I-боб.Профессионал таълимнинг мақсад ва вазифалари
1.1. Профессионал таълим тизимида ўқув жараёнини ташкил этишда олдимизда турган вазифалар
..
1.2. Хўжайли педагогика коллежида ўқув жараёни ташкил қилиш бўйича яратилган шарт-шароитлар ва улардан самарали фойдаланиш
..
II-боб. Таълим муассасасида ўқувчиларнинг касбий билим ва шахсий шахсий сифатларини шакллантиришга таъсир этувчи омиллар (Хўжайли педагогика коллежи мисолида).
2.1. Хўжайли педагогика коллежида ўқувчиларнинг касбий билим ва шахсий сифатларини янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва навбатдаги вазифалар
..
2.2. Хўжайли педагогика коллежида методик ишларни ташкил этиш
..
Хулоса ва таклифлар .....................................................................................
КИРИШ Битирув малакавий ишнинг кириш қисмида мавзуни долзарблиги: Дунёда тўртинчи саноат инқилоби бошланган бугунги даврда таълим-тарбия тизими зиммасига жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий юксалишлар ва илмий-техник ривожланиш талабларига жавоб бера оладиган маънан етук, ақлан ривожланган ёш авлодни камол топтиришдек муҳим вазифа юклатилган. Бу эса ўз навбатида таълим-тарбия тизимини амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш асносида, уни янада такомиллаштиришга қаратилган чораларни белгилаш ва белгиланган вазифаларни юқори даражада амалга оширишни тақозо этмоқда. Пировард натижада таълим жараёнларида эгалланган билим, кўникма ва малакалар ўқувчиларнинг жамият талаблари билан узвийлигини таъминлаб бориши талаб этилади.
Бугунги глобаллашув жараёнлари кечаётган пайтда жамият инсоният олдига қўяётган талабларини ҳамда илғор ҳорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда мамлакатимиз профессионал таълим муассасаларида таълим-тарбия тизимини янги сифат босқичига кўтаришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Шунингдек, давлатимиз томонидан мактабгача таълим ташкилотларида, умумий ўрта таълим мактабларида, профессионал ҳамда олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган раҳбар ва педагогик ҳодимларни самарали меҳнат қилишлари, ёш авлодни замонавий билим олишлари учун шарт-шароит яратиш мақсадида мамлакатимиздаги мавжуд таълим муассасаларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланиб борилмоқда.
Навбатдаги вазифа эса кўп жиҳатдан узлуксиз таълим тизимини ажралмас таркибий қисмлари бўлган макабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим муассасалари, профессионал ва олий таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган раҳбар ва педагогик ҳодимларни самарали фаолиятига боғлиқ бўлиб қолмоқда.