Инновацион фаолиятни венчурли молиялаштиришнинг халқаро



Download 2,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/11
Sana23.02.2022
Hajmi2,8 Mb.
#176911
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
innovatsion-faoliyatni-venchurli-moliyalashtirishning-hal-aro-modellarini-zhoriy-etish-samaradorligi

Кластер модели. Инновацион технология­
ларни ривожлантириш, амалга ошириш ва татбиқ 
қилишни молиялаштиришнинг кластер модели 
кўплаб ривожланган мамлакатлар учун хос бўлган 
хусусиятдир. Бугунги кунда молиялаштиришнинг 
ушбу модели швеция, Дания, Финляндия каби 
мамлакатларда муваффақиятли қўлланилмоқда. 
Венчур молиялаштиришнинг бошқа моделла­
рига нисбатан кластер модели кўплаб устунлик­
ларга эга. Биринчи навбатда, шуни таъкидлаш 
лозимки, кластер моделининг ўзига хос ҳусусияти 
сифатида бозор моделига қараганда давлатнинг 
юқори технологик кластерлар яратадиган техно­
логияларни молиялаштириш ва ривожлантиришда 
янада фаолроқ иштирок этишини кўрсатиш мум­
кин. 
Давлат инновацион фаолиятининг бошқа ишти­
рокчиларининг жалб этилишида бевосита ишти­
рок этиб, бунинг учун иқтисодиёт субъектларини 
жалб этишда камроқ диверсификацияланган, 
шунингдек давлат бизнес­инкубаторлар, иннова­
цион ихтиролар соҳасида фаолият юритувчи 
кичик хусусий компаниялар, илмий­тадқиқот 
институтлари ва йирик молиявий институтлар 
орқали улар ўртасидаги ўзаро муносабатларни 
ташкиллаштиради. Давлат бошқаруви нафақат 
давлат ва бизнес ўртасидаги ўзаро фойдали 
илмий­тадқиқот ҳамкорлигини, балки лойиҳанинг 
босқичма­босқич амалга оширилишини ҳам таъ­
минлайди.
технологияларни молиялаштиришнинг кластер 
моделида давлат муҳим бўлган функциялардан 
бири – лойиҳалар ҳали яратилишнинг бошланғич 
босқичида бўлган вақтда уларни қисман молия­
52
ИНВЕСтИЦИЯЛАР ВА ИННОВАЦИЯЛАР / ИНВЕСтИЦИИ И ИННОВАЦИИ


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 1(121)
лаштириш вазифасини бажаради, хусусан у 
илмий­тадқиқот ва тажрибавий­конструкторлик 
фаолиятига ҳомийлик қилади. Давлатнинг бундай 
ёрдами ёш компанияларга юқори технологик 
соҳаларда тўлақонли фаолият учун зарур бўлган 
салоҳиятга эришишга имкон беради. Уларга ажра­
тилаётган молия, шунингдек, компанияларга янада 
рақобатбардош бўлиш ва бозорда бемалол 
ишлашга ёрдам беради. 
Молиялаштиришнинг кластер модели, венчур 
фондларини молиялаштирувчи институционал 
инвесторларнинг иштироки билан белгиланган 
венчур капиталининг юқори даражадаги очиқлиги 
ҳисобига ҳам энг муваффақиятли молиялаштириш 
моделларидан бири деб ҳисобланади. шунингдек, 
ушбу модель учун банкларнинг иштироки хос 
бўлган белги бўлиб ҳисобланади. 
Молиялаштиришнинг кластер модели қўлла­
нилганда молиявий қийинчиликлар хавфи анча 
камаяди (айниқса бозор моделидагига қараганда). 
Молиявий таваккалчиликнинг камайиши шу билан 
изоҳланадики, ушбу ҳолатда молиялаштириш 
биринчи навбатда чизиқли равишда инновацион 
жараённи таъминлашга қаратилган бўлади. чунки 
ушбу ҳолатда инновациялар фаолиятнинг турдош 
соҳаларига камроқ тегишли бўлади, ривожланиш 
илмий тадқиқотлардан бошлаб, то инновацион 
жараёнларнинг натижаларининг татбиқ қилиниши, 
уларнинг ўзлаштирилишигача бўлган барча 
босқичларда фокусли амалга ошади.
Кластер моделининг муҳим афзаллиги, ушбу 
модель қамраган кластер ичидаги «синергия 
самараси»
1
бўлиб ҳисобланади. Мазкур модель 
инновацион фаолият иштирокчиларининг ўзаро 
биргаликдаги ҳаракатини кўзда тутгани учун клас­
тернинг ичидаги инноваторлар, хусусий компа­
ниялар ва тадбиркорлар, инвестицион фаолият 
субъектлари, венчур сармоядорлари ва давлат 
бошқарув органлари ўртасида рақобат пайдо 
бўлади, бу эса оқилона ишлаб чиқаришга ижобий 
таъсир кўрсатади, кластер ичидаги оқилона сиё­
сатни таъминлайди ва ҳаттоки энг ноқулай шаро­
итларда ҳам таваккалларни анча камайтиради. 
Кластер ичида рақобатдаги устунлик давлат­
нинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишдаги 
муҳим ҳаракатлантирувчи куч бўлиб, бу ҳам клас­
1
Синергия (грек. συνεργία — ҳамкорлик, ўзаро фао­
лият, ёрдам, қўллаб­қувватлаш) ­ икки ёки удан ортиқ 
омилларнинг ўзаро мужассалашуви натижасига улар­
нинг алоҳида ҳаракатларидаги умумий натижага нис­
батан самаранинг ошиши. – https://ru.wikipedia.org/
wiki
тердаги «синергия самараси»нинг натижаси 
ҳисобланади. 
Кластер модели ташқи ва ички молиялашти­
риш манбаларини кўзда тутади. Ички молиялаш­
тириш ресурси манбаларига венчур фондлари, 
хусусий ҳомийлар ва компаниянинг шахсий 
маблағларини киритиш мумкин. ташқи манбалар 
сифатида эса хорижий инвесторлар ва қўшни 
ҳудудлардан келувчи молиялаштиришни кўрсатиш 
мумкин. шу билан бирга, инновацион жараёни­
ларни назорат қилиш, комплекс институционал 
инфратузилмани яратиш ва кластерларни қўллаб­
қувватлаш дастурларини ишга туширишдаги катта 
ролига қарамасдан, давлат ўз ҳолича молиялаш­
тиришнинг ушбу моделида молиявий ресурслар­
нинг манбаси бўла олмайди.

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish