Инновацион таълим технологиялари” кафедраси Касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш курси



Download 346,92 Kb.
bet7/8
Sana16.06.2022
Hajmi346,92 Kb.
#677384
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
23.04. БМИ Ходжиев (2)

Компетенция — мавжуд билим, кўникма ва малака ва шахсий сифатларнинг мажмуи хисобланади
Таълим жараёнида компетенциявий ёндашувнинг моҳияти - ўқувчиларда турмушда вужудга келадиган муаммоларни аввал ўзлаштирган билим, кўникмалари ва тажрибалари асосида ҳал қилиш лаёқатларини ривожлантиришдан иборат бўлади. Бошқача қилиб айтганда, компетенциялар давлат ва жамиятнинг таълим тизими олдига қўйган ижтимоий буюртмаси ҳисобланади. Демак, компетенциявий ёндашув таълим тизими олдида турган долзарб масаладир. Компетенциявий ёндашувга асосланган таълим- ўқувчиларга егаллаган билим,кўникма ва малакаларни ўз шахсий, келгусида касбий ва ижтимоий фаолиятларида амалий қўллай олишни шакллантиришда йўналтирилган таълимдир.
Таълим жараёнига компетентлик нуқтаи назаридан ёндашув таълим мазмунининг янгиланаётганлигида акс этмоқда. Бу, ўз навбатида, ўзгариб бораётган ижтимои й­иқтисодий реалликка таълим тизимининг жавобидир. Шу ўринда, “компетентлик” ривожланиб борувчи илмий-­назарий ва шахсий тажрибаларнинг мураккаб синтези сифатида кўзга ташланади.Бўлажак мутахассиснинг касбий компетентлиги ўз мутахассислиги бўйича эгаллаши керак бўлган компетенциялари, муҳим шахсий сифатлари ва идивидуал психологик хусусиятлари мажмуи бўлиб, мунтазам равишда билим олишга, ўзини-­ўзи такомиллаштиришга, касбий билимларни бевосита амалиётда қўллай олишга, янги инновацион технологиялардан хабардор бўлиш билан бирга уларни амалиётга тадбиқ эта олиш, ишга ижодий ва масъулиятли ёндашиш, ўз фаолиятига алоқадор барча муаммоларни тизимли равишда тушуниш, вазифа қўя билиш ва аниқ муаммоларга ечим топа олиши демакдир.
Профессионал таълимда мутахассисларда компетенцияларни ривожлантириш таълимнинг муҳим вазифаси сирасига киритилган бўлиб, бунда уларнинг компетенция даражаларини тўғри баҳолаш ҳам муҳим ахамиятга эга. Таълим олувчиларнинг компетентлик даражаларини баҳолаш методлари ҳамма вақт баҳс мунозарали мавзу бўлиб келганлиги боис бу жараён инновацион ёндашувларни талаб этади. Чунки бу масала турли адабиётларда турлича ёритилган. Бироқ мавжуд қарашларни умумлаштириб айтиш мумкинки, таълим олувчиларнинг касбий компетентлик даражалари таълим сифатини белгилабгина қолмай, балки, битирувчиларнинг меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига имкон яратади. Касбий компетентлик мезонлари ўқитиладиган ҳар бир фаннинг мақсад ва вазифаларидан, эгалланиши лозим бўлган махсус компетенциялар мазмунидан келиб чиқиб аниқланади. Сўнги ўн йилликларда таълим назарияси ва амалиётида компетенциявий ёндашув муҳим аҳамият касб этмоқда. Унинг концепциал жиҳати шундаки, бунда компетенция таълим олаётганлар мустақил фаолият олиб бораётган пайтлари, масалан бевосита педагог ёки уста иштирокисиз ёхуд ҳаётга мустақил қадам қўйишнинг дастлабки йиллардаги фаолияти даврида муҳим муҳандислик муаммо ёки масалаларни ҳал этиш жараёнида нечоғли ўзининг шахсий сифатларини амалда кўрсата олиш қобилиятига қаратилади Профессионал таълимда кенг фойдаланилаётган “Компетентлик” ёки “Компетенция” ибораларининг мазмун­ моҳиятини бўлажак мутахассис (ходим) таълим-­тарбия жараёнларида ўзи эришган ҳаётий тажрибаси, қадриятлари ва мойилликларига асосланган ҳолда амалий фаолиятда ҳаётий муаммоларни ҳал этиш баробарида ўзининг шахсий сифатларини мустақил намоён эта олиш қобилиятлари мажмуаси деб тушунмоқ лозим. Мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқларига киритилаётган инновацион технологик жараёнлар, тадбиркорлик, кичик бизнес соҳаларида яратилаётган янги технологик иш ўринлари билан ўрта бўғин кадрларини тайёрловчи мутлақо янги профессионал таълимнинг мақсади ва мазмунини уйғунлаштириш профессионал таълим тизимида компетенциявий ёндашув масаласининг долзарблигини белгилаб беради. Бу эса авваламбор, халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда профессионал таълим тизимида компетенциявий ёндашув концепциясини ишлаб чиқиш, шу асосда компетенциявий ёндашувга оид асосий тушунча ва атамаларни изоҳлаш, талқин қилиш ва тавсифлаш, тизимлаштириш, ўқитиш технологиялари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда таълим жараёнига тадбиқ этиш лозим бўлади. Шунинг учун, профессионал таълим жараёнида ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини акс эттирган ўқув жараёни мазмунини компетенциявий ёндашув асосида ишлаб чиқиш орқали профессионал таълим дастурларини такомиллаштириш ва амалиётда жорий этиш мақсадга мувофиқ.
Компетенциявий ёндашувга асосланган таълим ўқувчиларда мустақиллик, фаол фуқаролик позициясига эга бўлиш, ташаббускорлик, медиаресурслар ва ахборот-коммуникация технологияларидан ўз фаолиятида оқилона фойдалана олиш, онгли равишда касб-ҳунар танлаш, соғлом рақобат ҳамда умуммаданий кўникмаларини шакллантиради.
Инсон ўз ҳаётида шахсий, ижтимоий, иқтисодий ва касбий муносабатларга киришиши, жамиятда ўз ўрнини эгаллаши, дуч келадиган муаммоларнинг ечимини ҳал этиши, энг муҳими, ўз соҳаси, касби бўйича рақобатбардош бўлиши учун зарур бўлган таянч компетенцияларга эга бўлиши лозим. Бундан ташқари, таълимда ҳар бир ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида ўқувчиларда, шу фаннинг ўзига хослиги, мазмунидан келиб чиққан ҳолда, соҳага тегишли хусусий компетенциялар ҳам шакллантирилади.
Профессионал таълим тизимига компетенциявий ёндашувни жорий этиш мутахассислар тайёрлаш сифатини сифат жиҳатдан ўзгартиришга олиб келади. Бошқача айтганда, компетенциявий ёндашувдан асосий мақсад умумий ва махсус компетенцияларни тўлиқ эгалланган, ўз соҳасининг етук (компетентли) мутахассисни шакллантиришдир. Бу эса, ўз навбатида, профессионал таълим муассасалари таълимий фаолиятининг асосий натижаси ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, республикамизда профессионал таълим тизимини ислоҳ қилишга доир қатор қонун хужжатлари қабул қилинмоқда.

2.2. Ўқувчиларнинг касбий ва умумий компетенцияларини жамият талаблари билан узвийлигини таъминлашнинг ахамияти
Бугун бутун дунёда тайёрланаётган кадрларнинг касбий компетенцияларини шакллантиришда интеграл ва ностандарт ёндашув устунлиги яққол кўзга ташланмоқда. Нуфузли халқаро экспертлар томонидан профессионал кадрларни тайёрлашдаги анъанавий ёндашув етарли самара бермаётгани, шу муносабат билан касбий ва шахсий компетенцияларнинг ўрни ва аҳамиятини, билим ва малакаларнинг ўзгарувчан меҳнат бозоридаги талаб ва эҳтиёжларни аниқлаш бугунги кун педагогикасининг асосий вазифаси эканлиги эътироф этилмоқда . Айниқса, мутахассислар олдида келажак компетенцияларини аниқлаш жараёнида адекватлик ва интерференция ҳолатларини чуқур таҳлил қилиш, устивор аҳамиятга эга бўлган доминант компетенциялар рўйхатини шакллантириш, инновацион ёндашув асосида ёшларнинг қобилият ва иқтидорларини юзага чиқарувчи индикаторларни аниқ белгилаб олишдек мураккаб вазифа қўйилган. Эътироф этиш керакки, таълим бўйича Халқаро комиссия томонидан ХХI аср – фан техника тараққиёти даврида таълим олдига тўртта устивор мақсад қўйилди: яшашни, англашни, бажаришни ўрганиш ҳамда биргаликда яшаш, англаш ва бажаришни ўрганиш. Айни пайтда таълим соҳасидаги нуфузли Халқаро экспертлар томонидан таълим тарбия жараёнига икки хил кўникмаларни уйғун жорий этиш таклиф этилмоқда. Булар: Умумий ва касбий компетенциялардир. Жамият ва шахс тараққиётида ҳал қилувчи ўрин тутадиган, келажак бунёдкорлари бўлган ёш авлодни тарбиялаш масъулияти юкланган таълим соҳаси муттасил янгиланиш, илғор ва инновацион ғоялар билан уйғун тараққий этишни талаб қиладиган соҳа саналади Шу нуқтаи иш берувчиларнинг талабларини инобатга олган холда профессионал таълим тизимида таълим стандартлари ва малака талабларини ишлаб чиқишда қуйидагиларни инобатга олиш таклиф этилади:
1. Хорижий тажриба, шунингдек, маҳаллий шарт-шароитлар ва миллий менталитетни инобага олган ҳолда ўрта бўғин кадрларида иш берувчилар учун муҳим бўлган “юмшоқ ” компетенциялар рўйхатини шакллантириш, уларнинг доминант хусусиятларини аниқ белгилаш;
2. Меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган, янги пайдо бўлаётган касблар талаб қиладиган “юмшоқ” компетенцияларни муҳимлик, адекватлик, доминантлик даражасига кўра таснифлаш;
3. Таълим тизимида мавжуд (ўргатиладиган) компетенцияларнинг айни пайтда эскирган ва самара бермайдиган қисмини аниқлаш (таълим дастурларида назарда тутмаслик учун);
4. Таълим дастурлари структурасига умумуий ва касбий компетенцияларни шакллантиришни уйғунлаштирадиган механизмларни жорий этиш;
5. Умумий компетенцияларни маҳаллий шарт-шароитларга мувофиқлаштириш, миллий педагогика категориялари призмасидан ўтказиш, методикасини ишлаб чиқиш, унинг ядровий ва ёрдамчи компонентларини тизимлаштириш;
6. Ўрта бўғин кадрларида касбий кўникмаларни шакллантириш омиллари, унинг интеграллашган методик таъминоти, умумкасбий, когнитив ва ижтимоий компетенциялар таркибига аниқлик киритиш;
7. Профессионал таълим мазмунини “юмшоқ” компетенцияларни шакллантиришга йўналтириш ва модернизациялаш, компетенцияларга асосланган инновацион таълим муҳитини яратиш, ёшларда ностандарт тафаккур тарзи ва креативлик хислатларини шакллантирувчи услубларни амалиётга кенг татбиқ этиш зарур.
Жаҳон миқёсида амалга ошиpилаётган чуқуp иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлаp, иқтисодиётнинг инновацион йўналишда ривожланиши, халқаро меҳнат бозорини глобаллашуви профессионал таълим соҳасида замонавий меҳнат бозори талаблаpига мос рақобатбардош кадрлар тайёрлашда таълим сифатини ошириш, ўқув жараёнига компетенциявий ёндашувни ҳамда таълимнинг замонавий шакллари ва усулларини жорий этиш вазифасини қўяди. Хусусан, ЮНЕСКО томонидан 2030 йилгача белгиланган халқаро таълим концепциясида “Барча учун кенг қамровли ва сифатли таълимни таъминлаш” каби долзарб вазифалар белгиланди. Жумладан, компетентли ёндашув асосида профессионал таълим соҳасида рақобатбардош кадрлар тайёрлашда инновацион таълим методларини яратиш, ўзлаштириш ва касбий компетенликни ривожлантирувчи педагогик жараёнларни ташкил этиш муаммосини тадқиқ этиш долзарб ҳисобланади. Ўзбекистонда барпо этилаётган замонавий иқтисодиёт, иш берувчи талабларини ортиб бориши, техника ва технологияларни кун сайин ривожланиб бориши, ахборотлашган жамиятни шаклланиши ҳамда профессионал таълим тизимида вужудга келган муаммолар профессионал таълимда мутахассисларни тайёрлаш жараёнига юқори талаблар қўймоқда. Илмий ва техник тараққиёт давомида турли касбларга нисбатан талаблар (масалан, иш жараёнларининг мураккаблашиши, янги технологияларни кириб келиши натижасида) ошиб боради. Бунинг натижасида профессионал таълим тизимида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги ишларни такомиллаштириш, ўзгартириш ва мувофиқлаштириш талаб қилинади. Бугунги кунда таълим мазмунига, ўқитиш услубиятига, амалий таълимга талаб мутлақо ўзгарганлиги боис профессионал таълимни ислоҳ қилиш долзарб масаларлардан бирига айланди. Мамлакат иқтисодиётини инновацион ривожланиш йўлига ўтказиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва таркибий ўзгаришларни амалга оширишда таълим тизими муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Иқтисодиётни модернизациялаш жараёнларининг кенгайиши рақобатбардош кадрларга бўлган талабнинг кескин ўсишига олиб келди. Истеъмолчи таълим хизматлари мазмуни ва сифатини танлар экан, эгаллаган маълумоти, касбий тайёргарлиги меҳнат бозорида ва меҳнат фаолияти жараёнида қанчалик кераклилигига ҳамда муҳимлигига эътибор қаратадиРақобатбардош мутахассис – бу касбий компетенция, умумий ва касбий маданиятга эга бўлган, меҳнат бозорида доимо талабгир бўла оладиган, ижтимоий-касбий вазифаларини муваффақиятли ва сифатли бажара оладиган, рақобатбардош меҳнат бозори муҳитида фаолият кўрсатишга ва мослаша олишга тайёр бўлган профессионал таълим муассасаси битирувчисидир. Профессионал таълим тизимига компетенциявий ёндашувни жорий этиш мутахассислар тайёрлаш сифатини сифат жиҳатдан ўзгартиришга олиб келади. Бошқача айтганда, компетенциявий ёндашувдан асосий мақсад умумий ва махсус компетенцияларни тўлиқ эгалланган, ўз соҳасининг етук (компетентли) мутахассисни шакллантиришдир. Бу эса, ўз навбатида, профессионал таълим муассасалари таълимий фаолиятининг асосий натижаси ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, республикамиздапрофессионал таълим тизимини ислоҳ қилишга доир қатор қонун хужжатлари қабул қилинмоқда. Профессионал таълим муассасаларида умумтаълим фанларини ўқитишнинг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, замонавий методологиясини яратиш, профессионал таълимда таълим стандартларини компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштириш, ўқув–методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишни ташкил этиш устивор вазифалар сифатида эътироф этилмоқда. Профессионал таълим мазмунини компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги асосий вазифалар ўз ечимини топиши керак:
- Таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурлари ҳамда дарсликларни такомиллаштириш, мазмунан узвийлаштириш билан таълим узлуксизлигини таъминлаш;
- ўқув режаларидаги турдош фанларни интеграциялаш орқали ўқув юкламалари кўлами ва ҳажмини оптималлаштириш;
- талабаларнинг таълим стандартлари бўйича билим, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг барча босқичлар учун ягона тизимини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш;
- таълим муассасаларида виртуал ўқув-лаборатория, замонавий ахборот-коммуникация, электрон-техник ва масофадан ўқитиш имкониятларини кенгайтириш, дарслик, қўлланма ва ўқув фильмларининг электрон турларини яратиш ва улардан таълим-тарбия жараёнида самарали фойдаланиш;
- тайёрланадиган дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг мазмунини ва сифатини янада яхшилаш.
Таълим-тарбиядаги сифат ўзгаришлари ва юқори самарадорлик мазкур соҳага ижобий янгилик киритиш билан белгиланади. Бундай янгиликни киритиш жараёни инновацион жараён бўлиб, илғор педагогик технологияларни жорий қилиб, таълимда сифат ва самарадорликка эришишдан иборат бўлади. Педагогик инновация – бўлажак мутахассисларни янгича шароитларда ишлашга тайёрловчи жараён бўлиб, у олдинги эгалланган билимлар асосида таълимда сифатий ўзгаришлар қилиб, юқори самадорликка эришишга янгича ёндашув қилишдан иборатдир. Бундай ёндашув тизимнинг мақсади, мазмун-моҳияти, белгиларини, имкониятларини, вазифаларини, ривожланиш босқичлари ва тамойилларининг ривожланиш механизмларини ва улардан фойдаланишга услубий тавсиялар ҳамда бу борада педагогларда шаклланадиган хислатларни ҳосил қилиш жараёнини ифодаловчи таълим–тарбия жараёнининг сифат жиҳатларини такомиллаштириб, бу соҳада юқори самарадорликка эришиш тушунилади. Мамлакатимизда таълим тизимидаги ислоҳотларнинг муаммолари педагог кадрлар салоҳияти етарли даражада тайёрлансагина муваффақиятли ҳал қилиниши мумкин. Амалий таҳлиллар замонавий педагогнинг касбий компетентлиги тезкор ривожланаётган таълим жараёнларининг талабларидан орқада қолаётганини кўрсатмоқда. Бу ҳолат педагогик таълимни ривожлантириш ва узлуксиз педагогик таълим жараёнида педагогларни тайёрлашни яхшилаш билан боғлиқ муаммоларнинг долзарблигини кўрсатади.


Download 346,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish