1.2 Профессионал таълим муассасаси тўғрисида маълумот
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилдаги 29 октябрдаги сонли 473-сонли қарорга, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказининг 2008 йил 30 апрелдаги 61-сонли буйруғи, Наманган вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг 2008 йил 14 майдаги 187-сонли буйруғи ҳамда Мингбулоқ тумани ҳокимининг 2008 йил 21 июлдаги 259-сонли қарорига асосан янги қурилиш йўли билан 2005 йилда 540 ўринли Ўзгариш маиший хизмат касб хунар коллежи ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли Фармони билан 2020 йилда Мингбулоқ енгил саноат техникуми этиб қайта ташкил этилди.
Мингбулоқ енгил саноат техникуми Наманган вилояти Мингбулоқ тумани Ўзгариш маҳалласи саховат кўчаси 21 уйда жойлашган.
Мингбулоқ енгил саноат техникумида жами 263 нафар ўқувчилар шундан 1-курсда 110 нафар, 2-курсда 153 нафар талабалар 5 та йўналиш бўйича таълим олмоқдалар.
Булар
Бухгалтерия ва аудит
Енгил саноат буюмлари конструкцияси
Компютер инженеринги
кутубхонашунослик
Электр стансияари,тармоқлари ва тизимлари
Хозирги вақтда таълим муассасасида 22 та ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълим усталари фаолият юритиб келмода. Улардан 8 нафари олий маълумотли.
Ўтган ўқув йилида таълим муассасасида жами 105 нафар битирувчилар 5 та мутахассисликлар бўйича тамомладилар.Улардан 85 нафари ОТМ га 20 нафари ўз мутахассислиги бўйича ишга қабул қилиндилар.
2022/2023 ўқув йилида коллежга жами 300 нафари қабул режаси белгиланиб, 358 нафар абитуриентлар ўқиш истагини билдирдилар. Имтихон натижаларига кўра жами 110 нафар абитуриентлар саралаб олиниб, хозирда уларнинг 27 нафари билан тўлов-шартномалар имзоланди.
Таълим муассасасидаги ўқув хоналари Маънавият хонаси замон талаблари асосида жиҳозланган. Ахборот кутубхонадан ва спорт залдан дарс жараёнларида унумумли фойдаланиб келинмоқда.
Бундан ташқари ўқувчилар учун замонавий жихозлар билан жихозланган 4та ўқув устахонаси ўқув амалиётларини самарали ва мазмунли ташкил этилишини таъминлаб келмоқда.
Таълим муассасасида ўқув амалиётлари, ишлаб чиқариш амалиётлари ва диплом олди амалиётларини ишлаб чиқаришга боғлаган холда, мазмунли ташкил этиш учун “Бухгалтерия ва аудит
Енгил саноат буюмлари конструкцияси
Компютер инженеринги
Кутубхонашунослик, Электр стансияари,тармоқлари ва тизимлари, мутахассисликларининг ўқув, ишлаб чиқариш хамда диплом олди амалиётлари учун тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалар билан шартномалар тузилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |