Инновацион фаолиятни таснифлаш ва унинг ташкилий шакллари



Download 26,99 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi26,99 Kb.
#58060
1   2   3
Bog'liq
innovatsion faoliyatni tasniflash va

2. Инновацион фаолиятга инновацион жараён доирасидаги барча фаолият, шунингдек, сотув бозорларининг маркетинг тадқиқотлари ва янги истеъмолчиларни қидириш, рақобат муҳити ва рақобатчи корхоналар маҳсулотларининг истеъмол хусусиятлари, новаторлик ғоялари ва ечимлари қидирувлари, инновацион лойиҳани тадбиқ этиш ва молиялаштириш бўйича ҳамкорларни излаш киради. Юқоридаги фаолият турлари инновацион сферани намоён этади, яъни инновацияларни яратиш ва тарқатишни қамраб олувчи инновацион маҳсулот ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчилари фаолият соҳасини билдиради.
Инновацион инфратузилма деганда янги илмий-техник ғояни яратишдан бошлаб уларни қайта ишлаш, илмий маҳсулотни чиқариш ва реализация этишгача бўлган барча циклни қамраб олувчи ташкилот, фирма ва бирлашмалар киради. Улар юқоридаги фаолият турларини самарали амалга ошириш учун етарли ва зарур бўлган ўзаро боғлиқ бир бирини тўлдирувчи тизимлар ва уларга мос элементларни ифода этади. Бу турдаги инфратузилма элементлари сифатида инновацион марказлар, инкубаторлар, технопарклар, технополислар, консалтинг, ўқув марказлари ва инвесторларни қўрсатиш мумкин.
Мазкур инфратузилманинг бозор йўналиши унинг ҳозирги замон бозор иқтисодиётида ўзининг барча функциялари амалга ошишини таъминлаш ва доимий динамик ўзгаришларга тез мослашуви қобилиятларини аниқлаб беради. Инфратузилмани шакллантиришнинг пировард мақсади илмий-техник ва инновацион фаолиятни янада самаралироқ юритиш учун фақатгина муайян хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш эмас, балки жамият манфаатлари учун уларнинг бир бутунликда фаолият кўрсатишини таъминлаш бўлиши лозим. Ушбу умумий фаолият ишлаб чиқаришнинг пасайишини енгиш, унинг таркибий қайта қурилиши ва чиқариладиган маҳсулот номенклатурасининг ўзгариши, ички ва ташқи бозорлар учун унинг рақобатбардошлиги ва жозибадорлигини кучайтириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда илмий-техник салоҳиятни сақлаб қолишга йўналтирилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, илмий техник ва инновацион фаолият инфратузилмаси қуйидаги ўзаро боғлиқ тизимлар мажмуини ташкил этиши лозим:

  • Илмий техник ва инновацион фаолиятнинг ахборот таъминоти. Ушбу тизим ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча манфаатдор ташкилотлар ва ИК га турли шароитларда тизимни ташкил этувчи маълумотлар базасига кириш имкониятини бериши лозим.

  • Экспертиза синовлар. Илмий-техник ва инновацион дастур, лойиҳа ва таклифларни юқори малакали ва сифатли баҳолаш (илмий, молиявий-ифтисодий, экологик ва бошқа экспертизалар).

  • Илмий техник ва инновацион фаолиятнинг молиявий иқтисодий таъминоти. Нобюджет маблағлар манбаларидан (маҳаллий тадбиркорлик тузилмалари ресурслари, шунингдек, бошқа регион ва мамлакатлар инвестициялари) фаол фойдаланиш ва шу билан бирга мазкур фаолиятни давлат томонидан бевосита ва билвосита қўллаб-қувватлаш.

  • Янги рақобатбардош илмий маҳсулот ва юқори технологияларни яратиш ҳамда уларнинг амалда ўзлаштирилишини ишлаб чиқариш технологик қўллаб-қувватлаш.

  • Илмий маҳсулотлар сертификацияси, уларни ишлаб чиқарувчи ва ўзлаштирувчи инновацион корхонага метрология, стандартизация ва сифат назорати соҳаларида хизмат кўрсатиш.

  • Илмий-техник ишланма ва илмий маҳсулотларни регионал, регионлараро ва чет бозорларда сотувини рағбатлантириш, маркетинг, реклама ва кўргазма фаолияти, интеллектуал мулкнинг патент-лицензия ва ҳимоя чоралари.

  • Бозор иқтисодиёти шароитида илмий техник ва инновацион фаолият учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, аниқ тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун мақсадли тарзда менежерлар гуруҳини ўқитиш.

  • Илмий-техник ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштириш ва тартибга солиш, бунда иқтисодий методлар ва ахборот таъсири ёрдамида мазкур фаолият турларининг янада самарали амалга оширилишини бошқаришга имкон вужудга келади.

3. Инновацион жараёнларни ҳамда инновацион фаолиятни самарали самарали амалга ошириш учун инновацион ва илмий-техник соҳа ташкилотлари тармоғини шакллантириш ҳамда бу турдаги корхоналарнинг ўзига хос таснифланишини яратиш зарурдир. Бевосита инновацион корхоналар таснифланишига ўтар эканмиз, инновацион фаолиятнинг асосий ташкил этувчиси бўлиб, унинг ахборот таъминоти ҳисобланади. Бунинг учун телекоммуникацион тизимлардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда инновацион фаолиятнинг автоматлаштирилган ахборот таъминотини яратиш лозим. Тизим инновацион лойиҳалар, хизматлар борасидаги талаб ва уларнинг таклифлари тўғрисида ягона информацион кенгликда ахборот алмашишни амалга оширишга имкон беради. Тизимнинг асосий ташкил этувчилари бўлиб, ўзаро телекоммуникациялар билан бирлашган инновацион лойиҳалар, хизматлар ва ташкилотларнинг регионал ва бош ахборот марказлари ҳисобланади.
Фан тараққиёти билан илмий ташкилотларни гуруҳларга ажратиш анча масаласи мураккаблашди, улар таснифланиши жараёнида аниқ белгиланган хусусиятларга эга кичик гуруҳлар билан чегараланиш имкони мавжуд эмас. Бугунги кунда инновацион корхоналар таснифланишининг методологик асоси бўлиб уларнинг ихтисослашув турлари концепцияси ҳисобланади. Зеро, ихтисослашув соҳаси ташкилотлар таснифланишида муҳим ўрин эгаллайди. Қуйидаги жадвалда илмий-техник ва инновацион соҳа корхоналарининг кўп қамровли таснифланиши келтирилган:



Download 26,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish