Инновацион таълим технологиялари” кафедраси Профессионал таълими тизимида кадрларининг малакасини



Download 15,11 Mb.
bet13/16
Sana01.05.2022
Hajmi15,11 Mb.
#600732
TuriДиплом
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Jami:




4468




2234
O’quv dasturi mazmuni

3.Talabalarning bilim va ko‘nikmalarini baholash.
Ishlab chiqarish amaliyoti davomida talabalar tomonidan o‘zlashtirilgan bilim va ko‘nikmalar ichki nazorat bo‘yicha amaldagi tartib asosida baholanadi.
Baholash usullari yozma, og‘zaki, savol-javob, test, amaliy topshiriqlardan iborat bo‘lib, ular o‘quv elementini o‘zlashtirish natijalarini aniqlashga imkon beradi. Nazorat savollari va topshiriqlar qo‘yilgan maqsadga hamohang bo‘lishi lozim.
4.Foydalaniladigan asosiy va qo‘shimcha adabiyotlar hamda axborot manbalari
1. Norboev Q.N., Bakirov B., Eshburiev B.M. Hayvonlarning ichki yuqumsiz kasalliklari. Darslik. SamDU bosmaxonasi. Samarqand, 2020 yil.
2. Sobirov P.S., Kaxarov A.K., Do‘stqulov S. “Genetikadan amaliy mashg‘ulotlar”. Darslik. Samarqand, 2002 yil.
3. Azizova S.S. “Farmakologiya”. Darslik.Toshkent, 2000 yil.
4. Dilmurodov N.B., Eshmatov G‘.X. «Hayvonlar anatomiyasi» fanidan amaliy-laboratoriya mashg‘ulotlar bo‘yicha o‘quv qo‘llanma. Toshkent, 2018 yil.
5. Davlatov R.B., Norqobilov B.T., Qurbonov Sh.X. Veterinariya ishini tashkil etish va iqtisodi. Darslik. Samarqand, 2019 yil.
6. Haqberdiev P.S., Ibragimov F.B. Veterinariya protozoologiyasi va araxnoentomologiyasi”. O‘quv qo‘llanma. Toshkent, 2019 yil.
7. Ibadullaev F.I. “Qishloq xo‘jalik hayvonlarining patologik anatomiyasi”. “O‘zbekiston” nashriyoti. Toshkent, 2000 yil.

Internet ma’lumotlari

  1. www.Ziyo.net.uz. 2. www.vetjurnal.uz. 3. www.veterinary.actabus.



2.2. Тўрткўл кўп тармоқли техникумида ўқув услубий ишларни ташкил этишда инновацион ёндашувнинг аҳамияти.
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти хузуридаги Тўрткўл кўп тармоқли техникумида Кимёвий технология йўналиши мисолида инновацион ёндашув асосида олиб қаралганда, техникумда ўқув услубий ишларни ташкил қилишда ютуқ ва камчиликлари мавжуд. Тўрткўл кўп тармоқли техникумида Кимёвий технология йўналиши мисолида ўқув амалиёт машғулот ўтиш учун хона ажратилган лекин жихозлар анча эскириб қолганлиги сабабли ўқувчиларга амалиёт машғулотларини ўтиш қийинчилик туғдирмоқда. Кимёвий лоборатория хонасидаги кимёвий моддалар ва жихозлар эскириб фойдаланишга яроқсиз ҳолда сақланиб турганлиги, талабаларда Ўзбекистонда кимё саноатини барпо этиш ва уни ривожлантириш учун зарур бўлган хомашё базаси ва шарт шароитлар ҳаммаси етарли даражада мавжуд бўлган бўлса ҳам кимё саноати нисбатан анча кеч пайдо бўлди. Ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг муҳим таркибий қисмларидан бири хомашёдир. Хомашё истемол маҳсулотлари ва игшлаб чиқариш воситаларини олиш учун саноатда ишлатиладиган табиий моддалардин. Кимё саноатида хомашё асосий омил бўлиб, ишлаб чиқарилган тайёр махсулотнинг 60-70 % ни ташкил қилиш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат. Ўқув амалиёти ўтказиш учун жихозлар макети йўқлиги. Ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётида талабаларни махсус кийим (узоқ бўлган тақдирда ётоқхона билан таъминлаш) техникум худудига яқин бўлган ишлаб чиқариш кархоналари билан шартномалар тузиш, Ўзбекистонда асосан ишлаб чиқариш кархоналарига технологиялар чет давлатдан олиб келинаётганлиги, заводни ишга тушириш ва махсулот ишлаб чиқаришга қадар шартнома асосида қимматга ишлатмасдан ўзларимизда керакли билимли кадрлар тайёрлаб ишлаб чиқариш жараёни техникасини, хом ашё таркибини, махсулот сифати ва турини кархонада ҳар бир ишчи физика, химия, география фанларини яхши ўзлаштирган бўлиши лозим.
Шунинг учун бугунги кунда таълим-тарбия ишларига алохида эътибор каратилмокда. Бу албатда, эртамиз ташвиши, уни яратиш ва шу яратишимизни яшнатиш билан боғлик. Олий ва ўрта махсус таълим тизими фақат ўзига хос бўлган хусусиятларга ҳам эга. Таълимнинг шу турида малакали касб берилиши, кадрлар тайёрланиши сифати ва миқёси тўғридан-тўғри меҳнат бозорининг талаблари остида амалга оширилиши, шакллантирилаётган малака ва кўникмаларнинг кўп жиҳатдан амалийлиги ва бошка хусусиятлар киради. Тўрткўл кўп тармоқли техникумида услубий ишларни ташкил қилиш бугунги кунда алоҳида аҳамият касб қилади.
Тўрткўл кўп тармоқли техникуми бугунги кунда Кимёвий технология йўналишини таълим жараёнини олиб бориш учун шароит яратиш мақсадида ўқув амалиёти ва ишлаб чиқариш амалиётларини ташқили қилиш учун Тўрткўл “Шиша идишлари” МЧЖ билан, Тўрткўл “Агро текстил” МЧЖ лар билан шартномалар йўлга қўйилган ва ўқувчилар бугунги кунда амалиётларини шу кархоналарда иш ташкил қилинган эндиликда эса, ушбу шароитдан самарали фойдаланиш бўйича механизмни такомиллаштириш зарур. Таълим тизимида зарур ва долзарб деб қаралган масалаларга жиҳозлаш ва уларнинг норматив асосларини яратиш кабилар киритилган. Албатта, бу масалалар ҳал этилиши катта куч ва фидокорликни талаб этган ва улар муваффақиятли амалга оширилади.
Кимёвий технология йўналишида яратилган шароитдан унумли фойдаланиш масаласи долзарбликда биринчи ўринга чиқмоқда. Бу масалани ҳал этилишига узликсиз янги инновацион усул ва услублар асосида ёндашиб бориш, таълим сифатини яхшилаш, жаҳон талаблари даражасига кўтариш, сифат ва унинг назорати механизмини такомиллаштириш таълим муассасасида туғри ўрнатилишига боғлиқ бўлиб қолди. Таълим жараёнининг назорати, айниқса таълим беришда сифатнинг назоратини амалга ошириш кўп жиҳатдан услубий ишларни режалаштирилганлигига эътибор беришимиз керак.
Тўрткўл кўп тармоқли техникумида Кимёвий технология йўналишида усулбий ишлар самараси бевосита ушбу таълим даргоҳи муаммосига бориб тақалади.
Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, таълим жараёнининг инновацион амалга оширилиши бевосита уни ташкил қилувчилар, яъни педагогларнинг касбий компетентлик даражасига, бу эса ўз навбатида уларнинг услубий жиҳатдан қай даражада тайёргарлиги масалаларига бориб тақалади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, таълимда сифат тушунчаси нафақат "маҳсулот"нинг якуний кўрсаткичлари билан, балки, сифатга эришиш учун "маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар"нинг, яъни педагогларнинг ҳам маълум кўрсаткичларга эга бўлиши билан белгиланади.
Тўрткўл кўп тармоқли техникумида услубий ишларнинг олиб борилиши ва уларнинг сифат ва самарадорлиги бевосита ишлаб чиқариш амалиётлари мазмунан такомиллашишига, ўқувчиларда амалиётга, қолаверса бўлғуси касбий фаолиятига нисбатан қизиқишнинг шаклланишига ва педагогик фаолият натижаларининг кафолатланишига сабаба бўла олади.
Техникум услубий ишлар самарасини таъминлашда моддий-техник базанинг таъсири беқиёсдир. Унга: ўқув адабиётлари ва услубий таъминот, коммуникация таъминоти, ўқув биноси, устахоналар, тажриба лабораториялари, кўргазмали қуроллар, техника жиҳозлари, асбоб-ускуналар, дастгохлар ва бошқалар киради.
Кимёвий технология йўналиши бўйича ҳар хил муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган адабиётларнинг сони ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайишига олиб келади. Услубий таъминотни янада кучайтирувчи омил бу коммуникациядир. Коммуникация нафақат телефон, факс, интернет балки ўқувчи-ўқувчи, ўқувчи-ўқитувчи, ўқитувчи-ўқувчи, каби ижтимоий мулоқот тизимларини шаклланганлиги билан ҳам белгиланади.
Интернет тизими орқали коммуникация имкониятлари чексиз. Интернетни хар ўқувчи ва педагогларга очиқлиги уларда ижодий фикрлаш қобилиятини оширади. Шунинг учун, ижтимоий мулоқот тизимлари таълим сифатини таъминлашда раҳбарнинг диққат марказида бўлиши лозим. Таълимда сифатни таъминлаш омилларидан: кўргазмали қуроллар, техника жиҳозлари, асбоб-ускуналар, дастгоҳлар билан таъминлаш ҳолати келгусида яхшиланади.
Тўрткўл кўп тармоқли техникумида фаолият кўрсатаётган кимёвий технология фани бўйича педагоглар салоҳиятини ошириб боришда энг самарали йўл уларда изланувчанликни шакллантиришдир. Юртимизда таълим тизимини жахон андозалари даражасига етказиш, яъни уни тубдан ислох килиш масаласини устивор сиёсат даражасига олиб чиқилди.
Ўзбекистон Республикасини Президентининг 28.01.2022 йилда ПФ-60-сонли 2022-2026-йилларда мўлжалланган “Янги Ўзбекистон Стратегияси” тўғрисида Фармони мазмун-моҳияти, меҳнат бозорининг талабларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш, таълим сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш, бу соҳада инновацион илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш орқали таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Келгусида Тўрткўл кўп тармоқли техникумида Кимёвий технология йўналиши бўйича хато ва камчиликлар иннавацион ёндашган ҳолда босқичма босқич амалга оширилади.
Талабаларга Ўзбекистон Республикасида кимёвий ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилишнинг ташкилий асослари, бош техник-технолог касбига малакавий ва ахлоқий талаблари, кимёвий ишлаб чиқаришда жараёнларнинг мақбул технологик режимини, курилма ва жихозларни танлаш. Кимёвий ишлаб чиқаришда қурилма ва жихозларни ишлатиш. Қурилмаларда назорат ўлчов асбоблари ва автоматика ускиналарини ўрнатиш ва назорат қилиш. Кимё саноати корхоналарида махсулот ишлаб чиқариш ҳақида назарий ва амалий билимларини ўргатишдан иборат.

Download 15,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish