3. Инновацион фаолиятни лойиҳавий молиялаштириш.
Замонавий, шу жумладан халқаро молиявий фаолиятда лойиҳавий молиялаштириш каби истиқболли ва динамик йўналиш борган сари кўпроқ ривожланиш олмоқда. Бу инновацион фаолиятда молиявий ва банк иштирокининг тури саноатнинг кўп ресурслар ва сармоялар истеъмол қилувчи соҳалари ишлаб чиқариш аппаратини модернизациялаш, такомиллаштириш ва янгилашга айниқса муҳтож мамлакатлар ва минтақаоар учун айниқса долзарбдир.
Ҳозирга қадар ривожланган мамлакатларда молиялаштиришда электр энергияси, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ инвестицион лойҳалар катта оммавийликка эга бўлганлар. Энди лойиҳавий молиялаштириш ҳам саноатнинг инфратузилмасини ва қайта ишлаб чиқарувчи соҳалари билан боғлиқ ва ҳам илмий-техник янгиликлар ва илғор технологияларга қаратилган саноат объектларининг кўпчилигига кенг тарқалган. Кейинги йўналиш юқори технологик, кўп илм истеъмол қилувчи ишлаб чиқаришларга инвестициялар киритишнинг кам сонли тажрибасида пайдо бўлган.
Лойиҳавий молиялаштириш анъанавий равишда инвестицион лойиҳаларга мўлжалланганлигига қарамасдан, ҳозирги вақтда бу усуллар ноёб новаторлик ёндошишлар ва тубдан янги ишлаб чиқаришлар соҳасига тез кириб бормоқда. Бунда, шубҳасиз, лойиҳавий ва молиявий хатарлар, демак лойиҳаларни экспертли баҳолашга талаблар ҳам ўсади. Бу масалаларни ҳам услубий ва ҳам амалий ва ташкилий жиҳатдан ҳал қилиш зарур. Нафақат кредиторларни, балки маҳсулотнинг яроқлигини баҳолаш ва хатарни бартарф қилишга қодир мустақил маслаҳатчиларни топиш қийин. Ишончли таъсисчилар, самоядорлар, кафолатчилар, пудратчилар ва операторлардан ташкил топган лойиҳавий жамоани танлаб олиш ундан ҳам қийин. Шунга қарамасдан худди инновацияларни лойиҳавий молиялаштириш бугун энг катта қизиқишни уйғотади.
Лойиҳавий молиялаштириш камида инновацион фаолиятни ташкил қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги учта принципиал қоидаларни ишончли равишда намойиш қилади.
Биринчиси-саноати ривожланган мамлакатлар мисолида шу нарса кўринадики, инновацион жараёнларнинг асосий қисмини ҳар хил даражада ва кўламдаги хусусий компанияларнинг кучлари билан малга ошириш мумкин. Шубҳасиз, инновацион жараёнлар бу ерда мақсаднинг ўзи эмас, балки тадбиркорлик муваффақиятига эришиш воситаси сифатида бўладилар. Инновацион бизнес ҳар хил ташкилий фондларда академик “соф фан” ва хусусий сармоя манфаатлари ўртасида воситачи бўлади, чунки инновацион жараён даромадли сифатида кўриб чиқилади.
Иккинчиси-давлатнинг инновацион сиёсати нафақат инновацион жараёнга тўғридан тўғри таъсир кўрсатишда, балки инновациялар учун инновацияларни давлат томонидан воситали қўллаб-қувватланишининг ҳар хил молиявий қонунчилик, солиқ, социал ва бошқа усуллари билан бир қаторда қулай иқтисодий муҳитни яратилишида намоён бўлиши мумкин. Давлат ўзбек иқтисодиётининг ҳозирги ҳолатида инновацион сиёсатнинг асосий юкини ўзига ололмайди, аммо инновацион бизнесни қўллаб-қувватловчи тадбирларнинг тўлиқ турли туманлигини таъминлаши мумкин.
Ва ниҳоят, учинчиси-иновацион фаолиятнинг эгилувчанлиги, кўп вариантлилиги ва муқобиллилиги давлат ва хусусий тадбиркорлик, хусусий ва хорижий сармоядорлар ҳамкорлигининг кўп сонли шаклларини вужудга келишига жуда яхши ёрдам беради. Лойиҳавий молиялаштиришнинг кенгроқ амалиёти ва инновацион фаолиятни ривожланиши агар давлат сиёсий, макроиқтисодий ва йирик экологик хатарлардан кафолатчи бўлган ҳолда ўзига муносиб ўринни топишлари мумкин. Ўзбекистонда инновацион бизнесни ривожланиши учун дастлабки шароитлар яратилган.
Агар венчурли сармоялардан илмий фаолиятни унинг ҳар қандай босқичида молиялаштиришни ташкил қилиш учун фойдаланиш мумкин бўлса, унда лойиҳавий молиялаштиришнинг ташкилотчиси бундай хатарга бора олмайди. Шунинг учун лойиҳавий молиялаштириш ҳолида бозор шароитида лойиҳани амалга оширишдан пул маблағларининг оқими крелдитни қайтаришнинг ягона манбаи бўлади. Инновацион ва венчурли бизнес ва лойиҳавий молиялаштириш ўртасидаги катта фарқ шундан иборатки, лойиҳавий молиялаштириш тижорат талаби шакллантириб бўлинган маҳсулотларга нисбатан қўлланилади.
Жаҳон амалиётида лойиҳавий молиялаштириш остида кўпинча молиялаштиришни ташкил қилишнинг шундай тури назарда тутиладики, унда лойиҳани сотишдан олинган даромадлар қарз мажбуриятларини тўлашнинг ягона манбаи бўлади. Шунга қарамай ҳар хил мамлакатларда “лойиҳавий молиялаштириш” атамаси ҳар хил талқин қилинади. Масалан, АҚШда унинг остида молиялаштиришни шундай ташкил қилиш тушуниладики, унда инвестицион лойиҳаларнинг катта қисми таъсисчининг шахсий маблағлари ҳисобига молиялаштирилади, лойиҳани сотишда даромад қарз мажбуриятларини тўлашнинг ягона манбаларидан бўлади.
Европада бу атама лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий ресурсларни тақдим этишнинг ҳар хил вариантлари ва йўлларига нисбатан қўлланилади. Кейинги вақтда “лойиҳавий молиялаштириш” атамаси ҳам банклар томонидан тақдим этиладиган кредитларга ва ҳам воситали бюджетли қўллаб-қувватлашга, ҳар хил давлат ташкилотлари, инвестицион фондлар, суғурта компаниялари ва бошқа манфаатдор сармоядорларнинг қўллаб-қувватлашига асосланган молиявий ва тижорат операциялари тизимига нисбатан қўлланилади.
Лойиҳавий молиялаштиришни ташкил қилишга асосий талаблар таъсисчилар ва уларнинг шерикларининг нуфузли таркиби, лойиҳанинг малакали таҳлили, омилкорона тузилган техник-иқтисодий асосланиш, лойиҳа тадбирларининг банк билан олдиндан келишиб олиш, лойиҳани етарлича капиталлаштирилиши, уни техник-технологик амалга оширилиши ва юқори фойдаланиш таърифларида иборат. Лойиҳа ва ҳукумат муассасаларини аниқ тақсимланиши, лойиҳавий молиялаштириш объектини атрофлича билишни муҳим деб ҳисоблаш керак.
Лойиҳавий ёндошиш талабларига мосроқ келувчи соҳаларга қазиб чиқарувчи соҳалар ва энергетика, нефть-газ хомашёни қайта ишлаш, энергиянинг муқобил манбалари, машинасозлик, асбобсозликнинг белгиланган турлари, қурилиш материалларининг баъзи бир турлари ҳамда истиқболли кимёвий маҳсулотларни киритиш мумкин. Шу жумладан, “соф” лойиҳавий молиялаштириш на молиялаштиришнинг қўшимча манбаларини ва на қўшимча кафолатларни талаб қилади ва хатарнинг ҳар хил турларининг маъқул даражасига асосланган.
Агар пул маблағларининг бирламчи манбаи (лойиҳа) талабларга адекват бўлмаса, унда кафолатчининг активлари ёки бюджет субсидиялари қарзни тўлашнинг иккиламчи манбаи бўлиб хизмат қилишлари мумкин. Мисол сифатида қазиб чиқарувчи соҳаларнинг кўп илм истеъмол қиладиган ишлаб чиқаришлари, юқори технологиялар, телекоммуникациялар тизимлари, компьютер тармоқларини ишлаб чиқиш доривор моддалар ва нозик органиқ синтезнинг бошқа маҳсулотларини ишлаб чиқаришни келтириш мумкин. Лойиҳавий молиялаштиришнинг кўпгина операциялари “соф” схемадан фарқ қиладилар. Бу ностандарт хавфларнинг ўрнини қоплаш ва сотишдан ташқари тушумлар, юқорироқ фоизли ставкани тақдим этиш ва амортизацион ажратмалар, солиқ имтиёзлари ҳисобига тушумлар ва кўпгина бошқа нарсалар бўлишлари мумкин.
Лойиҳавий молиялаштиришни ташкил қилишда ҳукумат идоралари ва халқаро ташкилотларнинг кафолатларини олиш алоҳида роль ўйнайди. Аммо лойиҳавий молиялаштиришга, қоидага кўра, пул маблағларининг беқарор оқими генерацияланадиган, уларнинг активлари эса қарзни тўлашнинг ишончли иккиламчи манбаи бўлиб хизмат қиладиган объектлар киритилади. Хатарлар лойиҳанинг ташкилотчилари, кредиторлари ва кафолатчилари ўртасида тақсимланиши учун кўпгина лойиҳаларни туркумлаштиришга имкон берувчи лойиҳавий хатарларни диверсификациялаш лойиҳавий молиялаштиришнинг имкониятларини кенгайтиришнинг муҳим тамойили бўлади.
Инновацияларни лойиҳавий молиялаштиришнинг бир неча турлари мавжуд. Лойиҳанинг ўзининг, унинг иштирокчиларининг кредит қобилияти, уларнинг кредитни учинчи шахслар томонидан тўлаш кафолатлари ҳисобга олинмагандаги яшаш қобилиятига асосланган моляилаштириш асосий бўлади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида генерацияланадиган аул оқимлари қарзни тўлашнинг манбаи бўлувчи инвестицияларни молиялаштиришни учинчи тур деб ҳисоблаш мумкин. Молиялаштиришнинг шундай тури учинчи деб ҳисобланадики, бунда ҳам лойиҳани амалга ошириш натижасида генерацияланадиган нақд маблағлар оқимлари ва ҳам корхона активлари кредитни таъминланиши бўлиб хизмат қиладилар.
Корхонанинг ўзининг иқтисодий ва техник яшаш қобилияти кредитни таъминлаши лойиҳавий молилаштиришнинг тўртинчи тури бўлади1.
Инновацион лойиҳалар ўз хусусияталрига эга. Лойиҳали молиялаштириш усуллари ва йирик капитал киритмаларни баҳолаш ва илмий-техник лойиҳаларни танлаб олиш учун талаб қилинадиган молиявий таҳлил тадбирлари қўлланилаётган тадбирларни адекватлиги ва бир хилдалиги ўақидаги фаразларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблайди G.N.Bicc. Аммо бу икки лойиҳалар ўртасида муҳим фарқлар мавжуд. Янги саноат объектлари қурилишига капитал киритмалар ҳақидаги мавжуд молиявий ахборотлар ҳатто энг оддий илмий-техник лойиҳаларнинг кўпчилиги учунлигига қараганда, айниқса бошланғич босқичларда анча ишончлироқдир.
Инновацион лойиҳалар анча катта ноаниқлик билан фарқланиб туриб, шундай афзалликка эга, улар ишлаб чиқаришнинг анча эрта босқичларидаёқ кичик молиявий йўқотишларда тўхтатилишлари мумкин. Илмий-техник лойиҳаларни танлаб олишда ахборотларнинг инвестицияларга нисбатан чекланганлик омили ўзига эътиборни қаратади.
Илмий-техник лойиҳаларда ахборотларни адеквант эмаслигича анча кўп дуч келиши мумкин. Мустақил экспертларнинг фикрларини корреляциялаш ғоятда мураккабдир. Шундай ҳолларда маълумки, экспертизанинг биринчи босқичида қайтарилган инновацион лойиҳалар кейин ишлаб чиқарувчиларга мисли кўрилмаган муваффақият келтирганлар (масалан, British Airlines, “Мицубиси”, Appel ва кўпинча бошқа компанияларга).
Инновацион лойиҳалар нафақат кўп мезонлилиги ва ноаниқликнинг катта даражаси билан, балки сифатли баҳоси билан ҳам паст ажралиб турадилар. Худди шунинг учун муваффақиятнинг интеграл мезонлари ва қўлланган ҳаракатларнинг олинган натижаларга мувофиқ мослигини белгилашнинг махсус тадбири зарур. Инновацион лойиҳани танлашнинг энг муҳим мезонлари 19-расмда берилган.
Шубҳасиз, мезонларнинг кўпроқ миқдорларини қаноатлантирадиган лойиҳа муваффақиятлироқ бўлади. Албатта, таклиф қилинган инновацион лойиҳалардан вариантни танлаб олиш ғоятда қийин. Шунинг учун лойиҳавий хатарларни камайтириш ва лойиҳанинг муваффақиятлилиги параметрларини мувофиқлаштириш учун портфелли ёндошиш кенг қўлланилади.
Инновациялар портфели йирик ва кичик, муддатлари бўйича узоқ ва қисқа, белгиланиши ва амалга оширилиши тамойиллари бўйича ҳар хил бўлган турли туман лойиҳаларга эга бўлиши керак. Бу инновацияни молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг юқори натижавийлиги билан бир вақтда мувофиқ татбиқ этиш, ҳамда фирма рақобатининг муваффақиятли стратегияси учун зарурдир. Портфелнинг мазмуни етарлича тез тез тавтиш қилиниши, қайта кўриб чиқилиши ва янгиланиши керак.
Катта портфелга хатарнинг юқори даражаси билан таърифланадиган устувор янгилик киртишлари бўйича лойиҳаларни киритиш мумкин бўлади, чунки бу ҳолда чеклашлар портфелнинг умумий хатари йўл қўйиладиган чегарасидан ошиб кетмаслигидан иборатдир. Мана шунинг учун бундай портфелнинг таркибига эскиликка хос инновациялар билан бир қаторда янгиликнинг юқори даражасига, аммо паст рентабелликка эга лойиҳани ва аксинчасини киритиш мумкин.
Кичик ва майда лойиҳалардан ташкил топган лойиҳа ҳар бир қатор хусусиятлари билан ажралиб туради. Ҳар бир лойиҳа муваффақият ҳолида сотишларнинг нисбатан камтарона ҳажми ва фойданинг катта бўлмаган миқдори билан таърифланса ҳам, у йирикроқ лойиҳаларга қараганда, фойданинг юқори меъёри билан генерацияланиши мумкин. Бунинг устига кичик лойиҳалар анча кам ресурсларни талаб қиладилар. Кичик лойиҳаларни ишлаб чиқиш суръатларини башоратлаш осонроқ. Шундай қилиб, кичик лойиҳаларнинг портфели, тезроқ, етарлича фойдали инновацияларнинг бир текисдаги оқимин шакллантирадилар. Аммо, кичик лойиҳалар бир қатор камчиликлар билан ҳам ажралиб турадилар: улар беқарор ташқи муҳитга таъсирчандирлар, ишлаб чиқариш фондлари ва технологиялар сифатига юқорироқ талабларни илгари сурадилар, хатарларни ривожланиши имкониятларини торайтирадилар.
Ҳар қандай лойиҳанинг якуний муваффақияти нафақат унинг ўлчамига, балки иновацион ва молиявий менежернинг лойиҳаларни режалаштириш ва бошқариш бўйича малакасига боғлиқдир.
Иновацион лойиҳаларни синчиклаб ва кўп томонлама таҳлил қилиш ва танлаб олиш портфелининг таркибини мувофиқлаштиришга имкон беради. Ечимни ишлаб чиқиш учун ягона алгоритм мавжуд эмас. Ҳар бир аниқ ҳолда мезонларнинг ўз маҳсулоти устун келиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда, инновацион лойиҳаларни таҳлил қилиш тизими қўлланилаётган услубиётининг кўплиги билан ажралиб туради: бу молиявий, инвестицион ва техник-иқтисодий таҳлил усуллари, метематик-статистик моделлар, эксперт баҳолари тизими, маҳсулотнинг илмий-техник даражаси ва сифати таҳлилидир. Илмий-техник янгиликларни башоратлаш ва тизимли таҳлили билан кўпгина мамлакатимиз ва хорижий олимлар шуғулланганлар.
Таъкидлаш керакки, инновацион лойиҳаларни таҳлил қилиш ва танлаб олиш янгилик яшаш даврининг барча босқичлари учун харажатларни ҳар хил техник ечимлар ва молиявий иқтисодий омилларни ҳисобга олиш билан башоратлашга имкон берувчи усуллар ва йўлларнинг йиғиндиси асосида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |