ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 1(121)
кейин Америкада, бошқа давлатлардан 30 йилча
аввал вужудга келганлигини ўз ишларида таъкид
лаб ўтган [3]. АҚшда венчур инвестициялашнинг
ривожланиш босқичлари 1946 йилда биринчи
оммавий савдо қилувчи, портфель инвестиция
лашга ихтисослашган компания (Америка тадқиқот
ва Ривожланиш – ARD)нинг тузилишидан бош
ланган десак хам бўлади.
Тадқиқот методологияси.
Мақолада кузатув асосида мамлакатлар ўрта
сидаги венчур бизнесининг шаклланиши ва
ривож ланиши, мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти
ҳамда халқаро савдода тутган ўрнига кўра сама
рали моделнинг танланиши, инновацион тизим,
инфратузилма, ушбу ҳудуд иқтисодиётининг
миқёси ва ҳусусиятлари, шунингдек жаҳон бозо
ридаги вазиятга асосланиши тадқиқ қилинди. Вен
чур молиялаштириш моделини танлаш ва шакл
лантиришда мамлакатнинг инновация соҳасидаги
мавжуд ресурслари ва ушбу ҳудуд учун хос бўлган
бизнесни юритиш соҳасидаги салоҳияти, тажри
баси, бозорнинг ривожланганлик даражаси ва
инсон омили ўрганилди.
Ушбу соҳада илғор мамлакатларда халқаро
иқтисодий омиллар ва уларнинг венчур молия
лаштириш билан ўзаро алоқасини ҳисобга олган
ҳолда инновацион технологияларни молиялаш
тириш учун қўлланиладиган асосий бир нечта
моделлар ажратиб кўрсатилди.
Таҳлил ва натижалар.
Халқаро миқёсдаги тажрибадан маълум бўли
шича, венчур капитал амалий ғояларнинг молия
лаштирилишида катта ёрдам берган. чунки ушбу
капитал корхоналарнинг инновацион тарақ
қиётини таъминлашнинг ягона омили сифатида
хизмат қилади. шу боис, дунё миқёсида венчур
капиталини инновацион бизнес ривожининг
асоси дейишади.
турли мамлакатлар, жумладан, АҚш, Япония,
Сингапур, Финляндия, Ҳиндистон каби давлатлар
тажрибасини ўрганиш натижалари венчур биз
неси иқтисодий ривожланишнинг инновацион
модели сифатини тубдан ўзгартириши, уни инвес
тиция билан таъминлаши, пировард натижада
иқтисодий ўсишга олиб келиши, инвестиция
тақчиллигини бартараф этишини кўрсатади [3].
Венчур молиялаштиришда лойиҳаларни инно
вацион технологиялар соҳасида фаолият олиб
борувчи субъектларни хусусий инвестициялаш
орқали молиялаштирилади. Мазкур инвестиция
ларнинг мақсади бўлиб инновацион лойиҳа
муваффақият қозонган тақдирда келажакда фойда
олиш ҳисобланади. Молиялаштиришнинг ушбу
тури ўзига хос бўлиб, юқори таваккалчилиги ва
узоқ муддатлилиги (одатда, инновация қўлланувчи
соҳасининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда
уч йилдан етти йилгача) билан ажралиб туради.
Лойиҳалар, стартапнинг тез ва самарали ривож
ланиши, инвестициядан келажакда юқори даро
мад олиш кафолати бўлган инновацион маҳсу
лотни яратиш ва ишлаб чиқаришдан иборат
бўлади.
Масалан, АҚш тажрибасига назар ташлайдиган
бўлсак, у ерда инвестициялашнинг венчур усули
анча ривожланган. Венчур капиталига бўлган
талабнинг юқорилиги молиявий манбалар сони
нинг кескин ошишига сабаб бўлди.
Жумладан, «CB Insights» аналитик компания
сининг корпоратив венчур фондлари таҳлилига
бағишланган «The 2017 Global CVC Report»
ҳисоботи маълумотларига асосланадиган бўлсак,
2017 йилда шимолий Америкада 74,5 млрд дол
ларлик 5365 та венчур шартномаси тузилган ва
бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 18%га ошган.
шунингдек, ушбу ҳисоботда келтирилишича, 2017
йилда дунё бўйича 164,4 млрд доллар қийматга
эга бўлган 11 мингдан ортиқ венчур шартнома
лари орқали инвестиция жалб қилинган (1расм).
Ҳозирги кунда АҚшда венчур бизнесини
молия лаштирувчи инвестицион манбаларни
қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин [7]:
1. Венчур капитали орқали ёпиқ ҳамкорлик.
Бу гуруҳга нисбатан кўпроқ инвесторлар тўғри
келади, булар венчур инвестицияларининг акса
рият қисмини ташкил этади.
Ўз шахсий бизнесига эга, молиявий аҳволи
барқарор тадбиркор томонидан эндигина ташкил
этилиб оёққа туришга ҳаракат қилаётган, сама
рали бизнес ғояга эга ёш компанияни инвести
циялаш бунга мисол бўла олади. Улар ўсиб кела
ётган компания келажагини баҳолай олган ҳолда
унга маблағ тикиш мумкинлигини, шунингдек,
қўшимча инвестиция ҳамда шахсий тажрибасини
жалб этиш орқали ҳаммуассисликни йўлга қўйиш
ва ушбу корхонани ривожлантириш билан бир
галикда молиявий даромад олишни мақсад
қиладилар. Кейинчалик таваккалчиликни хуш
кўрувчи ва баҳолай олувчи бу тадбиркорлар биз
несларини ўзаро бирлаштириб ҳамкорликни йўлга
қўядилар. Албатта бунда инвесторлар кичик кор
хона ёки янги ғоя истиқболини кўра олган ҳолда
ўзларинг тажрибалари, алоқалари, бошқариш
49
ИНВЕСтИЦИЯЛАР ВА ИННОВАЦИЯЛАР / ИНВЕСтИЦИИ И ИННОВАЦИИ
Do'stlaringiz bilan baham: |