Инновацион таълим технологиялари” кафедраси Касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш курси



Download 60,19 Kb.
bet6/15
Sana22.06.2022
Hajmi60,19 Kb.
#690454
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
малака иш БМИ

профессионал таълим олиш орқали шахснинг интеллектуал, маданий ва маънавий ривожланишга бўлган индивидуал эҳтиёжларини қондириш, ўқувчиларда ватанпарварликни, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ҳамда уларда масъулият ва ижодий фаолиятни ривожлантириш.




    1. Профессионал таълим тизимида ўқув жараёнини ташкил этишда олдимизда турган вазифалар


Президентимиз томонидан 2019 йилнинг 6 сентябрида «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармон, ушбу муҳим ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори қабул қилиниб, профессионал таълимни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиблари белгилаб берилган эди. Аввало, таъкидлаб ўтиш керакки, ўтган йиллар мобайнида мамлакатимиздаги профессионал таълим дастурлари ЮНЕСКО ташкилоти томонидан қабул қилинган Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (МСКО) даражалари билан уйғунлашмаганлиги, Ўзбекистоннинг Миллий квалификация тизими тўлақонли жорий этилмаганлиги сабабли тайёрланаётган кадрларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашларига тўсқинлик қилаётган эди. Шу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимига асос солинди.
Касб-ҳунар мактабларида Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда икки йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларнинг интеграциялашган дастурлари асосида кундузги таълим амалга оширилади ва битирувчиларга эгаллаган мутахассислиги бўйича фаолият юритиш ҳамда келгусида олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини берувчи диплом берилади.
Коллежларда Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида Халқаро таснифлагичнинг камида 3-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда икки йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакл-ларида тўлов контракт ёки давлат буюртмаси бўйича давлат гранти асосида таълим олишлари мумкин. 
Техникумларда Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи ва олий таълим тизими билан интеграция-лашган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади. Ўқувчиларнинг ўқишлари касблар ва мутахассислик-ларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда камида икки йил муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида тўлов контракт ёки давлат буюрт-маси бўйича давлат гранти асосида амалга оширилади. Ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўладилар. 
Профессионал таълим муассасаларида қоидага кўра, гуруҳларни тўлдириш камида 12 нафар ва энг кўпи билан 30 нафар ўқувчи доирасида белгиланади.
Зарур ҳолларда буюртмачиларнинг таклифлари асосида касблар ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш харажатларининг қопланишидан келиб чиқиб, гуруҳдаги ўқувчилар сони 12 нафардан кам бўлиши ҳам мумкин.
Низомда профессионал таълимга доир бир қатор тушунчаларга изоҳ берилган. Жумладан, фаолиятимизга профессионал таълим, касбий компетенция, профессионал стандарт, табақалаштирилган таълим дастури, ўқитишнинг дуал тизими каби янги тушунчалар киритилди. Улар орасида айримларига тўхталиб ўтиш зарур.  Касбий компетенция – бу билим, кўникма ва амалий тажриба асосида касбий фаолиятга тегишли вазифаларни бажаришда фаолият юритиш қобилияти ҳисобланади. Профессионал стандарт эса ходимга маълум бир касбий фаолият турини, шу жумладан, маълум бир меҳнат функциясини бажариш учун зарур бўлган малака талабларидир.
Ўқитишнинг дуал тизими ҳам биз учун янги бўлган жараённи ўз ичига олади. У таълимнинг назарий қисми таълим муассасасида, амалий қисми иш жойларида ташкил этиладиган ўқитиш тури бўлиб, бу тизим Европа давлатларида ўзининг ижобий натижасини берганлиги ҳаммамизга маълум. Ўқитишнинг дуал тизимида касб-ҳунар ўрганувчини бир вақтнинг ўзида ҳам назарий, ҳам амалий билимларни мукаммал эгаллаши, иш берувчининг талабига мос кадр бўлиб етишиши учун заминяратилади.
Табақалаштирилган таълим дас-турлари асосида кадрлар тайёрлашда халқаро тажрибани ўрганган ҳолда профессионал таълим жараёнларига ўқитишнинг кредит-модуль тизими босқичма-босқич жорий этилади. Кредит-модул тизими – ҳар бир ўқув модули таркибини тузишга асосланган модулнинг ўқув натижалари ва якуний назоратни кузатиб бориш орқали таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва компетенцияларини мунтазам равишда баҳолаб борувчи ўқув дастурини ўзлаштириш жараёнини ташкил этиш тизими ҳисобланади.
Иш берувчиларнинг талаб ва так-лифларига асосан кадрларга бўлган реал эҳтиёжни инобатга олган ҳолда иқтисодиёт соҳа ва тармоқлари учун зарур бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда жамиятнинг касблар ва мутахассисликларга бўлган талабларини қондириш, меҳнат фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш, маҳаллий ва халқаро таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, замонавий инновацион ўқув лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш учун малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш – профессионал таълимнинг асосий мақсадидир. Бу, мамлакатда ишсизлик даражасини камайтириш, иш ўринларининг доимийлигини таъминлаш, меҳнат бозорида тажрибали кадрларни етиштиришга хизмат қилади
Профессионал таълим муассасалари ҳудудларнинг демографик, ижтимоий-иқтисодий ва географик шароитларини, меҳнат бозорининг тегишли соҳа мутахассисларига бўлган талабини, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжи ҳамда олий таълим тизими билан интегра-циялашган таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни ҳисобга олган ҳолда фаолият юритади.
Профессионал таълим муассасаларининг ўқувчилари ва ходимларига ижтимоий кафолатлар, қўллаб-қувватлаш ва имтиёзлар қонун ҳужжатлари, профессионал таълим муассасасининг устави асосида белгиланади. Шунингдек, коллежлар ва техникумларда кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакллари жорий этилиши айни муддао бўлди.
Янги низомнинг 106-бандида ўқувчиларнинг таълим муассасаси фаолиятига доир масалаларни муҳокама ва ҳал этишда бевосита ёки билвосита (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари орқали) иштирок этиш, белгиланган тартибда профессионал таълим муассасалари маъмуриятининг буйруқлари устидан шикоят қилиш, иш берувчилар томонидан тавсия қилинган иш жойларида ишлаш бўйича мурожаат қилиш, олий таълим муассасасининг тегишли йўналишларида таълимни давом эттириш мақсадида суҳбатларда қатнашиш каби ҳуқуқлари белгилаб қўйилди.
Шунингдек, ўқувчилар ўрта махсус профессионал таълим дастурида, профессионал таълим муассасасининг уставида, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиши мумкин. Ўқувчилар ўқишини бошқа таълим муассасалари кўчириш ҳам Низомда кўрсатилган бўлиб, ёзги таътил даврида, тегишли курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилиши белгиланган.
Талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш масалалалри анча соддалаштирилган бўлиб, аксарият ҳолларда бу жараёнлар таълим муассасасининг ўзида амалга оширилади. Бошқа таълим муассасаларига кўчириш ва қайта тиклаш истагидаги ўқувчиларнинг аризалари тегишли касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси томонидан, бир минтақадаги профессионал таълим муассасасидан бошқа минтақанинг (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) профессионал таълим муассасасига кўчириш вазирлик томонидан кўриб чиқилади.
Давлат гранти асосида таълим олаётган ўқувчилар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклашда уларга давлат гранти асосида таълимни давом эттиришимкониятиберилади
Профессионал таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида таълим, илмий ва бошқа фаолият соҳаларида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ҳуқуқига эгалар. Шунингдек, таълим муассасаларининг халқаро ҳамкорлиги хорижий жисмоний ва юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида ҳам амалга оширилиши мумкин. Хорижий давлатларнинг таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма бўлимлар (факультетлар) белгиланган тартибда ташкил этилиши билан бир қаторда, профессионал таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Белгиланган тартибда профессионал таълим муассасалари ходимлари халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий давлатларга малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларига жалб этилиши мумкин. Профессионал таълим муассасалари хорижий давлатларнинг фуқароларига таълим хизматларини кўрсатишни ташкил этиш ва ривожлантириш учун белгиланган тартибда мазкур давлатлар фуқаролари ўртасида касбга йўналтириш тадбирларини ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июль куни узлуксиз профессионал таълим тизимини янада такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Бугунги кунда барча соҳа ва тармоқларда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда янги корхоналар ишга туширилиб, ижтимоий инфратузилма ривожлантирилмоқда. Олдинда яна катта режа ва мақсадлар бор.
Буларнинг барчаси малакали мутахассисларга бўлган талабни оширмоқда. Чунки ҳар бир соҳанинг ривожи, лойиҳаларнинг ижроси етук кадрларга боғлиқ.
Шу боис кейинги йилларда таълим тизими модернизация қилиниб, ўқитишнинг замонавий шакл ва технологиялари жорий этилмоқда. Ҳудудларда янги, шу жумладан, хорижий таълим муассасалари ташкил этилиб, талаб юқори бўлган мутахассислар тайёрлашга шароит яратилмоқда.
Йиғилишда ўрта бўғин мутахассислари ва ишчи касблар бўйича кадрлар тайёрлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Коллежлар негизида профессионал таълим муассасаларининг янги тармоғини шакллантириш вазифаси қўйилди. Ушбу муассасаларда бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади. Ўқитиш муддатлари зарур билим, малака ва кўникмаларнинг мураккаблигига қараб турлича бўлади.
Йиғилишда ушбу тизимни жорий қилишдан олдин унинг методологиясини яратиш, таълим дастурларини халқаро талаблар асосида янгидан ишлаб чиқиб, ўқитувчи ва ишлаб чиқариш усталарини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш зарурлиги таъкидланди. Ёшларни касб-ҳунарга қизиқтириш ва рағбатлантириш бўйича таклиф киритиш юзасидан топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари янги профессионал таълим тизимини меҳнат бозори талаблари билан уйғунлаштириш масаласига алоҳида тўхталди.
Жойларда ишсизлик кузатилаётган бир пайтда ишчи касблар бўйича мутахассисларга катта эҳтиёж борлиги қайд этилди. Масалан, енгил саноатда 46 минг, қурилишда 104 минг, металлга ишлов бериш бўйича 71 минг, хизмат кўрсатиш соҳасида 67 минг нафар мутахассис етишмаяпти. Бу таълим ва ишлаб чиқариш ўртасида мулоқот ва яқин ҳамкорлик йўқлиги оқибатидир.
Шу боис битирувчининг ишга жойлашиши ёки ўз бизнесини йўлга қўйиши таълим муассасалари фаолиятининг асосий мезони бўлиши кераклиги қайд этилди.
Президент янги профессионал таълим тизими бўйича таклиф этилган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон Фармони қабул қилинди. Ушбу ҳужжатда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Республикасида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган Халқаро таснифлагичнинг 3-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим тизими, Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим тизими, Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этилиши белгилабберилди.
Давлатимиз томонидан профессионал таълим муассасаларида таълим сифатини тубдан ошириш, бу масканларда таълим олиши учун ўқувчиларнинг касбга бўлган қизиқишларини инобатга олиб, ёшларнинг ўзлари танлаган ихтисосликни чуқур ўзлаштириши учун янада кенг шароитлар яратиш каби эзгу мақсадларни аммалга оширилмоқда.
Мазкур масалани амалга ошириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий ривожланишида юз бераётган чуқур ўзгаришлар ҳамда юзага келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш зарурати (профессионал таълимининг самарадорлиги ва рақобатбардошлиги, юз бераётган технологик тараққиёт билан боғлиқ ўзгаришларга мослаша олиши, «номоддий инвестицияларнинг» ўсиши, малакали меҳнатнинг ташкил этилиши, катта ёшли аҳолининг касб-ҳунарга тайёргарлиги, компетенцияларнинг тан олиниши, кўникмалардан фойдалана олиш ва ҳоказо) корхоналарни касб-ҳунарга тайёргарлиги масалаларига тобора кўпроқ эътибор беришга мажбур этмоқда.
Янги профессионал таълим тизимининг олдида турган асосий вазифаларидан бири маҳаллий ва хорижий меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади.
Профессионал таълим тизимига қуйидаги талаблар қўйилади.
1.Ўқув жараёнига малакавий тавсифнома талабларига мувофиқ равишда наъмунавий ўқув режаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
2.Таълим муассасанинг ўқув-методик ва илмий-методик ишларини битирувчига қўйиладиган билим кўникма ва малакаларига (БКМ) мувофиқ равишда такомиллаштириш.
3.Тўлов-шартнома асосида масофавий таълимни ташкил этиш.
4.Масофавий таълим учун зарур электрон дарслик, қўлланмалар ишлаб чиқиш.
5.Ўқув жараёнини электрон бошқарув тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.
6.Ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш.

Download 60,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish