Италия давлатида бошқа мамлакатлардан фарқлиравишда 1-та фармацевтга 2-тагача дорихона очиш хуқуқи берилган. Шунингдек дорихона очиш учун фармацевт 2 йил иш стажига эга бўлиши белгиланган. Данияда эса дорихонани бошқариш хуқуқи 50 ёшдан 70 ёшгача бўлган фармацевтларга берилади. 70 ёшдан сўнг лицензия бекор қилинади. Бу давлатда дорихоналар сони қонун билан чегараланган. Шунингдек дори воситалари нархи давлат томонидан қатъий белгиланган.

Швеция давлатида дорихоналарга эгалик қилиш хуқуқи берилмаган бўлиб, шифохона дорихоналари ва суғурта фондларига тегишли дорихоналар аҳолини дори воситалари билан таъминлайдилар. Суғурта фондларига тегишли дорихоналар устав фондининг 50%дан ортиқ миқдори давлатга тегишли бўлади. Ирландияда эса дорихонага эгалик қилиш хуқуқи ва уни юритиш фарқланади. Яъни,фармацевт маълумотига эга бўлмаган шахс ҳам дорихонага эгалик қилиши мумкин, лекин бу дорихонани фармацевт юритиши шарт.

Люксембургда эса хусусий ва давлат дорихоналари мавжуд бўлиб, давлатга қарашли дорихоналар фармацевтларга ижарага берилади. Фармацевт 70 ёшга етганда дорихона бошқа фармацевтга ижарага топширилади.
АҚШда хусусий дорихоналар каби интернет дорихоналар ҳам ривожланиб бормоқда. АҚШ дорихоналари номланишига кўра “DRUG STORE” дори воситалари дўкони маъносини англатиб, товар турларини хилма хиллиги бўйича бошқа давлатлар дорихоналаридан катта фарқ қилади. Шунингдек АҚШ дорихоналарида харидорларнинг ўзига хизмат қилиши кенг ривожланган.
Эстония давлатида дорихона очиш хуқуқи фақатгина шу давлат фуқаросига рухсат этилади. 2010йилдан бошлаб электрон рецептларнинг ягона тизимига ўтишини ва барча рецептларни электрон кўринишда бўлишини маълум қилган. Шифокорлар рецептга дори воситасини савдо номини эмас балки таъсир этувчи моддасини ёзишади. Бу эса беморнинг танлаш имконини ошишига ёрдам беради