Раҳбар: PhD :К. Уматалиева
Кафедра мудири: PhD :Ф.Ғаффоров
Раҳбар хулосаси: _______________________________________________
____________________________________________________________________
А Н Н О Т А Ц И Я
Мазкур битирув малакавий иш “Профессионал таълим муассасаларида ишлаб чиқариш амалиётларини олиб борилиши бўйича назорат ишлари” деб номланган бўлиб, у 2 та боб, 4 та параграф, хулоса, таклифлар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишнинг кириш қисмида Профессионал таълим муассасаларида ишлаб чиқариш амалиётларини олиб борилиши бўйича назорат ишлари очиб берилган, масаланинг долзарблигини ёритилган, мақсад ва вазифалари баён этилган, амалий аҳамияти келтирилган.
Мазкур ишнинг биринчи бобида Профессионал таълим соҳасида ўқув меъёрий ҳужжатлар таҳлилий ёритиб берилган.
Унинг иккинчи бобида келтирилган.
Битирув малакавий ишнинг хулоса қисмида Профессионал таълим соҳасида ўқув меъёрий ҳужжатлар таҳли ишнинг мазмуни ва моҳиятидан келиб чиққан тарзда умумлаштирилган.
Мазкур масала бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ютуқларни оммалаштиришга доир аниқ таклифлар берилган.
Битирув малакавий ишни тайёрлашда китоб фонд материаллари, раҳбарий адабиётлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий ва оммавий адабиётлардан фойдаланилган.
М У Н Д А Р И Ж А
Битирув малака иши боблари ва парагрифлари
|
Бети
|
Кириш ...............................................................................................................
|
|
1-боб
|
|
1.1 Профессионал таълим соҳасида ўқув меъёрий ҳужжатлар таҳлили
|
|
1.2 Профессионал таълим муассасаси тўғрисида маълумот
|
|
2-боб
|
|
2.1. Ҳамкор ташкилотлар
|
|
2.2. Муаммо ечим ва таклифлар
|
|
Хулоса ва таклифлар...................................................................................
|
|
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ..........................................................
|
|
Иловалар..........................................................................................................
|
|
КИРИШ
Янги профессионал таълим муассасаларида таълим мазмуни, сони ва сифати, таълим дастурлари, технологияларининг ислоҳ қилиниши оқибатида бир қанча ўзгаришлар амалга оширилди. Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши эса иқтисодиётни тараққий эттириш, камбағалликни қисқартириш, ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳаётда муносиб ўрин топиши, натижада халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш масалаларининг ижобий ҳал этилишини таъминлайди.
Президентимиз томонидан соҳада туб ислоҳотларни амалга ошириш ва замонавий профессионал таълим тизимини барпо этишнинг мақсад ва устувор вазифалари, бир сўз билан айтганда, соҳанинг янги миссияси белгилаб берилди. Ушбу миссия моҳияти янги сифат ва форматда инсон ресурларини ривожлантириш, ёшларда ички ва ташқи меҳнат бозори талаб қилаётган амалий квалификацияларни шакллантириш, уларнинг Ватанга муҳаббатини, халқига садоқатини юксалтиришдан иборатдир. Шу тариқа тизим олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:
— ҳудудлар ва соҳалар кесимида иқтисодий тараққиётга муносиб ҳисса қўша оладиган ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш;
— ёшларни малакали меҳнат орқали ўз ҳаёт фаровонлигини таъминлашга ўргатиш;
— ўз меҳнат фаолиятига инновацион ва креатив ёндашиш, яратувчанлик, интеллектуал, маданий, маънавий потенциални ривожлантириш каби компетенцияларни шакллантириш методологиясини яратиш.
Ана шу миссия ва мақсадларни кўзлаб, Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрда “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5812-сон Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон Ўзбекистон тарихида янги профессионал таълим тизимини ташкил этишга асос бўлган бўлса, 2020-йил 24-январда давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатномасида “Жорий ўқув йилидан бошлаб, мутлақо янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ташкил этилади” деб мазкур тизимнинг аҳамиятини яна бир бор алоҳида таъкидлади. Бунда иқтисодиётнинг барча тармоқлари баробарида тадбиркорлик, кичик бизнес, оилавий бизнес, томорқа бизнеси, қурилиш, хизмат кўрсатиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик каби тез суръатларда равнақ топаётган соҳалар учун ишчи касблар бўйича малакали кадрлар тайёрланиши кўзда тутилган.
Юқорида билдирилганидек меҳнат бозори талабларига тўла жавоб берадиган мутахасис кадрларни тайёрлаш профессионал таълим муассасаларида ўқув жараёнларини ташкил этилишига боғлиқ.
Мазкур малака ишида Мингбулоқ енгил саноат техникумининг ИЧТБДЎ томонидан малака ошириш курси ўқув режасида белгиланган малака ишини тайёрлаш ва ҳимоя қилишл учун зарур тавсиялар берилган. Бугунги кунда фаолият юритаётган касб-ҳунар таълими тизимидаги ИЧТБДЎ сўнги 2 йилда қандай ишлар билан бевосита шуғулланганлиги, келажакда ўқув ва амалиёт жараёнларини қандай режалаштириш лозимлиги тўғрисида фикр-мулоҳазалар юритилади.
Мазкур малака ишида профессионал таълим муассасалари ИЧТБДЎ учун зарур бўлган тавсиялар берилган.
1-боб Профиссионал таълим муассасаларида ишлаб чиқариш амалиётларини олиб борилиши бўйича назорат ишлари 1.1. Профессионал таълим соҳасида ўқув меъёрий ҳужжатлар таҳлили
Ушбу мавзуда профессионал таълим тизимидаги таълим дастурлари (ўқув меъёрий ҳужжатлар таркиби) нинг ҳусусиятлари кўриб чиқилади. Яъни, таълим дастурининг умумий тузилиши ва бу дастурни ташкил қилувчи малака талаби, ўқув режа ҳамда ўқув дастурлар (модул) тушунчаларининг мазмун ва моҳияти очиб берилган. Ундан ташқари ҳозирги профессионал таълим дастурларига бугунги замон талабларига мос тарзда ўзгартиришлар киритилиши, умуман олганда яхлитлаш (умумий битта ҳужжат кўринишига келтириш) ва бунинг афзалликлари ҳусусида сўз юритилган. Шунингдек, келгусида хорижий тажрибаларга таянган ҳолда ишлаб чиқиладиган ва умуман янги ихчам кўринишдаги таълим дастурлари ва ушбу профессионал таълим дастулари асосида тайёрлашнинг пировард натижалари ёритиб берилган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли Фармонида Ўзбекистон Миллий квалификацияси тизими тўлақонли жорий этилмаганлиги, тайёрланаётган кадрларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашларига тўсқинлик қилаётганлиги қайд қилинган. Мазкур фармон билан республикамизда Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилди.
Президентимизнинг Олий мажлисга мурожаатномасида мамлакатимизда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кадрлар малакасини халқаро меҳнат бозори талабларига мослаштириш мақсадида миллий малака тизимини ишлаб чиқиш, юртимизда 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган. Шунинг учун ҳам бугунги кунда Халқаро стандартлар асосида қабул қилинган миллий малака тизимининг жорий этилиши профессионал таълим дастурларининг мазмунини айнан бугунги хорижий таълим стандартлари каби тубдан ислоҳ қилинишни талаб қилади. Шу муносабат билан ҳар йили профессионал таълим дастурларини такомиллаштириб бориш мақсадида Республиканинг етакчи соха мутахассислари ва иш берувчи ташкилот ходимлари билан ҳамкорликда ўқув-меъёрий хужжатлар тобора такомиллаштириб борилмоқда.Профессионал таълим дастурлар ривожланган мамлакатларда синовдан ўтган, касбга ўргатиш ва умуман ўқитиш тизимини уйғунлаштиришда муваффаққият қозонган бўлиши лозим. Шу боис, Ўзбекистонда ҳам миллий ва тармоқ ихтисослашуви тизими касб ва лавозимлар бўйича касбий стандартлар ҳамда табақалаштирилган профессионал таълим дастурлари ишлаб чиқилмоқда. Бу эса ўз навбатида меҳнат бозори билан таълим сохаси интеграциясини таъминлашга хизмат қилади. Яъни табақалаштирилган профессионал таълим дастурларининг такомиллаштирилиши профессионал таълим муассасалари битирувчиларининг нафақат маҳаллий меҳнат бозорда балки, хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг мутахассис сифатида мавқеи, халқаро талабларга мослиги, хорижда ҳам нуфузли жойларда меҳнат қила олиши ва муносиб иш ҳақига эга бўлишини ўз ичига қамраб олган. Профессионал таълим дастурлари ҳақида сўз борганда, алоҳида эътироф этиб ўтиш жоизки, янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси таълим тўғрисидаги қонунда ҳам таълим дастурига таъриф берилмаган. Таълим дастурининг таърифи Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 466-сонли қарорида аниқ ва равшан ифодаланган. Унга кўра, таълим дастури — профессионал таълим муассасаси битирувчисига муайян эгаллаган касб ёки мутахассислик бўйича касбий фаолиятни малакали бажариш имконини беришга қаратилган профессионал таълим тайёргарлигининг асосий мазмунини аниқловчи давлат таълим стандартлари, ўқув режаси, ўқув фанлари (модуллар) дастурлари, малака амалиёт дастурларидан иборат ҳужжатлар тўплами;
Шунингдек, табақалаштирилган таълим дастури — Халқаро таснифлагичнинг тегишли даражаларига мувофиқ бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълимда кадрлар тайёрлаш учун касб ёки мутахассисликларнинг мураккаблик даражалари, ўқитиш муддатлари бирбиридан фарқ қиладиган таълим дастури деб аниқ ифодаланган. Бугунги кунда таълим дастури, яъни малака талаби, ўқув режа ва ўқув дастурлари касбий стандартлар асосида ишлаб чиқилмоқда ва йилдан йилга такомиллаштирилиб амалга жорий қилиб борилмоқда. Жумладан жорий ўқув йили учун 3-даражада 108 та, 4-даражада 136 та ва 5-даража 81 та касб ва мутахассисликларнинг ўқув режа, малака талаби ва фан (модул) дастурлари ишлаб чиқилган. Албатта ҳозирга қадар касбий стандартлар асосида ишлаб чиқилган ўқувмеъёрий ҳужжатлар битирувчиларнинг эгаллаган касбий компетенцияларини ва малакаларини иш берувчи ташкилотларнинг талабларига мос келишини таъминлашга ва битирувчилар учун зарур бўлган билимларни ўзлаштиришга қаратилган. Бироқ профессионал таълим дастурларининг ҳозирги амалдаги тартибда ишлаб чиқилиши таълим тизимида қоғоз ҳажмини ортиб кетишига ва ўқув меъёрий ҳужжатларнинг тарқоқлигига олиб келмоқда. Бундан ташқари, таълим дастурларининг таркиби: малака талаби, ўқув режа ва ўқув дастурининг яхлит алоҳида шаклдалиги тасдиқлаш жараёнида вақтни самарасиз сарфланишига ва иш берувчи ташкилотларга ҳам ноқулайликлар туғдирмоқда. Чунки таълим дастурларининг бу тартибда ишлаб чиқилиши ўқув меъёрий ҳужжатларнинг бир-бирига мувофиқлигини, яъни, интеграциясини таъминлашда қийинчиликларни келтириб чиқаради. Умуман олганда, ривожланган мамалакатлар тажрибаси таҳлилида улардаги таълим дастурларининг таркибий қисмлари тарқоқ ҳолатда кузатилмайди. Яъни профессионал таълим дастурлари содда ва яхлит битта ҳужжат кўринишида ишлаб чиқилган. Масалан, Қозоғистон Республикасининг профессионал таълим станлартларига назар соладиган бўлсак, таълим дастурларининг яхлитланган структурада тузилаганини кўришимиз мумкин. Кўп йиллар мобайнида бугунги кунга қадар такомиллаштириб келинган ушбу таълим стандарти асосида таълим олаётган Қозоғистон ўрта бўғин кадрлари нафақат маҳаллий меҳнат бозорида балки, бошқа хорижий мамлакатларда ҳам нуфузли ташкилотларда муносиб иш ҳақига эга бўлиб, ўз ўринларини топиб келмокда. Ҳозирги кунда таълим ва технологиялар (илм-фан) жадал ривожланиб бормоқда. Бу борада юзага келадиган асосий муаммо шундаки, илгари олинган билимларнинг қадрсизланишидир. Илм-фан тараққиётининг бу даражада шиддат билан ривожланиши мутахассислар билимининг эскиришига сабаб бўлмоқда ва бу ҳолатлар уларнинг компетентлик даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда. Дунёда маълумот қанча кўпайса, билимларни ҳаётга татбиқ қилиш коэффициенти ҳам шунчалик пасаяди. Бу эса ўз навбатида, таълим дастурларини бугунги замон талабларига мос равишда халқаро илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқилишини, шунингдек, йилдан-йилга янада такомиллаштириб бориш кераклигини талаб қилади. Ҳозирги профессионал таълим дастурлари таркибидаги малака талаби, ўқув режа ва ўқув дастурларинг бир-бирига номутаносиблиги ва ривожланган мамлакатларда синовдан ўтган профессионал таълим дастурларининг ижобий натижаларини ҳисобга олиб, Ўзбекистондаги профессионал таълим дастурларини янгича қиёфада унификация қилинган, яхлит битта ҳужжат шаклида ишлаб чиқишни таклиф қиламиз. Профессионал таълим дастурлари структурасини ишлаб чиқишдаги бундай янгича ёндашув мамлакатимиз профессионал таълим муассасаларида таълим сифатини оширишда ўз самарасини кўрсатади деб ҳисоблаймиз. Бундан кўзланган асосий мақсад шуки, биринчидан қоғоз ҳажмини қисқартириш ва ўқитувчилар вақтини ортиқча қоғозбозликка эмас балки, бутун эътиборини ўқувчиларга таълим беришга қаратишдир. Иккинчидан, бу ёндашув иш берувчи ташкилот ходимларининг таълимга оид бўлган ҳужжатлардаги тушунмовчиликларини бартараф этади ва педагог ходимлар билан ҳамкорликда маҳаллий ва ташқи меҳнат бозори талабларига мос бўлган малакаларни ўзлаштиришга йўналтирилган профессионал таълим дастурларини яратишда энг мақбул йўл ҳисобланади. Бундан ташқари, профессионал таълим дастурининг янги структурасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш жараёни олдингидек узоқ вақт талаб қилмайди. Энг асосийси малака талаби, ўқув режа ҳамда ўқув дасдуарлари ўртасидаги мувофиқлик ва узвийликни сақлаб колади. Шу билан бирга, янги профессионал таълим дастурларини жорий этилиши хорижий профессионал таълим муассасалар билан биргаликда келугусида қўшма дастурларни жорий этиш имкониятларини кенгайтиради. Буларни инобатга олиб, илғор хорижий тажрибалар асосида (масалан: Америка, Финландия, Россия ва Қозоғистон) янги профессионал таълим дастурларини ишлаб чиқишни йўлга қўйиш ва амалга жорий қилинишини таклиф қиламиз.
Ўзбекистон Республикасида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилади. Шу асосда Республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар фонида Ўзбекистон иқтисодиётида сезиларли юксалиш кузатилди, кўлам ва сифат жиҳатдан жиддий таркибий ўзгаришлар юз берди. Шу билан бирга, халқаро меҳнат бозори талаблари, интеграцион жараёнларнинг жадаллашуви, рақамлаштириш, саноатдаги технологик инқилоблар даврида замон талабларига мос малака ва кўникмаларга эга рақобатбардош ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлашни, касб-ҳунар таълим соҳасида янги тизимни — халқаро андозаларга мос профессионал таълим тизимини талаб қилди. Натижада касб-ҳунар таълими соҳасида ҳам давлат сиёсати тубдан ўзгарди. Президентимиз томонидан соҳада туб ислоҳотларни амалга ошириш ва замонавий профессионал таълим тизимини барпо этишнинг мақсад ва устувор вазифалари, бир сўз билан айтганда, соҳанинг янги миссияси белгилаб берилди.
Ушбу миссия моҳияти янги сифат ва форматда инсон ресурларини ривожлантириш, ёшларда ички ва ташқи меҳнат бозори талаб қилаётган амалий квалификацияларни шакллантириш, уларнинг Ватанга муҳаббатини, халқига садоқатини юксалтиришдан иборатдир.
Шу тариқа тизим олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:
— ҳудудлар ва соҳалар кесимида иқтисодий тараққиётга муносиб ҳисса қўша оладиган ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш;
— ёшларни малакали меҳнат орқали ўз ҳаёт фаровонлигини таъминлашга ўргатиш;
— ўз меҳнат фаолиятига инновацион ва креатив ёндашиш, яратувчанлик, интеллектуал, маданий, маънавий потенциални ривожлантириш каби компетенцияларни шакллантириш методологиясини яратиш.
Ана шу миссия ва мақсадларни кўзлаб, Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрда “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5812 сонли Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармон Ўзбекистон тарихида янги профессионал таълим тизимини ташкил этишга асос бўлган бўлса, 2020 йил 24 январда давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатномасида “Жорий ўқув йилидан бошлаб, мутлақо янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ташкил этилади” деб мазкур тизимнинг аҳамиятини яна бир бор алоҳида таъкидлади. Жорий этилаётган янги тизим халқаро андозаларга тўла мос бўлиши учун 14 та халқаро ташкилот билан ҳамкорликда ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ўрганилди. Германия, Швейцария, Корея, Туркия ва Хитой ҳамда ЮНЕСКО, Британия Кенгаши, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, Осиё тараққиёт банки, Европа таълим фонди, Туркия ҳамкорлик агентлиги, Хитойнинг Университетлар уюшмаси каби қатор хорижий давлат ва ташкилотлардан 200дан ортиқ нуфузли халқаро экспертлар жалб этилди ва улардан салмоқли хулосалар олинди.
Янги профессионал таълим муассасаларида таълим мазмуни, сони ва сифати, таълим дастурлари, технологияларининг ислоҳ қилиниши оқибатида қуйидаги таркибий ўзгаришлар амалга оширилди:
2020/2021-ўқув йилида профессионал таълим тизимида республика бўйича жами 725 та таълим муассасаси, яъни 339 та касб-ҳунар мактаби, 200 та коллеж ва 186 та техникум фаолият кўрсатиши белгиланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |