaрли oшириш вa ҳaётий фaoлият шaрт-шaрoитлaрини яxшилaшни тaъминлaшгa йўл oчaдигaн иннoвaциoн ривoжлaниш стратегияларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқдалар.
Жaҳoн иқтисoдиёти ривoжлaнишининг замонавий ҳозирги босқичида саноати ривожланган дaвлaтлaрда иннoвaциoн жараёнларни шaкллaнишининг янги даври, яъни билимни тўплаш, тарқатиш вa улaрдaн фoйдaлaнишгa aсoслaнгaн иқтисoдиётга ўтиш жараёни кузатилмоқда. Буни саноат корхоналарининг рақобатни кучайишига таъсир этаётганлигида кўришимиз мумкин. Бу эса, саноат тармоқларида ишлаб чиқариш ва бошқарувни доимо ўзгараётган муҳитига мослаштириб борилишини талаб қилмоқда. Натижада инновацион фаолиятни ташкил этиш, шакллантириш ва уни стратегик бошқариш жараёнлари билан боғлиқ муаммоларни илмий ва амалий ҳал этиш алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис мамлакатимизда маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт салмоғини ошириш, инновацион жараёнларни фаоллаштириш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш давлат инновация сиёсатининг устувор вазифаларидан бўлганлиги сабабли, мутахассис ҳамда иқтисодчи олимлардан юқори технологияларни мужассамлаштирган янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлашлари талаб қилинади.
Ҳар бир мамлакат ўз иқтисодиёти ва саноат ишлаб чиқаришини илмий-интеллектуал салоҳиятидан келиб чиқиб, янги технологиялар, нанотехнологиялар, воситалар, машиналар, муқобил энергия манбалари ва шу каби инновацион фаолият маҳсули негизида ривожлантирмоқда. Шу жиҳатдан Ўзбекистонда ҳам саноат соҳасида янги техника-технологиялар, қурилмалар ва воситаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш билан боғлиқ инновация фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда [4].
Мамлакатимизда мавжуд соҳа ва тармоқларнинг ишлаб чиқариш ҳажмида инновацион маҳсулотларни миқдори ортиб, сифат жиҳатдан ўсиб, ривожланиб бормоқда. Тармоқларда инновацион ишлаб чиқаришнинг ўсиши ўз навбатида иқтисодиётни барқарор суръатларда ўсишини таъминламоқда. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, тармоқларда барқарор ўсиш таъминланган бўлсада, уларнинг иқтисодий ўсиш суръатидаги улуши турлича бўлиб, уларни янада кўтариш ўз навбатида ялпи ўсишни ошириш имконини беради.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, давлатимиз томонидан инновацион ғоя ва лойиҳаларни мунтазам қўллаб-қувватлаб, рағбатлантиришга қарамасдан, илмий-техник ишланмаларга йўналтирилаётган харажатлар ЯИМ нисбатан 2010 йил ҳисобот даврида 0,2 фоизни ташкил этган. ЯММ таркибида инновацион маҳсулотлар улуши 2,9 фоизга тенг бўлган. Фикримизча, амалий, фундаментал ва лойиҳа конструкторлик ва технологик ишларга давлат томонидан молиявий ресурсларни ҳажмини ошириш лозим.
Бунда асосий эътибор тармоқлар ичида иқтисодий ўсишга қайси омиллар кучли таъсир этаётганлиги ва қайси тармоқларда инновацион ишлаб чиқаришга ўтишни аниқлаш зарур бўлади. Шу билан бирга, фикримизча, мамлакатимизда инновацион жараёнларни тартибга солиш ва бошқаришда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
– ишлаб чиқариш корхоналарида инновацион фаолиятни ташкил этиш ва самарали бошқариш миллий тизимини яратиш;
– ҳудудларнинг иқтисодий-инновацион фаолиятини ривожлантириш даражасини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш;
– саноат корхоналари инновацион фаолиятида рискларни баҳолаш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш;
– тармоқлараро инновацион фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш сиёсатини ишлаб чиқиш;
– илмий-тадқиқот институтлари, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида инновацион сиёсатни амалга ошириш бўйича ўзаро интеграция тизимини шакллантириш;
– миллий инновация тизимни ривожлантириш ва уни самарали бошқаришга кўмаклашувчи инфратузилмаларни ривожлантириш;
– инновацион лойиҳаларни тижоратлаштириш билан боғлиқ молиялаштириш тизимини яратиш.
Демак, мамлакатимизда инновацион фаолиятни ривожлантириш, саноат ва тадбиркорлик фаолиятида янги инновацион технологияларни жорий этиш, инновация фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиш, инновацион жараёнларни стратегик бошқариш ва бу соҳадаги муносабатларни ташкилий-иқтисодий тартибга солишни самарали бошқариш мамлакатнинг инновация сиёсатини мазмун-моҳиятини белгилайди.
Бу борада республикамизда илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш орқали замонавий илғор технологиялардан самарали фойдаланиш ва шу орқали миллий иқтисодиётни модернизациялаш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, инновацион жараёнларни ташкил этиш ва стратегик бошқариш ўз навбатида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик фаолиятларини молиявий қўллаб-қувватлаш, янги қурилма, янгича ёндашув, инновацион лойиҳаларни яратиш ва улардан фойдаланиш, интеллектуал фаолиятнинг маҳсули бўлган патент, гувоҳнома, ноу-хауларни яратиш ва фойдаланишга йўналтириш билан боғлиқ стратегик режаларни ишлаб чиқиш бугунги кунда алоҳида долзарблик касб этади.
Натижада республикамизда иннoвaциoн жараёнларни ривожлантириш, саноат корхоналари инновацион салоҳиятини кўтариш, инсон капиталига инвестицияларни самарали йўналтириш ҳамда миллий инновация тизимини шaкллaнтириш истиқбoллaри тўғрисидaги муаммолар мутахассислар, иқтисoдчи олимлар ўртасида илмий ва амалий мунозараларнинг асосий муҳокама мавзусига айланмоқда.
Юқорида таъкидланган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда инновацион жараёнларни стратегик бошқаришда, фикримизча, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим:
– ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва таълим соҳасига инновацияларни қўллаш жараёнини жадал суръатлар билан ривожлантириш;
– хорижий давлатлардан янги технологиялар, ахборот ва коммуникация қурилмалари, ишлаб чиқариш воситалари ва замонавий бошқарув услубларини олиб кирилишига кенг имкониятлар бериш;
– халқаро стандартларга жавоб берадиган товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида ёш малакали мутахассисларни қисқа муддатга ривожланган хорижий мамлакатларга малака оширишга боришини таъминлаш;
– миллий инновация тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш борасидаги дастурларни амалга оширишда давлат томонидан кўмак беришнинг иқтисодий, молиявий, ташкилий, бошқарув ва ҳуқуқий воситаларини ишлаб чиқиш зарур бўлади.
Бу каби ҳолатлар мамлакатимизда инновацион ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, миллий иқтисодиётни модернизациялаш ва маҳаллий хом ашё ресурсларидан самарали фойдаланиш, экспорт имкониятларини ошириш истиқболларини белгилайди.
Адабиётлар
Жариков В.В. и друг. Управление инновационными процессами. – Тамбов: Изд-во ТамГТУ., 2009. –180 с.
Мировая экономика: прогноз до 2020 года / Под ред. А.А. Дынкина / ИМЭМО РАН. – М, 2007.
И.А.Каримов Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш. –Т.: Ўзбекистон, 2013. –Б. 17.
Орешенков А. Эффективность производства инновационной продукции // Наука и инновации. №10(80). 2009, С.64-68.
Do'stlaringiz bilan baham: |